#МТТ_қамрови_55%га_етказилди

Бугунги кунда Юқори Чирчиқ туманида мактабгача таълим ташкилотлари сафи тобора кўпаймоқда.

📍Жумладан, туманда 3 та Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 6 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда.

⚡️Жорий йилнинг 18 декабр куни Юқори Чирчиқ тумани "Ийк ота" МФЙ да Давлат шерикчилиги асосида "Иймона-хоним" номли 180 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси ўз фаолиятини бошлади.

📌11.5 млрд сўм эвазига барпо этилган ташкилот замон талаблари асосида, ёшига мос гуруҳлар ташкил этилган. Ота-оналарнинг масофадан туриб фарзандларини назорат қилишлари учун онлай кузатув камералари ўрнатилди.

🔰Энг қувонарлиси, тадбиркор томонидан кластер тизимида барча қишлоқ хўжалик махсулотлари билан таъминланади ҳамда тўловлар арзонлаштирилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat