#Юқори_Чирчиқ
#Ҳамкорлик_натижалари

Жорий йилнинг иккинчи апрель санасида туман Ички ишлар бўлимида, ички ишлар вазирининг ўринбосари-Маънавий ва маърифий ишлар ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи раҳбарлигида видеоселектр бўлиб ўтди.

❇️"Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясининг ютуқлари ва истиқболлари " юзасидан илмий-амалий анжуман ҳамда 2022 йилда соҳани жадал ривожлантиришга оид вазифалар белгиланди.

💯Ички ишлар тизимида фаолият олиб борувчи ходимларнинг маънавий салохиятини оширишда китобхонлик маданиятига алохида урғу берилди.

🔰Дастур доирасида Маънавият бўлими, Маданият бўлими, Ёшлар ишлари Агентлиги, Халқ таълим бўлими, Спорт бўлими, Махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ички ишлар сохасидаги барча муаммо ва ютуқларни бирга бартараф этиш чора тадбирлари белгиланиб олинди.

📍Шунингдек, Ички ишлар тизимида апрел ойидан май ойига қадар "Маънавият" ойлиги деб эълон қилинди.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#34_мактаб
#президент_мактаби
#ҳамкорлик
#тест_синови

‼️ОЛИЙ МАКТАБ АКАДEМИЯСИ билан ҳамкорликда 34-умумий ўрта таълим мактаби Президент агентлигига қарашли ИХТИСОСЛАШГАН ҳамда ПРEЗИДEНТ мактабларига диагностик тест синовлари тест ўтказмоқда.

✍️Тест жараёни ўқувчиларни илмий, руҳий ва техник тайёр бўлишига хизмат қилади.

Натижалар 36 соат ичида тегишли ботларда чиқади.

💵📚Энг яхши инвестиция—бу фарзандларнинг билим олиши учун яратилган шароит, сарфланган маблағ ҳамда унинг билими, дунё қарашини кенгайтиришдир.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#34_мактаб
#ТРКИ_C1
#ғурур
#ифтихор
#ҳамкорлик

📚34-умумий ўрта таълим мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Жунисова Гулзира Авилбековна Россия Федерацияси А.С.Пушкин номидаги рус тили Давлат институтида ўтказилган рус тилини билиш даражасини белгиловчи синовдан муваффақиятли ўтиб, ТРКИ С1 сертификатини қўлга киритди.

❗️Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тегишли қарорга мавофиқ, жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб ТРКИ С1 сертификатига эга бўлган педагог ходимларга сертификат берилган санадан бошлаб, икки йил давомида ойлик маошларига 50 % устама ҳақ қўшиб борилиши белгиланган.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#34_мактаб
#ифтихор
#ҳамкорлик
#Астрахан_университети
#ташаккурнома

📚Россия Федерацияси Астрахан Давлат техника унивеситети 34-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Тоштаева Камила Ёдгор қизининг ўқитувчилари ва ота-онасига ташаккурнома юборди.

👩🏻‍🏫"Мактабингизда машаққатли меҳнат, компетенция, юқори профессионаллик, чуқур ўйлайдиган ва қийинчиликларни енгиб ўтишга қодир ўқувчиларни тарбиялашга бағишлаганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз".

Шунингдее, университет 34-мактаб жамоасига таълим ишининг барча соҳаларида янада муваффақият ва ёрқин ғалабалар тилайди деб ёзади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ҳамкорлик
#онлайн

⚡️Кореянинг 114 та йирик компанияси вакиллари билан янги лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Янгилик
#Янгича_ёндашув
#Ҳамкорлик
#34_мактаб

⚡️34-умумий ўрта таълим мактаби директори Ш. С. Шойимова ҳамда шу мактаб ўқитувчиси Ж. Б. Бахтияров ҳамкорликда туманимиз меҳмонлари ва тумандошларимизга қулайлик яратиш мақсадида LOCATION MAKTABLAR. uz ботини яратишди.

А Ф З А Л Л И К Л А Р И:

- Энди сиз туманимиз мактаблари манзилларини аниқ биласиз.
-Изоҳ қолдиришингиз, янгиликлардан огоҳ бўлишингиз, бот хизматини яхшилаш учун таклиф ва истакларни ёзиб қолдиришингиз ва баҳолаб боришингиз мумкин.

💥 Р Е Ж А Л А Р:

-Ушбу бот орқали ҳар бир мактаб фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотлар, очиқ дарслар, фикрлар алмашинуви ҳамда турли онлайн фан олимпиадаларини ўтказилиши режалаштирилган.
-Бу эса таьлим тизимида тажриба алмашиш имконини ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради.

@Locationmaktablar_bot

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик
#Янгича_ёндашув
#Ҳамкорлик
#34_мактаб

⚡️34-умумий ўрта таълим мактаби директори Ш. С. Шойимова ҳамда шу мактаб ўқитувчиси Ж. Б. Бахтияров ҳамкорликда туманимиз меҳмонлари ва тумандошларимизга қулайлик яратиш мақсадида LOCATION MAKTABLAR. uz ботини яратишди.

📊Ушбу ботдан фойдаланиш учун қўлланма.

@Locationmaktablar_bot

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#34_мактаб
#Қоракўл_Халқаро_математика_мактаби
#Ҳамкорлик_меморандуми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-6108-сон фармони, "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар" ПК-4884-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактаблари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамкорлиги бўйича кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган Қоракўл Халқаро математика мактаби ва Юқори Чирчиқ тумани 34-умумий ўрта таълим мактаби ўртасида ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ имзоланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ҲАМКОРЛИК
🔰ИИВ ЙҲХБ
➡️ЙЎЛ ҚОИДАСИ УМР ФОЙДАСИ

🟢Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман ИИБ Йўл ҳаракати хавсизлиги бўлими бошлиғи А. Пирдавлатов томонидан Президентимизнинг жорий йилнинг 12 июндаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманидаги 3-6 сонли мактабгача таълим ташкилотларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган хоналар ташкил этилди.

🚷🛑Бундан кўзланган мақсад, болажонларда йўл ҳаракати қоидаларига бўлган фикрни шакллантириш, амалда жорий этишга кўмаклашишдан иборат.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Ҳамкорлик!

🔰Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таьлими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ тумани 18-сонли умумтаьлим мактабига Финландиялик халкаро эксперт, Савония амалий фанлар университети профессори Петри Лоунаскорпи ташриф буюриб, фан ўқитувчиларига Финландия таьлими борасида ўқув семинари ташкил этди.

📊Ушбу семинардан мақсад Финляндиянинг илғор тажрибаси ва таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий техника ва технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ёшларга таълим бериш, Финляндия таълим тизимини вилоятга кенг жорий этиш бўйича тажриба-синов жараёнларини ўтказиш ҳамда Финландиянинг Халқаро Нордик университети билан ҳамкорликда мактаб таълими тизимини яхшилаш, ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Спортдаги_жараён
#Ҳамкорлик

🏑Юқори Чирчиқ тумани Спорт мактабининг спортчилари, Қозоғистон Давлатининг ўсмирлар ва қизлар терма жамоалари ўртасида, Тошкент шаҳри Афросиёб кичик ўйингохида ўтказилаётган чим устида спортнинг хоккей тури бўйича ўқув йиғин машғулотларида фаол қатнашмоқда ва меҳмон жамоалар билан ўртоқлик учрашувларда иштирок этмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Ҳамкорлик

Ҳамжиҳатлик, аҳиллик - юртнинг энг муҳим бойлигидир!

📍Икки Давлат ўртасида маънавий, маданий, дўстона ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг 20-ноябрь куни 18-сонли УЎТ мактабига Қозоғистон Республикасининг Маданият ходимлари ҳамда драматург, ёзувчи шоиралар ташриф буюришди.

⚡️Юқоридаги, шиор остида ташкил қилинган тадбир доирасида мактаб ўқувчилари томонидан қозоқ миллатига мансуб шеърлар, қўшиклар ва рақслар ижро этилди .

Тадбир сўнгида ташриф буюрган меҳмонлар томонидан илиқ фикрлар тингланди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook
#Ҳамкорлик

Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов, САФУ (Северный (Арктический) федеральный университет имени М.В.Ломоносова) Россия университети вакиллари билан мулоқот қилди.

👉🏻Батафсил

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Ҳамкорлик

🔖Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мақпал Айтматова ва “Инсон” ижтимоий маркази раҳбари Гулистон Айтекова, Юқори Чирчиқ туман марказида жойлашган “QORASUV MED LINE” кўп тармоқли тиббиёт клиникасининг фаолияти билан яқиндан танишиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот олишди.

🩺Бугунги кунда, ушбу клиникада барча турдаги малакали шифокорлар фаолият юритиб, стационар даволаниш учу барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, профессор шифокорлар жалб этилиб, сўнги технологиялар асосида клиникада барча турдаги операциялар ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда.

📌Клиника томонидан, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тиббиёт йўналишида, имтиёзли равишда шартнома асосида операция ва тиббий кўриклар, ҳамда тиббиёт ходимларини малакасини оширишга қаратилган ўқув курсларини йўлга қўйиш ҳақида таклиф билдирилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#ҳамкорлик

➡️Бугун Юқори Чирчиқ тумани ИИБ биносида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика бўйича махалла ходимларига Юқори Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи О.Холтоев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Р.Миржалилов ва туман ИИБ ХПБ бошлиғи майор Ш.Б.Ахмадовлар томонидан маҳалла еттилиги аъзоларига ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар давомида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида тумандаги
50 та маҳаллада ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича йўриқномага мувофиқ, маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органи таянч пункти (ҳуқуқ-тартибот маскани) профилактика (катта) инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чораларини қўллаш бўйича кунлик якка тартибда манзилли ишлаш тартибини тўлиқ хамкорликда ошриши тушунтирилди.
📌Шу билан бирга, йўриқномада ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг тоифалари белгиланиб, улар билан ишлашда маҳалла миқёсида профилактика инспектори томонидан маҳалла раисининг умумий бошқаруви остида амалга ошириладиган ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг фаолияти ўрганиб чиқилди.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM