#ёшлар_иттифоқи
#Ёшлар_ойлиги

🖥 Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашининг маҳаллий Кенгашлар раислари иштирокида Ёшлар ойлиги” доирасида шу кунга қадар бўлиб ўтган ва ўтказилиши режалаштирилган турли тадбир, лойиҳалар юзасидан онлайн йиғилиш ўтказилди. Унда ҳисоботлар тингланиб, келгуси режалар белгилаб олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ЮқориЧирчиқ
#Ёшлар_ишлари_агентлиги #Ёшлар_иттифоқи
#Ёшлар_темир_дафтари

⚡️Жорий йилнинг 21 январ санасида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси вакили А. Хайдаров ва Р.Манноповлар ҳамда туман вакили Н.Хожиев Юқори Чирчиқ туманида "Ёшлар-келажагимиз" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишларини олиб боришди.

📍Ўрганиш давомида ёшларга туман хокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган эътибор, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари, ёш тадбиркорларга яратилган шароитлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔰Жумладан, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари тумандаги бандлиги таъминланмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож М.Давронова, Т.Фатхулин, Ю.Жалилбердиева ҳамда Г.Мирзаевалар хонадонларида бўлиб, муаммолари ўрганилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмат
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Яшил_макон
#Ёшлар_иттифоқи

➡️Бугун Юқори Чирчиқ туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан «Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида дарахт экиш ишлари олиб борилди.

🌲🌴Дастур доирасида "Минг бир дарахт" акция иштирокчилари томонидан олма, олча, гилос, шафтоли, арча, анор туридаги 100 дан ортиқ кўчатлар экилди.

✔️Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

🌳♻️Ана шундай савобли ишларни амалга оширган ҳолда, туманимиз Ёшлари ҳам ўзларининг «Яшил макон»ларини яратишди!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Яшил_макон
#Ёшлар_иттифоқи
"Яшил макон" умуммиллий дастури доирасидаги ҳайрли харакатлар

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat