#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Тиббиётдаги_жараён

📌Юкори Чирчик тумани Тоштўғизоқ ОШП да ўтказилган навбатдаги тиббий кўрикда Тошкент вилояти эндокринология диспансерининг эндокринолог мутахассислари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

🩺Ушбу чуқурлаштирилган тиббий кўрикда эндокринологлар томонидан 86 нафар аҳоли текширилди.

💊14та қандли диабет билан касалланган, 11 та Диффуз буқоқи бор, 2 та Гипотиреози бор ва 1 та Струмоэктомиядан кейинги Гипотиреоз беморларга дори воситалар ва даволиниш буйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🟢Тиббий кўрик давомида аҳолига эндокрин  касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, профилактикаси бўйича ва  соғлом турмуш тарзи қоидаларига асосланган ҳолда махсус тайёрланган тарқатма қўлланмалардан фойдаланиб сухбатлар олиб борилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Тиббиётдаги_жараён

Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими У. Атемов бошчилигида, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И.Эргашев, туман прокурори
У. Ғаниев, ИИБ бошлиғи
А. Муллажонов, ДСИ бошлиғи
Д. Йўлдошев, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг ўринбосари

А. Усманов, “Миям қанли” МФЙ ҳудудида жойлашган Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 68-сонли оилавий поликлиникасида бўлиб, тиббиёт ҳодимлари билан суҳбатда бўлдилар.

📍Учрашув давомида, туман ҳокими, сектор раҳбарлари томонидан поликлиниканинг умумий ҳолати ҳақида маълумот олинди, ҳамда охирги пайтларда аҳоли томонидан айнан қандай касалликлар билан мурожаат тушиши, ва уларга қўлланилиб келинаётган чоралар билан танишиб чиқилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Тиббиётдаги_жараён

ХАЛҚНИ
ТИББИЁТДАН РОЗИЛИГИ ҲАФТАЛИГИ

⭕️Айни дамда, Юқори Чирчиқ туман Тиббиёт бирлашмасида, туманимизда истиқомат қилувчи ёлғиз қарияларни сайёр тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида, “Эзгу ният” Халқаро ҳайрия марказининг шифокорлари ташриф буюришди.

🩺Тиббий кўрикларни ўтказишдан кўзланган мақсад ёлғиз кекса авлоднинг саломатлигини яна бир бор назоратдан ўтказиш, уларнинг тиббиётга оид муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Тиббиётдаги_жараён

🔰Айни кунларда, Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали Юқори Чирчиқ тумани 17-сонли подстанцияда, тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича туман Тез ёрдам ходимлари учун тренинг дарслари ўтказилди.
Республика тез тиббий ёрдам марказидан бириктирилган маъсуллар Б. Шералиев ва
Д. Олимжоновлар томонидан ўқув машғулотлар ўтилмоқда.

📌Бу соҳа инсон соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи муҳим бўғиндир.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиётдаги_жараён

📍Бугунги манзилимиз Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси.

Ушбу тиббиёт муассасасида юқори технологияр асосида травматологик операциялар бажарилишини гувоҳи бўлдик.

🎞️Батафсил видеолавҳада.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тиббиётдаги_жараён

Аҳоли ўртасида ОИВ ва бошқа юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази иштирокида Юқори Чирчиқ тумани марказий поликлиникссининг Мобил клиника бўлимида аҳолини тиббий кўриклари ташкил этилди.

Бунда 100дан ошиқ фуқаролар ОИВ,Гепатит В,С касалликларига экспресс тест орқали скриннинг , УТТ текширувлардан ўтказили ,аел қизлар гинеколог кўригидан ўтиб келмоқда.

📌ОИВ инфекциясининг олдини олиш  инсоннинг кечираётган ҳаёт тарзига, ўз саломатлигига масъуллик билан қарашига,  ОИВ инфекцияси, унинг юқиш йўллари ва олдини олиш чоралари бўйича керакли  маълумотларга эга бўлишига  ва олдини олиш қоидаларига умрбод риоя этиб яшашига боғлиқ эканлигини унутмайлик!

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тиббиётдаги_жараён

🟢Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида илк маротаба юқори технологик "Лапароскопик" жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди.
Бунда туманимизда яшовчи 41 ёшли бемор аёлда  "лапароскопик холецистит эктомия" жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 

🟢 Жарроҳлик амалиётлари малакали шифокорлар томонидан бажарилиши йўлга қўйилди .

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тиббиётдаги_жараён

📈Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш бошқармасидан  Жанубий Корея давлатига ўзаро тажриба алмашиш, замонавий билимларни мустаҳкамлаш, энг сўнгги технологик ютуқларни ўрганиб, юртимизда тадбиқ қилиш мақсадида боришган делегация аъзолари ичида Юқори Чирчиқ туман Тиббиёт бирлашмасидан:

Қуралбоев Мамур (хирург)
Сайдалиев Эргаш (нейрохирург)
каби умидли, ёш шифокорларимиз ҳам бўлиб , улар Жанубий Корея давлатида 1 ой давомида замонавий ва нуфузли клиникаларда амалий ва назарий билимларини ошириб қайтишади.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тиббиётдаги_жараён

Қандли диабетга қарши кураш ойлиги

14-ноябрь - Халқаро  диабетга  қарши кураш куни муносабати билан Тошкент вилоят  эндокринология  диспансерида  “Очиқ эшиклар куни“ ва  вилоятдаги қандли диабет касаллигига чалинган болалар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида, йўналиш бўйича тиббий  профилактика ишларини янада  кенгайтириш, аҳолининг тиббий  билим ва маданиятини, қандли  диабет касаллигини  ташхислаш  ва даволаш   самарадорлигини  ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
📌Шунингдек, қондаги қанд  миқдори ўлчанди ва беморларга шу касаллик ҳақида тавсиялар  берилди. Болалар  учун  ташкил  этилган  байрам  тадбирида   интерфаол ўйинлар  ташкил  этилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram Instagram Facebook
         
#Тиббиётдаги_жараён

💫"Халқаро тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан Тошкент вилояти Эндокринология диспансерида кўп йиллардан буён ўз меҳнати, жонкуярлиги билан ситқидилдан фаолият юритиб келаётган булим бекаси Эльмира Оразбаева Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ АЪЛОЧИСИ" кўкрак нишони билан тақдирланди! Фахрли кўкрак нишони ва эсдалик совғаси Тошкент вилояти Соғлиқни Сақлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Асатуллаев томондан топширилди!

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook
#Тиббиётдаги_жараён

Юқори Чирчиқ туман “Султонравот” маданият марказида бирламчи тиббий санитария ердамини самарали ташкил этиш юзасидан "Тиббий бригада" лар ва улардаги ўрта тиббиёт ходимларининг тиббий фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Ф. Рахматуллаева, Тошкент вилояти ССБ бош ҳамшираси
Д. Сайдуллаева, Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасининг Бирламчи тизимдаги умумий амалиёт шифокорлари ,патронаж ҳамширалар,доялар ва мактаб ҳамширалари иштирок этишди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt