#Долзарб

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак!

➡️ Бугун туман ҳокимлигида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида кенгайтирилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг маслаҳатчиси Илҳом Маърупов сўзга чиқиб, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаш учун фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#ДИҚҚАТ

Талаба бўлиш истагидаги хотин-қизлар шошилинг!

Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари учун жорий йилнинг 1 июнига қадар ушбу👉 https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали ариза топширишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
Ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

фуқаролик паспорти ёки ИД карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Маълумот учун, туманимиз хотин-қизлари учун Юқори Чирчиқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимида ҳужжатлар йиғиш бошланди.

🏢 Манзил: Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Пресс_тур

Бугун, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Медиа олам ходимлари иштирокида, “15-май - Халқаро оила куни” муносабати билан Юқори Чирчиқ туманининг ибратли оилаларидан бири бўлган
“Бахор” маҳалласида истиқомат қилувчи Холмухамедовлар оиласида пресс тур ташкил этилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
➡️ Бугун Юқори Чирчиқ тумани “Султонравот” маданият масканида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Рахманов Асилбек Турабекович иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда 52 нафар фуқаро иштирок этиб, 16 та масала юзасидан мурожаат тингланди. Жами
7 та масала жойида ҳал этилди ва муддат талаб этиладиган
9 та масала тегишли ташкилотларга ижро учун жўнатилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt