#Юқори_Чирчиқ
#1_сектор
#туман_ҳокими_томонидан_мактабга_спорт_анжомлари_совға_қилинди


💯Бугунги кунда Юқори Чирчиқ туманида "Ёшлар ойлиги" дастури доирасида "Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

📣Айнан "Ёшлар ойлиги" дастури доирасида туманнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган, Халқ таълими тасарруфидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ёшларига туман ҳокими У.Атемов ташаббуси билан 50 млн сўмлик спорт анжомлари совға қилинди.

🟢Ўттиз хил турдаги инвентарлардан иборат спорт буюмлари ёшларимизнинг бўш вақтини самарали режалаштиришда, мунтазам спорт билан шуғулланишида катта кўмакчи бўлса ажаб эмас.

🏆🎤Ёшларнинг спорт машғулотларида шуни гувоҳи бўлдикки, туман ҳокими У. Атемовдан шунингдек, барча мутасадди раҳбарлардан чексиз миннатдор эканлигини кайта-қайта эътироф этишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#сайлов
#1_сектор

Мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси - оқсоқоли сайлови қизғин тус олди

Хусусан, ушбу жараён Юқори Чирчиқ туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.

Сайлов ўтказилаётган маҳаллаларда овоз бериш жараёни шаффофлик таъминланишига эътибор қаратилган.

"Гулистон" маҳалласида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар юқори савияда ташкил этилди. 

Мазкур сайловни ташкил этиш ва ўтказиш очиқлик ҳамда шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилди. 

Жараённи сайлов комиссия масъуллари кузатдилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#1_сектор

Хабар берганимиздек, маҳаллаларнинг драйвери, "Намунали кўча" ва "Намунали хонадон"ни аниқлаш, ҳудудда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтиришлар ва ҳудуддаги имкониятлар, мавжуд заҳиралар ўрганилмоқда.

Бугун шундай ўрганишлар туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан "Оқовул" маҳалласида олиб бориляпти.

Ўрганиш давомида, маъсуллар "Ўрнак" кўчасида бўлиб, ушбу кўча "Намунали кўча" сифатида ўрганилмоқда. Ушбу кўчанинг 31-уйида яшовчи Муроджон Шомирзаев ўзининг кичик томорқасидан катта даромад олишни ният қилиб, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйганини гувоҳи бўлдилар.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt