#эътироф
#Фидойи_ва_саховатлилар_мукофотланди

🤝Юқори Чирчиқ туманининг Каронавирус пандемиясига карши курашиш йўлида фидойилик кўрсатаётган соғлиқни сақлаш, санитария эпидемиология осойишталиги маркази, таълим соҳасининг жонкуяр ходимлари, саховатли тадбиркорлари ҳамда давлат ташкилотларининг фидойи раҳбарлари ва ходимлари Президентимизнинг 26 майдаги Фармонига мувофиқ "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

🎖Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган маросимда туман ҳокими У.Атемов бошчилигида кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди.

🎗"Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланганлар сафида Юқори Чирчиқ тумани ХТБ мудири, депутат Гулистон Айтекова, "Yuqori Chichiq metal " МЧЖ раҳбари Азиз Алимов, туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси Ғайрат Комиловларнинг борлиги эътирофга лойиқдир.

⚡️Кўкрак нишони билан тақдирланган тумандошларимизни юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, келажадаги саҳоватли ишларига омадлар тилаймиз.

Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати