#Юқори_Чирчи
Мутасадди раҳбарлар туман тиббиёт бирлашмасини кўздан кечиришди

🔰Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқуловни Туман Марказий касалхонаси ҳамда туман Тез тиббий ёрдам бинолари билан яқиндан таништирди.

📍Барчамизга маълумки, туман Марказий касалхонаси бугун вақтинчалик тозалаш ва таъмирлашдан сўнг иш фаолиятини бошлади.

Масъул раҳбарлар ўрганиш чоғида Марказий касалхонанинг иш фаолияти, таъмирлаш ишлари, барчага янгилик бўлган буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган беморлар учун Гемодиалез хоналарининг ташкил этилиш жараёнлари ҳамда Тез тиббий ёрдам биноси, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.

💯Шунингдек, ўрганиш давомида икки раҳбарлар беморлар учун зарур шароитни яратиш мақсадида, ўзаро маслахатлашиб, фикр алмашишди.

🩺🔬 Хусусан,Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқулов туман тиббиёт бирлашмаси учун зарур инвентарлар билан таъминлашини алоҳида таъкидладилар.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat