#Юқори_Чирчиқ_тумани
#ПҚ_107_ижроси

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил
1-апрель кунидаги
ПҚ-107-сонли “Сув ресурсларидан фоидаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси Юқори Чирчиқ туманида амалга оширилмоқда ҳамда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Сувчилар мактаби" туманимизда ўз фаолиятини расман бошлади!

Жумладан, Юқори Чирчиқ тумани “AKIS” марказида қишлоқ хўжалиги ходимлари учун “Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш” тизими бўйича ўқув семинар ташкил этилди.

📍Учрашувда, туман ҳокими
У. Атемов, сув тежайдиган технологиялар жорий этилиши, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақида сўз олиб борди.

📒Мазкур семинарда Сув хўжалиги вазирлиги, "Агробанк" АТБ, шунингдек "ТИҚХММИ" миллий тадқиқот университети вакиллари томонидан машғулотлар ўтилмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#ПҚ_107_ижроси
#Сувчилар_мактаби

🟢Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Сувчилар мактаби" куни кеча Юқори Чирчиқ тумани
“AKIS” марказида қишлоқ хўжалиги ходимлари учун “Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш” тизими бўйича ўқув семинар бошланди.

📝Бугун, мазкур ўқув-семинар туман “Маданият маркази”да бўлиб ўтди. Туркия давлатидан ташриф буюрган малакали мутахассислар семинарда ўқув машғулотларини ўтишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram