#Юқори_Чирчиқ
#соғлом_ҳаёт_сари_5000_қадам

📍Бугун Юқори Чирчиқ туманининг марказий спорт майдонида жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам шиори остида саломатлик тадбири бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги, соглиқни сақлаш ходимлари, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда халқ таълими ва мактабгача таълим бўлими ўқитувчи ва тарбиячилари, тиббиет бирлашмалари ходимлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренерлари ҳамда бошқа турли ташкилот ва корхоналарнинг ходимлари иштирок этишди.

⚡️Дастлаб, барча иштирокчилар туман кўчалари бўйлаб белгиланган 5000 метрли масофани босиб ўтишди. Сўнгра маррага етиб келишгач, бадантарбия машқларини бажаришди.

❇️Ҳафтанинг ҳар шанба куни худди шу тарзда ташкил этилаётган саломатлик тадбири аҳолининг спортга бўлган иштиёқини уйғотади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахброт хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat