#Юқори_Чирчиқ
#хашар_элга_ярашар!

🔆Бугун юртимиз бўйлаб эрта тонгдан умумхалқ ҳашари ўтказиляпти. Юқори Чирчиқ туманида ҳам барча корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, фуқаролар йиғинлари фуқаролари томонидан умумхалқ
хашари бўлиб ўтмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Хашар_элга_ярашар!

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 21 август куни республикамиз бўйлаб умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни ҳамда август ойи - “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги эълон қилинган.

🪣🧹Шу боис, туманнинг барча маҳалла кўчалари, хиёбон ва майдойлар, корхона ва ташкилотларда ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

💯 “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" номли шиори остидаги хайрия акциясида туман аҳолиси
фаол иштирок этди.

🔆Ҳашарчилар ҳудудларда тозалаш ишлари, жумладан, корхона ва ташкилотлар жойлашган ҳудуд ён- атрофини ортиқча ва қовжираган ўт-ўланлардан тозалаш, ариқ-зовурлардан чиқиндилардан, дов-дарахтларга шакл-шамойил бериш, ва оқлаш, бўяш каби юмушларни бажардилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Ёшлар_ишлари_Агентлиги
#хашар_элга_ярашар
#Нуронийлар_эъзозимизда

Юқори Чирчиқ туман Ёшлар ишлари Агентлиги маҳалладаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан 1-сектор худудидаги" Оқ овул"маҳалласи "Зарафшон" кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи Юнусов Рискибай ва Утелбоева Кунсулуларнинг хонадонида "Нуронийлар эъзозимизда" шиори остида "Хайит айёми" олди ўтказилаётган хайрия хашари айни паллада якунига етмоқда.

🏠Шинам, ёруғ, файзли хонадон ўз эгаларига топширилиш холатига келмоқда.

📌Ёшлар ишлари Агентлиги етакчилари бирлашиб "Инсон қадри улуғ"деган шиорни яна бир бор ўз мехнатлари билан намоён этмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#обод_манзиллар
#хашар_элга_ярашар

Айни кунларда туманнинг барча маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.

📌Хусусан, "Тараққиёт " МФЙда катта бир жамоа ўзаро ҳамжихатликда амалга оширмоқда.

🔰"Тараққиёт " МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли биргаликда аҳолини жалб этиб,
хашар йўли билан худудларини обод манзилга айлантирмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat