#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Ёш_китобхон_оила
#Туман_босқичи

❇️Айни кунларда Юқори Чирчиқ туманининг ҳар бир ҳудудида, белгиланган режа асосида, "Беш ташаббус" доирасида ташкил этилаётган танловларнинг туман босқичлари ўтказилмоқда.

📊Бугун ҳам Маънавият масканида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллигида, Ёшлар ишлари Агентлиги, туман Маданият бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази, Халқ таълим бўлими билан хамкорликда ўтказилган "Ёш китобхон оила" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

🏆Танловда 1-ўринни Оқовул МФЙда истиқомат қилувчи Таслимбоевлар оиласи.
2-ўринни Нурафшон МФЙда яшовчи Темировлар оиласи.
3-ўринни Қанли МФЙда истиқоматқилувчи Сарибоевлар оиласи эгалладилар

🔰Тадбир кўтаринки рухда ўтказилиб, иштирокчи ғолибларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдим этилган китоблар совға қилинди.

📚Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдир.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Зукко_китобхон
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Туман_босқичи

📖📖📖 Юқори Чирчиқ туманининг "Зукко китобхон"лари аниқланди!

✔️Бугун Юқори Чирчиқ
туманида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Зукко китобхон» интеллектуал турнирининг туман финал босқичи бўлиб ўтди.

📚Қизғин давом этган ўйин якуний натижаларига кўра:
1️⃣ - ўринни Кавардон маҳалласининг «Зиёлилар» жамоаси
2️⃣ - ўринни Саховат маҳалласининг «Билимдонлар» жамоаси
3️⃣ - ўринни Иттифоқ маҳалласининг «Иттифоқ» жамоаси эгаллади.

📚Шунингдек, тадбир якунида зукко китобхонлар
туман ИИБ рахбари А.Муллажонов томонидан тақдим этилган китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ
тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Камалак_юлдузлари
#Туман_босқичи

Жорий йилнинг, 14-декабр куни ёшларнинг интелектуал салоҳияти, билим-кўникмаси ва уларнинг маҳоратини аниқлаш мақсадида 6-15 ёш тоифасида
туман Ёшлар агентлиги ва туман ММТБ ҳамкорлигида "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг Юқори Чирчиқ туман босқичи бўлиб ўтди.

Назм, наво, эстрада ва халқ чолғулари, миллий ва замонавий рақс, анъанавий ва академик хонандалик ҳамда тасвирий ва амалий санъат йўналишларида бўлиб ўтган фестивалда Ҳақиқий "Камалак юлдузлари" аниқланди.

Ғолиб бўлган ёшларга Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган Вилоят босқичида омадлар тилаб қоламиз!

✍🏻Юқори Чирчиқ
тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱
Facebook 🌐WebSayt
#Турон_мактаб_театри
#Туман_босқичи

Бугун, 5-апрел куни Юқори Чирчиқ тумани 7-сонли УЎТ мактабида "Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танловда туманимизнинг 10 та мактаби фаол иштирок этди.

Ушбу танловда фахрли
1-ўринни 1-мактаб жамоаси,
2-ўринни 3-мактаб жамоаси,
3-ўринни 26-мактаб жамоаси
эгалладилар. Ва ғолиб бўлган жамоа вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир якунида, ғолиб бўлган жамоаларга, туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt