#китоб_билимлар_калитидир
✅2020 йил 20 ноябрь куни 7-сонли УУТ мактабида “Китоб — миллатнинг бебахо маънавий ва маданий мероси” шиори остида Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси ҳамда туман Ахборот Кутубхона маркази билан ҳамкорликда сайёр китоб такдимоти ўтказилди.
🔰Ўқувчилар томонида тайёрланган шеърий чиқишлар тадбирга хуш кайфият бағишлади. Тадбирда ўқувчилар билимини синаш учун викторина саволари ўтказилди.
Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat

#бу_жуда_муҳим
ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?
🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.
🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.
🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.
⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.
Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати

#маърифат_улашиб
Китоб — миллатнинг бебахо маънавий ва маданий мероси
🔰Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди”.
✅Гулистон МФЙ худудида жойлашган "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида беш ташаббус ижроси амалда. Жорий йилнинг 23 ноябрь куни "Миллатлар дўстлиги" саройида “Китоб — миллатнинг бебахо маънавий ва маданий мероси” шиори остида Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси ҳамда туман Ахборот Кутубхона маркази билан хамкорликда сайёр китоб такдимоти ўтказилди.
📕 Ўқувчилар томонидан тайёрланган шеърий чиқишлар ва викторина саволари ўтказилди. Викторина саволларида фаол иштирок этган ўқувчилар китоб билан тақдирландилар.
📍Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакиллантириш ҳамда янги китобларни тарғибот қилишдир.

#тадбирлар
✅Бугунги кунда бутун Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остидаги маданий-маърифий тарғиботлар ҳар бир оилага кириб бормоқда.
🔰Юқори Чирчиқ туманида ҳам шундай тадбир бугун "Гулистон" МФЙ да бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчиларига бугунги кун ислохотлари, беш ташаббуснинг мазмун моҳиятлари, соғлом турмуш тарзи каби мавзулар кенг ёритиб берилди.
📍Маданият бўлимининг куй ва қўшиқлари карантин чекловларидан сўнг тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ!
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан @murojaat_va_natija канали фаолияти йўлга қўйилди.
Унда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳақида эълон қилинаётган танқидий материлларга расмий муносабатлар бериб борилади.
@murojaat_va_natija лойиҳаси доирасида фуқароларнинг фикр ва мурожаатлари таҳлил қилиниб, ҳудудлар, бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятига жамоатчилик томонидан баҳо берилади.
Ўз навбатида, мурожаат ва аризаларни вилоят ҳокимлигининг телеграмдаги қуйидаги манзилларига юборишингиз мумкин:
@virtual_murojaat_bot
Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag

#сессия
📍2020 йил 24 ноябр куни Халк депутатлари Юқори Чирчиқ тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XVII сонли сессияси бўлиб ўтди.
📌Сессия кун тартибида 1-масала Каронаврус пандемияси даврида ижтимоий химояга муҳтож аҳоли қатлами бандлиги таъминланган оилаларни "темир дафтардан" чиқариш чора-тадбирлари секторлар кесимида ўрганилди.
⚡️Кун тартибидаги 2-масала туманда "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунни амалга ошириш ва топономик обектларга ном бериш туман комиссиясининг фикрлари ўрганиб чиқилди.
✅Кун тартибига қўйилган учинчи масала 2011 йил 12 октябрдаги "Географик Объектларнинг номлар туғрисида"ги 303-сонли Қонуннинг 4-моддаси 3-7 қисмларига биноан, Юқори Чирчиқ тумани "Гулистон" МФЙдаги "Ғунча" кўчасига, собиқ "Правда" колхози раиси, "Меҳнат Қаҳрамони" каби бир қатор медаллар билан тақдирланган Цой Иван Антонович номини бериш таклифи кўриб чиқилди ва кенгаш томонидан маъқулланди.
Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat