#туҳфа

⚡️“Омилхон эшон” жоме масжиди фойдаланишга топширилди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#туҳфа

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига планшет топширилди

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сонли «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ва оилаларга тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида ижобий ишлар олиб борилмоқда.

🖥Жумладан, маҳаллаларда оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни ахборот-коммуникацион технологиялар асосида амалга ошириш ва махсус электрон дастурдан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида тумандаги 50 та маҳалланинг хотин-қизлар фаолларига планшетлар топширилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#туҳфа

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН,
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!”

Бугун, туман ҳокими
Ускенбай Атемов бошчилигида “Нурли йул” МФЙ ҳудудида
17-сонли Мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

💫Ушбу муассасада маҳалладаги 305 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш ҳамда уй-бекаларини 21 та янги иш ўринлари билан таъминлаш имконияти яратилди.

Янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида болалар учун 4 та гуруҳ хоналари, мусиқа зали, раҳбарият хоналари, ошхона ва қўшимча хоналари, ҳамда ҳовлида 4 та ёзги айвончаси мавжуд, ичимлик суви ва электр тизимига уланган. Мактабгача таълим ташкилоти, замонавий мебел жиҳозлари, ўйинчоқлар, зарур дидактик ўқув қуроллари билан таъминланган.

📌Ушбу байрам туҳфасидан маҳалла аҳолиси мамнунлигини ва ўз миннатдорчилигини билдиришди.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#туҳфа

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН,
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!”

📊Давлат Мустақиллигининг
32 йиллиги муносабати билан “Т.Г.Хван” маҳалласи ҳудудида
аҳоли, айниқса ёшларни спортга жалб этиш мақсадида янги футбол ўйингоҳи ва
“WORK OUT” майдончаси фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун: Юқори Чирчиқ туманида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, 254 та спорт иншоотлари мавжуд.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#туҳфа

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН,
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!”

📊Давлат Мустақиллигининг
32 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 18- ноябрдаги ПФ-5886-сонли фармонига асосан Юқори Чирчиқ тумани “Миробод” МФЙ ҳудудида жами 8 та 7-қаватли, 2 подъездли, 2-3 хонали 416 та хонадонли уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун: ҳозирги кунда Миробод махалласида 7та 9 қаватли, 2 подъездли, 2-3 хонали 336та уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда.

 
✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Туҳфа

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН,
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!”

Юқори Чирчиқ туманида Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Қизилсой” маҳалласида янги кўприк фойдаланишга топширилди.

📍Ушбу маросимга Тошкент вилояти ҳокими З. Мирзаев ташриф буюриб, табрик сўзларини йўллади. Бундай янгиликларнинг ҳаммаси халқ ободчилиги йўлида, муҳтарам юртбошимизнинг олиб бораётган сиёсатларини нақадар адолатли эканлигидан дарак беради, дея таъкидлади вилоят раҳбари.

📊Туман аҳолиси, барпо этилган бунёдкорликдан мамнун бўлиб, яратилган қулайликлар учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

📌Маълумот учун, янги кўприк
узунлиги 96 метр, кенглиги 13 метрни ташкил этади.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Туҳфа

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН,
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!”

Тошкент вилояти ҳокими
З. Мирзаев бошчилигида, Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 11 август куни “Нурли замин” махалласида жойлашган 1-сонли махалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкил этилди.

📍Ушбу ҳуқуқ-тартибот маскани “Нурли замин”, “Саховат”, “Янгихаёт”, “Жалолтепа”, “Ахмад Яссавий” ва “Қизилсой” махалларига хизмат кўрсатади. Масканга профилактика катта инспектори рахбарлик қилади. Ҳуқуқ-тартибот масканида профилактика катта инспектори, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, вояга етмаганлар бўйича инспектор-психологи, тезкор вакил ва суриштирувчи хизмат хоналари мавжуд.

📌Масканни ташкил этилишидан асосий мақсад,жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ички ишлар органларида жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#туҳфа

“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН,
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!”

Туман инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташабусли бюджет” лойиҳаси бўйича жами 7 та маҳаллаларда 19,2 км ички кўчаларга асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

📈Жумладан, 15 128 та овоз тўплаган, “Нурафшон” маҳалласидаги 1,4 км ички кўчаларига асфальт ётқизилди.

🚌Шунингдек, аҳоли қулайлиги учун маҳалла бўйлаб жамоат транспорти ҳам йўлга қўйилди.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#туҳфа

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32-йиллиги арафасида Фоидаланишга топширилган объектлардан лавҳалар

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#биринчи_қўнғироқ
#туҳфа

Замонавий мактаб” талаблари асосида таъмирланган таълим муассасаси фойдаланишга топширилди


Жумладан,Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ва туман прокурори Улуғбек Ғаниевлар
7-УЎТ мактабида бўлиб ўтган биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этдилар.

💐Тантанали тадбирда, туман ҳокими устоз ва мураббийлар ҳамда ўқувчиларни бошланган ўқув йили билан самимий табриклаб, янги ўқув йилида зафарлар тилади.

🔔Шунингдек, мактабга илк бор қадам қўйган болажонларга Президент совғаларини топшириб, келгусида баркамол ва етук ёш авлод бўлиб етишишларига ишонч билдирди.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Туҳфа

Маҳалла ходимларига ва аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида бугун, Юқори Чирчиқ тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган “Балиқчи” маҳалла биноси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.  

⚡️Бундай замонавий бино кишиларнинг оғирини енгил қилиб, шукроналик туйғуларини оширмоқда. Намунавий лойиҳалар асосида қурилган бино зарурий мебель, компьютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

📌Маълумот учун, мазкур маҳаллада 2302 нафар аҳоли, шундан 578 та оилалар истиқомат қилади ва 573 та хонадон мавжуд.


✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Туҳфа

ОБОД БЎЛАЁТГАН ҲУДУДЛАР

Бугун, Юқори Чирчиқ тумани “Нурли йўл” МФЙ ҳудудида аҳоли, айниқса ёшларни спортга жалб этиш мақсадида янги футбол ўйингоҳи фойдаланишга топширилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими У. Атемов, сектор раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

📌Маълумот учун,
“Очиқ бюджет” ахборот порталида ташаббусли бюджет жараёнининг 1-мавсумида ушбу мактаб қошида стадион барпо этилиш таклифи киритилган бўлиб, овоз йиғиш жараёнида мазкур маҳалла ғолиб деб топилган.


✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Жараён
#Туҳфа

⚡️Юқори Чирчиқ туманининг белгиланган ҳудудларида 25000 кВали куч трансформатори ўрнатилиши натижасида, 13 552 та аҳоли хонадонлари ва 800 дан зиёд улгуржи ва ижтимоий соҳа объектлари учун 15 мВт қўшимча электр энергияси етказиб бериш имкони яратилди.

👉🏻БАТАФСИЛ

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook
#туҳфа

Президент совғалари Юқори Чирчиқ туманига ҳам етиб келди

Маҳалла ёшлари ўртасида
"Беш ташаббус олимпиадаси"
доирасида ўтказиладиган мусобақалар учун маҳалла ёшлар етакчиларига спорт анжомларидан иборат "Президент совғалари" берилди.

Айни вақтда мазкур совғаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар бу каби эътибор, танловлар ва мусобақаларни самарали ташкил этишга,  иқтидорли ёшларни кашф этишга қулайлик  яратишини таъкидлади.

Маълумот учун, тумандаги 50 та маҳаллага жами 200 дона гимнастика гардиши- (обруч) лар, 100 дона футбол тўплари, 100 дона волейбол тўплари, 100 дона баскетбол тўплари, ҳамда ҳар бир маҳалла етакчисига 4 тадан гимнастика гардиши ва 6 донадан турли спорт турлари учун тўплар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Туҳфа

Мустақиллигимизнинг
33 йиллиги байрами олдидан туманимизда 7-умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди.
➡️ Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мазкур иншоотнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
#Туҳфа

Бугун Юқори Чирчиқ тумани Ички Ишлар бўлими Маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
➡️ Очилишда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Генерал-майор Тохир Тўлқинович, Тошкент вилояти Прокурори Сирожиддин Эшқувватов ҳамда Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемовлар иштирок этди.

Туман Ички Ишлар бўлими Давлат бюджети асосида 3 млрд 250 млн сўмга тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ички Ишлар бўлимида замонавий сўровҳоналар, маънавият ва маърифат ҳонаси, бинода хизмат олиб борувчи хар бир ҳодимлар учун алоҳида хона ва компютер жамланмалари ташкил этилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Туҳфа

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами олдидан Чумчуқжар МФЙ худудида фуқаро Хусанов Шокирали Тулабаевич томонидан замонавий кўринишда 4,7 млрд. сўмга 120-ўринга мўлжаланган “Олтин камалак ғунчалари” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти очилди.

➡️ Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мазкур иншоотнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Туҳфа

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами олдидан туманимизнинг “Истиқбол” маҳалласи ҳудудида “Istiqbol Medline” хусусий клиникаси янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

➡️ Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мазкур иншоотнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

👉🏻Батафсил

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Туҳфа

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами олдидан туманимизда 17-сонли тез тиббий ёрдам станцияси очилди.

➡️ Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мазкур иншоотнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

👉🏻Батафсил

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Туҳфа

Мустақиллигимизнинг
33 йиллиги байрами олдидан туманимиздаги
20-умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.
➡️ Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мазкур иншоотнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt