Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳурматли_Юқори_Чирчиқ_тумани_аҳолиси!

‼️Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи ўриндадир. Айниқса, бу масалада асосий эътибор касалликлар билан курашишга, аҳолини соғлом турмуш тарзига одатлантириш, тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини оширишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Шу аснода, 19 декабр куни соат 10.00 да "Ийк ота" махалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 66-сонли Қишлоқ оилаий поликлиникасида ўтказиладиган "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остидаги пиёда юриш акцияси иштирокчисига айланинг!

📍Ушбу тадбирда иштирок этиб, соғлом турмуш тарзига одатланинг!!!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Mustaqillikning 30 yilligiga Toshkentda “Istiqlol” majmuasi tashkil etiladi

Prezident mustaqillikning oʻttiz yillik bayramiga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha qarorni imzoladi. Unga muvofiq, bayramni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha maxsus respublika komissiyasi tashkil etilmoqda.

Bundan tashqari, poytaxtda “Istiqlol” majmuasi tashkil etiladi va u yerda mustaqillikning mazmun-mohiyati va tarixiy ahamiyatini aks ettiradigan yodgorlik kompozitsiyasi barpo etiladi.

Toshkent shahridagi yer usti metro halqa yoʻli “Oʻzbekiston mustaqilligining oʻttiz yilligi” deb nomlanadi.

“Oʻzbekistonning yangi taraqqiyot davri va rivojlanish istiqbollari” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyani tashkil etiladi. Oʻtgan davrda erishilgan yutuqlarga bagʻishlangan “Yangi Oʻzbekiston” kitob-albomi va toʻplamlar nashr etiladi.
#спорт_ва_ёшлар

📍Жорий йилнинг 9-15 декабр кунлари Наманган шаҳрида 2009 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича "Ўзбекистон чемпионати" бўлиб ўтди.

🏓Ушбу мусобақада Юқори Чирчиқ тумани Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби спортчилар иштирок этишди.

Туманимиз спортчилари фахрли битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медаллар соҳиби бўлишди.

🥇Эркебаева Асель
🥈Камалова Аружан
🥉Давлетова Дилёра

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Аҳборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди.

Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади:

👉 биринчи босқич – 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

👉 иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;

👉 учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.

📚Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди.

📋 Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми
2021 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ...

🔸Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

🔸Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади;
🔹туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади;
🔹халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

🔸Умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармалари) томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинади.
Бунда:
🔹умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилади;
🔹умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда — 3 йиллик дастур) билан иштирок этади;
🔹халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинади ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилади;
🔹халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланади;
🔹умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади.

🔸Ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади.

Умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга тайинлаш туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан амалга оширилади;
умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари йил якуни бўйича туман (шаҳар) маънавият-маърифат кенгашига ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига баҳо бериб борилади.

Шу ва бошқа янгиликлар билан батафсил ПФ-6108-сон Фармонида танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Долзарб

⁉️ Боғчалардаги навбатлар: муаммо нимада?

Сўнги пайтларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш, навбатлар юзасидан кўп мурожаатлар келмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда ушбу камчиликларни тўлиқ таҳлил қилди.

📊 Натижалари билан ушбу инфографика орқали танишишингиз мумкин.
#Билдириш

Ҳурматли тенгдошлар, йигитлар, қизлар! Агар сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, @Yoshlar_aloqada_Bot орқали биз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Мурожаатингиз албатта мутасаддилар назоратига олинади.

Унутманг, сиз билан биз бир кучмиз! Ватан эртаси эса кенг тафаккурли, билимли ёшлар билан янада порлоқ!

___

#Bildirish

Hurmatli tengdoshlar, yigitlar, qizlar! Agar sizda muammo, taklif va mulohazalar boʻlsa, @Yoshlar_aloqada_Bot orqali biz bilan oʻrtoqlashishingiz mumkin. Murojaatingiz albatta mutasaddilar nazoratiga olinadi.

Unutmang, siz bilan biz bir kuchmiz! Vatan ertasi esa keng tafakkurli, bilimli yoshlar bilan yanada porloq!

___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#маънавий_маърифий_тадбир

Юқори Чирчиқ тумани 22-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 17 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг иш режасига асосан туман Ахборот Кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Маърифат улашиб” шиори остида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

📌Ахборот Кутубхона марказининг мутахассиси Атемова Санобар янги китоблар тақдимотини ўтказди.

⚡️Тадбирга ҳамоҳанг ёшлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан тадбир мохиятини очишда ўз қобилиятларини намойиш қилишди.

🔰Тадбир 35 нафар ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat