Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

В продолжении видеоселекторного совещания у Президента обсуждены приоритетные задачи развития сферы услуг в регионах.
Указано на возможность налаживания дополнительных услуг путем улучшения придорожной инфраструктуры. Даны указания по расширению спектра современных услуг в сельском хозяйстве.
Поставлена задача принять постановление правительства с определением конкретных задач в разрезе районов.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг асосий вазифаси ва зиммасига олган мажбурияти – янги иш ўринлари яратиб, эҳтиёжманд оилаларни “темир дафтар”дан чиқаришдан иборат

Главная задача и обязанность хокимов и руководителей секторов - создать новые рабочие места, вывести малообеспеченные семьи из "железной тетради"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | «Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун имзоланди
#24nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент қарорига шарҳ
#24nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2021 йилги Бюджет муҳокамаси
#24nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик

Юқори Чирчиқ туман прокурори Ғ.Абдусаламов раҳбарлигида сектор ҳудудида ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва пандемия даврида аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

⚡️Хусусан, туман прокурори сектори ҳудудида замонавий савдо-хизмат кўрсатиш объекти ташкил этилди.

📌Ушбу объектда, ёш тадбиркор томонидан "Даладан дастурхонга" тамойили асосида янги савдо дўкони фаолият бошлади ҳамда 4 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

📍Очилиш маросимида туман прокурори Ғ.Абдусаламов иштирок этиб, ёш тадбиркорнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилаб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати
#узлуксиз_маънавий_тарбия

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туман Наврўз МФЙ худудида жойлашган 3-сонли МТТда Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида “Алланинг бола тарбиясидаги ўрни” шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

👨‍👨‍👧‍👧Тадбирда Миллий қадриятларимиздан бири, болани бешик маросими ҳамда “Алла” ижро этилди.

📯📜Тадбирда шунингдек мактабгача таълим ташкилоти болажонлари томонидан рақсларлар гулдастаси намойиш этилди.

📕Тадбирда фаол қатнашган болажонларга Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Дилноза Назирова томонидан китоблар тақдим этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Тошкент вилоятида МИБ иштирокида оилалар тикланмоқда

⚡️Маълумки жорий йилнинг 17 ноябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида “Суд ва бошқа орган қарорларининг ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари юзасидан” видеоселектор ўтказилди. Унда бугунги кунда ижро соҳасида олиб борилаётган ишлар, юзага келган муаммолар кенг муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

📑Жумладан суд ва бошқа орган қарорларининг ижросини сўзссиз ва сифатли таъминлаш,бунда давлат ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифа, шу боис ижро соҳасини янги босқичга олиб чиқиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

📌Бугунги кунда мазкур вазифалар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси юклатилган. Ҳозирда тизим томонидан суд ва бошқа 30 дан ортиқ идоралар томонидан чиқарилган қарорлар ижро этилади.

🔎Жумладан, фуқаролик судлари томонидан тақдим этиладиган алимент қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатлари Бюро органлари иш юритувида салмоқли қисмни ташкил этади. Ўтказилган видеоселекторда Президентимиз томонидан ижро соҳасида алимент ундирувлар энг оғриқли нуқта эканлиги ва бугунги кунда 68 % мурожаатлар айнан шу турдаги ижро ҳужжатлари юзасидан эканлиги алоҳида таъкидланди.

📍Мазкур муаммога эътиборни кучайтириш ва алимент қарздорликларни муддатида ундириб бериш, шу билан бир қаторда вояга етмаган фарзандларнинг келажаги оиланинг бутлиги билан чамбарчас боғлиқ эканлигини тушунган холда, Бюро органлари томонидан томонларни яраштириш ва келиштириш бўйича профилактик чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

📊Бунинг натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида биргина Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2 мингдан ортиқ оилаларни яраштиришга эришилди. Видеселекторда қўйилган вазифалардан келиб чиққан холда, шу йилнинг 18 ноябрь кунидан бошлаб вилоятнинг туман ва шаҳар бўлимларида бу бўйича тадбир ўтказилмоқда. Жумладан тадбир давомида яна 46 та оилаларни яраштиришга эришилди. Мисол учун Оққўрғон туманида 10 та, Қибрай туманида 11 та, Чирчиқ шаҳрида 11 та, Ўрта-Чирчиқ туманида 7 та, Бекабод туман ва шаҳарда 7 оилалар келиштирилди ва бунинг натижасида бўлим иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжатлари қонун талаблари асосида тамомланди.

Бу каби тадбирлар Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман ва шаҳар бўлимларида давом эттирилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#йиғилиш

📍Жорий йилнинг 24 ноябр куни Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов ва туманнинг барча масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, тумандаги жиноятчиликнинг олдини олиш, навбатдаги ёшларни муддатли харбий хизматга чақируви, аҳоли учун қулай бўлган эко бозорларнинг ҳудудларда қурилиши каби масалалар қўриб чиқилди.

❇️Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тастанбеков, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Каримов, туман ИИБ бошлиғи ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Рахматов, Ўзбекистон Республикаси Бош Прократураси хузуридаги МИБ Юқори Чирчиқ туман бўлими бошлиғи Р.Рўзматовларнинг хисоботлари тингланди

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat