Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулчеҳра Носирова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Рустам Абдураҳмонов, ҳунарманд:

— Мен уч авлод уста кулоллар сулоласи вакилиман. Биз кўплаб давлатларда ҳунаримизни намойиш этиб, кўргазмаларда қатнашиб келяпмиз. Бўлажак референдумда шогирдларим билан иштирок этамиз. Биз келажагимизга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Аброржон Алижонов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори:

— Амалдаги Конституциянинг 48-моддасида ҳар бир фуқаро малакали тиббий хизмат олиш хуқуқига эга деб белгиланган бўлса, янги таҳрирдагисида ҳар ким тиббий ёрдамнинг маълум бир даражадаги кафолатланган ҳажмини бепул, давлат ҳисобидан олиши мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда. Мен бир ота, тиббиёт ходими вакили сифатида барчани референдумда фаол қатнашишга чорлайман.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Назокат Чориева, ўқитувчи (Тошкент вилояти):

— Янги Конституциямизнинг 52 - моддаси билан ўқитувчиларнинг қадр-қиммати, шаъни ҳимоя қилинаяпти, уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлайдиган, ҳуқуқларини кафолатлайдиган янги нормалар киритилаяпти. Биз ўқитувчилар таълимга оид ислоҳотларга бефарқ эмасмиз! 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда иштирок этамиз!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Феруза Саидмуродова, Навоий давлат педагогика институти талабаси:

— Янги Конституциямизнинг 78-моддасида шундай дейилади: "Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир. Оталик, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилади". 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда ўз келажагим учун, Янги Ўзбекистоним учун ва албатта, Янги Конституциям учун овоз бераман!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Санжарбек Давлетов, Урганч давлат университети профессори:

— Янги таҳрирдаги Конституцияда, айниқса, ёшлар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган нормаларнинг киритилиши, таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга муносиб шароитлар яратилиши муҳимдир. Конституция баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилади. Мен бунга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Саодат Турсунбоева, "Sharq Ayoli" халқаро хотин-қизлар жамоат фонди раҳбари:

— Бугунги кунда мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва технологиялар трансфери тезкорлик билан ривожланмоқда. Бизнинг фондимиз бу йўналишда кўплаб ишларни амалга оширмоқда. Масалан, "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳамизда хотин-қизлар электрон тижорат асосларига, онлайн дўконлар очиш ва рақамли касбларга ўргатилмоқда. Бу аёлларнинг уйдан чиқмасдан ишлашига имкон беради.

Янгиланиётган Конституцияда давлат қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминламоқда, тадбиркорлар ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш, унинг йўналишларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўлмоқда. Бу оилалар фаровонлигини ошириш, технологик ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Мен бунга #befarqemasman!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Достон Ёқубов, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони:

— Фаолиятим давомида кўплаб мусобақаларда иштирок этганман. Авваллари "қанийди, бизнинг мамлакатимизда ҳам жаҳон чемпионатлари ўтказилсайди" деб орзу қилардик. 2021 йил ушбу орзуимиз ушалди. Ота-онамиз, ҳамюртларимиз кўз ўнгида дунёнинг энг кучли полвонлари билан беллашдик. Пойтахтимизда ўтган ушбу мусобақада жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришдим. Ишонаманки, давлатимизнинг бундай эътибори билан янги ғалабаларга ҳам эришамиз. Янги Конституциямиз эса келажакдаги ғалабаларимизга асос бўлишига ишонамиз. Шунинг учун Қомусимизга киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Наримон Ражабов, Тошкент давлат юридик университети профессори:

— Энг муҳим масалалардан бири инсон соғлиғи-саломатлигидир. Шундай экан, янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида янги киритилди, яъни ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, ҳар ким атроф-муҳит тўғрисида ишончли ахборотларни олиш ҳуқуқига эга. Ушбу норма амалдаги Конституцияда йўқ. Агар сиз қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқингиз таъминлашини истасангиз, унда албатта, 30 апрелда бўлиб ўтадиган конституциявий ўзгаришлар бўйича референдумда иштирок этинг.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Анвар Холиқулов, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти кафедра мудири:

— 19 йилдан буён институтда фаолият олиб бормоқдаман. Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказиляпти. Бунда мени илҳомлантирган жиҳатлар кўп. Айниқса, 50-модда билан таълим соҳасига алоҳида эътибор бериляпти. Олдин фақат давлат таълими кафолатланган бўлса, янги таҳрирда нодавлат таълим ҳам ҳуқуқий асос билан таъминланмоқда. Яна бир жиҳат – инклюзив таълим ҳам кафолатланмоқда. Мен таълим соҳаси билан боғлиқ ўзгаришларга бефарқ эмасман ва референдумга фаол қатнашаман.

@menbefarqemasman