#узлуксиз_маънавий_тарбия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 31 декабрьдаги 1059-сонли Қарори “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари ижроси юзасидан “Алланинг бола тарбиясидаги ўрни” шиори остида 1-сонли Мактабгача таълим ташкилотида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🌞Дархақиқат бугун алла тинглаб вояга етаётган фарзанд келажаги порлоқ бўлгай, болада ёвузлик бўлмайди. Абу Али ибн Сино бобомизнинг машҳур «Тиб қонунлари» китобида бола тарбиясида алланинг аҳамияти тўғрисида шундай ёзади:“Боланинг мижозини кучайтирмоқ учун, унга икки нарсани қўлламоқ керак. Бири болани секин-секин тебратиш, иккинчиси уни ухлатиш учун одат бўлиб қолган мусиқа ва аллалашдир. Шу иккисини қабул қилиш миқдорига қараб боланинг танаси билан бадантарбияга ва руҳи билан мусиқага бўлган истеъдоди ҳосил бўлади”. Бас шундай экан бугун фарзанд тарбиясидаги ушбу мухим омиллардан тўлақонли фойдаланилмоқ зарур эканлигини кенг оммага тавсия этиш фойдадан холи бўлмас.
#узлуксиз_маънавий_тарбия

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туман Наврўз МФЙ худудида жойлашган 3-сонли МТТда Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида “Алланинг бола тарбиясидаги ўрни” шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

👨‍👨‍👧‍👧Тадбирда Миллий қадриятларимиздан бири, болани бешик маросими ҳамда “Алла” ижро этилди.

📯📜Тадбирда шунингдек мактабгача таълим ташкилоти болажонлари томонидан рақсларлар гулдастаси намойиш этилди.

📕Тадбирда фаол қатнашган болажонларга Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Дилноза Назирова томонидан китоблар тақдим этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Узлуксиз_маънавий_тарбия

Жорий йилнинг 15-июль санасида туманнинг Уччинор МФЙ худудида жойлашган 5-сонли МТТда Юқори Чирчиқ
Маънавият ва маърифат маркази ва Мактабгача таълим ташкилоти хамкорлигида
туманда фаолият олиб бораётган
тарбиячи-устозлари учун 1059-сон қарори "Узлуксиз маънавий тарбия концепция" сига асосан, тарғибот тадбири ташкил этилди.

🎨Хамда 5-сонли МТТ тарбияланувчиларнинг 5-ташаббус доирасида шуғулланиб келаётгани барча мехмонларга қувонч бағишлаб, туман
тарбиячи-устозлари ўртасида тажриба алмашиш имкони бўлди.


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat