Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Анвар Холиқулов, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти кафедра мудири:

— 19 йилдан буён институтда фаолият олиб бормоқдаман. Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказиляпти. Бунда мени илҳомлантирган жиҳатлар кўп. Айниқса, 50-модда билан таълим соҳасига алоҳида эътибор бериляпти. Олдин фақат давлат таълими кафолатланган бўлса, янги таҳрирда нодавлат таълим ҳам ҳуқуқий асос билан таъминланмоқда. Яна бир жиҳат – инклюзив таълим ҳам кафолатланмоқда. Мен таълим соҳаси билан боғлиқ ўзгаришларга бефарқ эмасман ва референдумга фаол қатнашаман.

@menbefarqemasman
1309 ta ro‘yxat.pdf
1.3 MB
#Диққат #Тезкор

❗️Ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб қўшимча тарзда ғолиб деб топилган 1309 та лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер:

— Мен бир нечта бизнеслар асосчисиман ва бу соҳада 13 йиллик тажрибага эгаман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда аудиториянинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Молиявий саводхонлик бўйича олиб бораётган дарсларимдан билдимки, аёлларнинг таълим олишида тўсқинликлар бор: турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси, ота-онаси ўқишига рухсат бермайди. "Қиз болага ўқишнинг кераги йўқ, мактабни тамомласанг бўлди, турмушга берамиз", дейишади. Ваҳоланки, бу унинг ҳуқуқи. Янги Конституцияда ҳам бу ҳуқуқ мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мен аёлларнинг таълим олишига бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
#Юқори_Чирчиқ
#Спорт_ва_ёшлар

Футбол бўйича "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги"га старт берилди

🔰Жорий йилнинг 13 апрель кунидан спортнинг мини-футбол ҳамда футбол турлари бўйича 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ДХХ кубоги мусобақаларининг маҳалла босқичига старт берилди.

🏆Куни кеча Юқори Чирчиқ туманининг Марказий ўйингоҳида мутасадди раҳбарлари иштирокида қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.

💯Маълумот учун, мазкур турнир 3 босқичда ўтказилади:

I босқич — туман саралаш мусобақалари 2022 йилнинг апрель-май ойларида;

II босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида,

III босқич — республика бўйича финал мусобақалари август ойида ўтказилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Фазлиддин Собиржонов, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси:

— Бугунги кунда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида, биринчи навбатда, самарали иқтисодиёт, эркин бошқарув тизими, кучли ижро ҳокимияти шаклланиши, Сенат ва қонунчилик палаталари ўртасида ваколатлар тақсимланиши ҳамда энг асосий масала — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилиниши, конституцион норма асосида кафолатланишини ўзгартиришларнинг асосий мезони сифатида кўришимиз мумкин.
Конституцион ислоҳотлар аввало инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳозирги жамият ва келажак авлод учун конституциявий кафолатлашни назарда тутади. Бу ислоҳотлар бутун бошқарув тизимида самарали тизимни яратишга асос бўлади.

@menbefarqemasman
#Натижа!

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якуни бўйича Юқори Чирчиқ туманида энг кўп овоз тўплаган 14 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

“Нурли йўл” МФЙ
даги 8-умумтаълим мактабига 16927 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик 2 та бинонинг том қисмини замонавий таъмирлаш ҳамда мактабнинг ёзги стадионини реконструкция қилиш.
👉📍Жойлашган манзили

”Янги ҳаёт” МФЙда Суранкент кўчасига 16549 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик 800 м, Мунаввар кўчаси 208 м, Дилнаво кўчаси 600 м, Устозлар 350 м, Деҳконобод кўчаси 750 м, Истеъдод 1482 м. жами: 4 140 м ички кўчаларни асфальт қопламаларини ётқизиш.
👉📍Жойлашган манзили

“Нурафшон” МФЙ 15128 та овоз билан 800 млн сўмлик Она замин кўчаси 640 метр, Шафоат кўчаси 250 метр, Меҳнатобод кўчаси 320 метр, Беқиёс кўчаси 125 метр асфальт қопламасини ётқизиш, пиёдалар йўлакчаларини шакллантириш.
👉📍Жойлашган манзили

“Жумабозор” МФЙда 11982 та овоз билан 1 млрд. сўмлик Бободеҳқон, Шукрона, Шарафшон, Тафаккур, Садаф, Х.Расулов кўчаларига 180 та бетон устунлар ўрнатиш.
👉📍Жойлашган манзили

“Саҳоват” МФЙ 13908 та овоз билан 1млрд. 200 млн сўмлик Саховат кўчасини асфальтлаштириш.
👉📍Жойлашган манзили

“Кавардан” МФЙ ҳудудида 6762 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик Бодомзор, Фурқат, Фирдавс, Ойбек, Ҳамжихат, Себзор, Соғбон ҳамда Боғистон ички кўчаларининг 3880 метр қисмини жорий таъмирлаш.
👉📍Жойлашган манзили

“Қўрсой” махалласи худудида 4210 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик жами 300 дона бетон устунлар, 12 минг метр сип.кабелъ ва 160 квт-ли 2 дона трансформатор ўрнатиш.
👉📍Жойлашган манзили

Сергели МФЙда 3518 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик Элдош кўчаси 2200 метр асфальт қилиш.
👉📍Жойлашган манзили

“Баликчи” МФЙда 2880 та овоз билан 1 млнд. 200 млн сўмлик 8 та ички кўчаларга 2950 метр узунликда асфальт қопламасини ётқазиш.
👉📍Жойлашган манзили

“Наврўз” МФЙда жойлашган Касб-ҳунар мактабида 2622 та овоз билан 1 млрд. 50 млн сўмлик спорт залини деворлари ва пол қисмларини таъмирлаш.
👉📍Жойлашган манзили

“А.Яссавий” МФЙда 2358 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик 18 та ички кўчаларидаги эскирган кабелларни замонавий СИП кабелга алмаштириш тахминан 17 000 метр ва Осиё, Афросиёб кўчаларига қўшимча 2 та трансформатор ўрнатиш. Ҳамда яна 10 кўчаларга темир бетон таянчлар ўрнатиш.
👉📍Жойлашган манзили

“Оқовул” МФЙда 2287 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик Илтифот, Минор ва Элобод ички кўчаларини асфатьлаштириш.
👉📍Жойлашган манзили

“Гулистон” махалласида жойлашган 16 умумий ўрта таълим мактаби 2026 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўм миқдорида консервация қилинган бинони таъмирлаш. Консервация қилинган бино узунлиги 70 метр, энига 10 метр, 8 та хонадан иборат бир қаватли бинони тўлиқ реконструкция қилиш.
👉📍Жойлашган манзили

“Тоштўғизок” МФЙда 2014 та овоз билан 1 млрд. 200 млн сўмлик Баркамол ва Богистон кўчаларига темир бетон таянчлар, сип кабеллар ва кўча чироқларини ўрнатиш.
👉📍Жойлашган манзили

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#Ҳамкорлик!

🔰Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таьлими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ тумани 18-сонли умумтаьлим мактабига Финландиялик халкаро эксперт, Савония амалий фанлар университети профессори Петри Лоунаскорпи ташриф буюриб, фан ўқитувчиларига Финландия таьлими борасида ўқув семинари ташкил этди.

📊Ушбу семинардан мақсад Финляндиянинг илғор тажрибаси ва таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий техника ва технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ёшларга таълим бериш, Финляндия таълим тизимини вилоятга кенг жорий этиш бўйича тажриба-синов жараёнларини ўтказиш ҳамда Финландиянинг Халқаро Нордик университети билан ҳамкорликда мактаб таълими тизимини яхшилаш, ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
YUQORI CHIRCHIQ

SAYYOR QABULDA MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA_13.04.2023

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Республика_маънавият_ва_маърифат_маркази
#Тошкент_вилояти_бўлими
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#хафталик_иш_режа_ижроси
#тадбирдан_лавхалар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг интеллектуал жихатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш, шунингдек китобхонлик тарғиб қилиш мақсадида "Заковат" кўрик танлови ташкил этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram