#Юқори_Чирчиқ
#Билдириш!

❗️Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.

Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлган вақтда чўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ эмас.

📊Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#билдириш

⚡️Бўстонлиқда халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Диққат!
#Билдириш!

Ҳурматли Юқори Чирчиқ туман электр энергия истеъмолчилари!

⚡️ 2022 йил 11 август куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Юқори Чирчиқ туманининг А.Яссавий, Янгихаёт, Нурли йўл, Жумабозор, Фаровон, Навоий, Усмонобод, Ободон, Гулистон, Дархон МФЙлар худудларини электр энергияси билан таъминловчи 35/10 кВ “Жумабозор” ПС да таьмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ПС дан чиқувчи 10 кВ фидерлар “Гулистон”, “Дархан”, “Охунбобоев”, “А. Яссавий”, “Жумабозор”, “Қорасув”, “Агрофайз” электр тармоклари электр таъминотида вақтинча узилиш бўлишини маълум қиламиз.

🟢Электр энергия таъминотидаги узилишлар туфайли вужудга келиши мумкин булган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Билдириш

Ассалому алайкум, ҳурматли ОАВ ходимлари ва блогерлар, каналимиз кузатувчилари!

Мен Беҳзод Қобулов бугун, шу дақиқадан эътиборан Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига тўлақонли киришдим.

Тайинловдан кейинги ўтган тўрт кун ичида Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан блогерлар, айрим марказий нашрларнинг раҳбарлари, мухбирлик пункти мутасаддилари, мухбирлари, вилоят бошқарма, ташкилот ва корхоналарининг матбуот котиблари, ҳудудий босма нашрларнинг муҳаррирлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчилари билан алоҳида-алоҳида гаплашиб олдик.

Бу мулоқотлар давомида ҳамкорлик механизми келишилди, иш услубимизни таҳлил қилдик. Янги ишимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича таклифлар олинди.

Ўз навбатида, АОКА Тошкент вилояти бошқармаси жамоаси, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими, "Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари таҳририяти жамоаси билан мулоқот қилиб, олдимизда турган вазифаларни биргаликда муҳокама қилдик.

Дастлаб иш услубимизга бугундан эътиборан иккита муҳим ўзгариш киритдик:

1) Ҳокимликлар фаолияти, соҳалар ва тармоқлар бўйича эълон қилинаётган танқидий материалларга бундан буён вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати жамоаси шахсан жойига чиққан ҳолда видео муносабат билдиради. Бундан буён ҳар қандай ОАВ ва блогингда эълон қилинган танқидий материаллар тегишлилигага кўра, вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликлар, сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда фуқаролар манфаати нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Шу мақсадда ахборот хизмати негизида учта мобил гуруҳ ташкил этилди.

2) Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот оиласи ўз контентларини лотин графигига асосланган ўзбек алифбосида узатишни бошлайди. Бундай қарорга келишимизга сабаб, аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи ёшлар расмий ахборотларни ўзига қулай ёзувда ўқийди. Ёшлар аудиторияси кенгроқ қамраб олинади. Ўз навбатида, 2023 йил 1 январдан эътиборан мажбурий тарзда барча давлат ташкилотлари лотин ёзувига ўтказилиши ҳам инобатга олинди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда вилоят ҳокими раислигида матбуот соҳасига оид кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади. Унда тизимнинг барча муаммоларига эътибор қаратилади. Айни пайтда йиғилиш кун тартиби шакллантирилди, мулоқотлар давомида олинган таклифлар умумлаштирилмоқда.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси! Кейинги пайтда телеграмда турли сохта канал ва ботлар пайдо бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги ягона расмий саҳифаси: @toshvilpressa.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Bildirish

⚡️Hurmatli Toshkent viloyati aholisi! Keyingi paytda telegramda turli soxta kanal va botlar paydo boʻlmoqda. Eslatib oʻtamiz, Toshkent viloyati hokimligining telegramdagi yagona rasmiy sahifasi: @toshvilpressa.
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Диққат!
#Билдириш!

‼️"Юқори Чирчиқтумангаз" газ таъминоти бўлими раҳбарияти Юқори Чирчиқ тумани Миробод маҳалла ҳудудидаги маҳалларларни табиий газ билан таъминловчи ер ости Д-219ммли юқори босимли табииий газ қувурини Миробод маҳалласида қурилган кўп қаватли уйлар олдидан ўтган юқори босимли полиэтилен газ қувуридан газ сизиб чиқиши холати аниқланганлиги сабабли, оловли ишлар олиб борилишини маълум қилади.

📣Табиий газ билан таъминловчи ер ости юқори босимли Д-219ммли газ қувурида оловли ишлар олиб борилиши учун 28.12.2022 йил соат 13.00 дан 17.00 гача табиий газ билан таъминлаш ишлари вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

📌Маълумот учун: Миробод мфйда 1171 та Файзобод мфйда 510 та, Ёшлик мфйда 450 та Балиқчи мфйда 540 та хонадон, 17 та улгуржи корхона-ташкилот ҳамда 4 та бюджет ташкилотлар газ билан таъминланади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тезкор!
#Билдириш!

🔹Жорий йилнинг январь ойида кузатилган аномал совуқдан сўнг ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, февраль ойининг биринчи декадасида ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда.

🔹Хусусан, жала қуйиши, тоғ қорларининг эриши натижасида катта миқдорда тоғ тошлари, қум ва тупроқ жинслари сув оқими билан сел келиши мумкин.

🔹Ушбу ноқулай об-ҳаво шароитида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда беталофат ўтказиш мақсадида фуқароларимиздан, барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналар раҳбарларидан ариқ-зовурларни, сел келиш йўлларини шох-шаббалардан, бегона ўтлардан ҳамда ҳар-хил чиқиндилардан тозалаш сўралади.

🔹Шунингдек, бино ва иншоот деворлари, устунларининг ҳолатини, электр ва газ қурилмаларини носозлигини олдини олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

2023 йил учун биринчи «Ташаббусли бюджет» жараёнларига старт берилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг дастлабки «Ташаббусли бюджет» жараёнлари бошланганини маълум қилди.

Фуқаролар 6 февралдан 26 февралга қадар ўз таклифларини «Ochiq budjet» порталига киритишлари мумкин.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Билдириш!

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги "2023 йилги Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги, Тошкент вилояти ва Юқори Чирчиқ тумани ҳокимларининг тегишли қарорлар ижроси таъминлаш мақсадида, байрамга тайёргарлик кўриш, юқори савияда ўтказиш, туманда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли ва йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлаш, йўл транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш ва турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш белгиланган.

🔰Жорий йилнинг 19 март куни Юқори Чирчиқ туманида Наврўз умумхалқ байрамини ўтказилиши муносабати билан соат 09:00 дан 16:00гача Маърифат ва Қорасув МФЙ ҳудудидан ўтган 4R14 Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш. -Янгибозор қ. -Жумабозор қ.-Ўртасарой қ.- Тўйтепа ш. автомобил йўлининг 37-38км оралиғида Марказий ўйингоҳгача бўлган қисми ёпилиб, автомобил қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Билдириш

Диққат, онлайн аудио мулоқотга марҳамат!

📣Бугун соат 17:00 да Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Жўраев Бахтиёр Муқимович
билан онлайн аудио суҳбат ўтказилади.

Мулоқотга сиз ҳам қўшилинг, ўз ҳудудингиздаги экологик муаммолар, атроф-муҳит муҳофазасига оид масалалар юзасидан савол ва таклифларингиз билан ўртоқлашинг, муаммоларни масъул раҳбарга шахсан ўзингиз етказинг.

▶️ Суҳбат манзили

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛДИРИШ

Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р14 Ғазалкент ш. — Чирчиқ ш. — Янгибозор қ. — Жумабозор қ. — Ўртасарой қ. — Тўйтепа ш. автомобиль йўлининг 37-39 километр Қорасув маҳалла фуқаролар йиғини худудидан ўтган қисми “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш муносабати билан 2024-йил 19-март куни соат 9:00 дан 18:00 гача автотранспорт воситаларининг харакатланиши чекланишини маълум қиламиз.

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#билдириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асасон "2024 йил 10 апрель Рамазон хайит байрами муносабати билан” Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р12 “Бектемир ш. — Чирчиқ ш. — Ғазалкент ш. — Чорбоғ қўрғонига” олиб борувчи автомобиль йўлининг 6-7 километри “Барданкўл”, “Миробод” МФЙ ҳудудидан ўтган қисми, 4Р14 Ғазалкент ш. — Чирчиқ ш. — Янгибозор қ. — Жумабозор қ. — Ўртасарой қ. — Тўйтепа ш. автомобиль йўлининг 56-57 километр “Қизилсой” МФЙ худудидан ўтган қисми, 4Р16 «Бектемир — Чирчиқ» автойўли — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш. автомобиль йўлининг 17-19 километри “Қангли” МФЙ ҳудудларидан ўтган қисмларида Жоме масжидлар жойлашганлиги, хайт номозлари ўқилишини инобатга олган холда 2024 йил 10 апрель тунги соат 12:00 дан тонг вақти соат 8:00 гача автомобиль йўлларида вақтинчалик транспорт воситаларининг ҳаракти чекланишини маълум қиламиз.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Билдириш

⚡️ Бугун соат 09:00 дан субсидияни олиш хизмати ишга тушди.

Субсидия олиш учун энди ҳокимиятга ёки бирон ташкилотга бориб, овора бўлиб юришнинг ҳожати йўқ, давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишнинг ўзи кифоя.

⚡️ Ҳурматли фуқаролар!

Субсидия олиш учун туманимизда жойлашган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинг ва шаффоф тизим орқали ўз аризангизни қолдиринг!

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш
#ёшлар_ойлиги

➡️ Бугун 24-июнь  соат 18:00 да Янгибозор Марказий стадионида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Ёшлар гала концерти ўтказилади.

Гала концертда таниқли хонандалар, “Шахриёр”,
“Via Marokаnd”, “Ғайбулла Турсунов” ҳамда
“DJ seven”лар иштирок этади.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда барчангизни кутиб қоламиз!

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt