#тарғибот_тадбири

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани Файзобод МФЙ худудида жойлашган 20 сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида
тарғибот тадбири утказилди.

📊
Тадбирда туман АРМ раҳбари Д.Абдукаримова, Маданият маркази туман бўлинмаси рахбари С. Азимова, Маънавият ва маърифат маркази рахбари, депутат Д. Назировалар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўди.

📈
Тарғибот тадбирида мамлакатимизда бўлиб ўтаётган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда
кейинги йилларда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари юзасидан тахлилий маърузалар қилинди.

📚
Тадбир якунида намунали ва аъло бахоларга ўкийдиган ўқувчиларнинг ота -оналарига китоблар хадя этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#радио
#тарғибот_тадбири

🔊"Мухаммад Юсуф тез оғизга тушди. Бирорта шоир унингдек, тез ном чиқармаган, номдор бўлмаган", дея таъриф берганди уларга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Ахмад.

📍Ўзбек халқининг севимли фарзанди, оташқалб шоир Мухаммад Юсуф ҳаёт бўлганида бугун 68 ёшни қарши олган бўларди.

🖊Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф ўзининг қисқа, аммо мазмундор умри ва ижодий фаолияти давомида бой адабий мерос қолдирди. Ватан озодлиги, халқ бахти, юртнинг нурафшон келажагини ёниб куйлаган истеъдодли шоирнинг асарлари миллат эътирофига сазовор бўлди ва қалблардан чуқур жой олди.

📢Ушбу сўзлар Маънавият ва маърифат маркази тумани бўлими томонидан "Марказий дехқон бозори"да радио эшиттирув орқали айтиб ўтилди.

Ушбу эшиттиришда 39-УЎТ мактаб ўқувчилари томонидан шоирнинг ҳаёт ва ижоди хақида сўз юритилиб, гўзал мисралари шеърият мухлисларига ҳавола қилинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#тарғибот_тадбири

Жорий йилнинг 6-май куни
“Ҳаракатлар стратегиясидан– Тараққиёт стратегияси сари”
тарғибот тадбири утказилди

📊
Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг иш режаси асосида марказ мутахассиси М.Айтматова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Л.Мансур, "Жалолтепа" Мфй ходимлари ва 2-мактаб маъмурияти иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

📈
Тадбирда мамлакатимизнинг тараққиёт натижалари чуқур таҳлил қилган ҳолда, сўнгги йилларда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари юзасидан тахлилий маърузалар тингланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#тарғибот_тадбири

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси иш режасига асосан, "Маънавият маскани" да тарғибот тадбири ташкиллаштирилди.

🌞Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова томонидан Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон қахрамони Лолахон Муродованинг ибратли ҳаёти ва фаолиятини, эришган натижаларини кенг тарғиб қилиш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида туманимизнинг 50 нафар маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун
тарғибот тадбири ташкил этилди.

📖Шунингдек маърифатли аёлларни ибратли хаёт йўлини
тарғибот қилиш юзасидан режа тузиб олинди.

📌Миллат ўз маърифатпарварларини унутмаслиги учун ёшлар ва аҳоли ўртасида
тарғибот тадбирларини жонлантириш зарур.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#тарғибот_тадбири

Бугун, туманимизнинг Чумчуқжар МФЙ худудида
Юқори Чирчиқ Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Маданият бўлими ва шу махаллада истиқомат қилувчи фаол нуронийлар ва хотин-қизлар билан хамкорликда "Инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди", " Жиноят жазосиз қолмайди" мавзуларида
тарғибот тадбири ташкил этилди.

📌Бу каби
тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад, вояга етмаганлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, чет элларга ноқонуний чиқиш ва унинг оқибатларини кеч бўлмасдан олдини олиш, ёшларни ёт ғоялардан асрашдир.

☀️Ушбу масалада туманнинг барча махаллаларида фаол нуроний ва хотин-қизлар фаолларини ёш авлодга эътиборли бўлишга чорлаб қоламиз.



Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#тарғибот_тадбири

Бугун Юқори Чирчиқ туман "Дехқон бозорида " Республика Маънавият ва маърифат маркази томонида
тарғибот тадбири ташкил этилди.

📍"30 июл – Халқлар дўстлиги куни!" муносабати билан “Бағрикенглик ва инсонпарварлик маданияти ривожланган, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувлик муносабатлари қадр топган юрт" шиори остида радио эшитириш тайёрланди.

💯
Тадбирда 7-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Бахтиёр Эргашев томонидан ўқилган Ботир Йўлдош қаламига мансуб "Боласиман Ўзбекистон" шеъри тингловчилар эътиборига хавола этилди.

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Д. Назирова бугунги кун ислохотлари хақида сўз олди хамда Президент Ш. Мирзиёевнинг байрам табриги ўқиб эшитирди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#тарғибот_тадбири

Жорий йилнинг 9-август санасида туман тиббиёт поликлиникасида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг режасига асосан Адлия бўлими билан ҳамкорликда "Коррупция ҳаётни, иқтисодиётни ва демократияни йўқ қилади " мавзусида тиббиёт ходимларига тарғибот тадбири ташкил этилди.

📊Тарғибот тадбири қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Д. Назирова

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тарғибот_тадбири

Юқори Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчилари томонидан “Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси”
тадбирлари доирасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш, газ-ҳаво аралашмали чақнаш каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича туман ҳудудида жойлашган қурилиш объектлари ўрганилиб, ишчи ва хизматчиларига «Қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш» тўғрисида тушунтириш ишлар олиб борилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тарғибот_тадбири

📊Юқори Чирчиқ туман ИИББ ЙҲХБ бошлиғи катта лейтенант А.Пирдавлатов томонидан туман 8-сонли УЎТ мактабининг ўқувчилари ўртасида “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига риоя қилинишини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича профилактик сухбат олиб борилди.

📌Йўлларда тўғри ҳаракатланиш инсон ҳаёти учун муҳим саналади. Айниқса, бу жараёнда болажонларнинг билимини ошириш, уларни йўл қоидалари билан яқиндан таништириб бориш янада аҳамиятли. Бу эса ўз-ўзидан болалар билан боғлиқ йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тарғибот_тадбири

ПАЙШАНБА - ПРОФИЛАКТИКА КУНИ

Бугун туман прокурори ўринбосари Д.Исроилов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлим мудири Д.Артиқова, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар катта инспектори Н.Азимова, туман ИИБ ЖҚБ катта инспектори М.Мирбобоевлар туман 18 ва 20-сонли УЎТ мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, мактаб ҳудудида уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланиш юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.


✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тарғибот_тадбири

📊Юқори Чирчиқ туман ИИББ ЙҲХБ бошлиғи катта лейтенант А.Пирдавлатов томонидан “Жумабозор” МФЙда турли йшналишларга такси фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида йул ҳаракати қоидлари буйича профилактик суҳбатлар олиб борилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тарғибот_тадбири

📊Юқори Чирчиқ туман ИИББ ЙҲХБ бошлиғи катта лейтенант А.Пирдавлатов томонидан туман 12-сонли УЎТ мактабининг ўқувчилари ўртасида “Йўл ҳаракати хавфсилиги”
тадбирлари доирасида, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича профилактик суҳбат олиб борилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тарғибот_тадбири

📋2023-йил 3-октябрь куни Юқори Чирчиқ тумани “Миробод” МФЙ ҳудудида жойлашган
47-сонли жазони ижро этиш манзилли колонияда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

📌Ушбу тадбирида Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Л.Мансуров, “Инсон” ижтимоий маркази раҳбари, Халқ депутатлари туман кенгаши 4-Миробод сайлов округи депутати Г. Айтекова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Шойимовалар иштирок этиб сўзга чиқишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тарғибот_тадбири

⚡️Юқори Чирчиқ тумани “Янгихаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган 15-сонли УЎТ мактабида "Маҳалла, оила ва таълим" мавзусида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

📋Тадбирда, нуроний М.Ниязбоев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Л.Мансуров, туман "Нуроний" жамғармаси раиси Т.Норматов, ўқитувчи ва ота-оналар сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар ва таълим тарбияни яхшилашда маҳалла, оила ва мактаб хамкорлиги хақида сўз юритдилар.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Конституция_31
#Тарғибот_тадбири

Юқори Чирчиқ тумани бўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31-йиллиги муносабати билан, туман ҳокимлиги ва мутасадди раҳбарлар томонидан аҳоли ўртасида бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, байрамга бағишланган расмлар танлови, китоб ярмаркаси, челленджлар, савол-жавоб викториналари, эмблемалар тарқатиш каби тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_31
#Тарғибот_тадбири

Бугун, туманимиз бўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31-йиллиги муносабати билан ўтказилган бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида видеолавҳа.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt