#Ўқув_машқ

Тошкент вилояти ҳокими фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024-йил 26-январ кунидаги 3-сонли буйруғига асосан, бугун Юқори Чирчиқ туманида "Аҳоли ўртасида Қрым-конго геморрагик иситмаси касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДТқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ушбу тадбирда, Тошкент вилояти ФВБ капитан С. Шодиев, туман ФВБ бошлиғи подполковник
А. Кинатбеков, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош инфекционисти О. Усмонова,
Д. Турсуматов, Тошкент вилояти СEО ва ЖСБ ЎХЮК бўлими бошлиғи Б.Умирзоқов, Тошкент вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош эпизотоологи
Г. Дориевлар иштирок этди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt