#Юқори_Чирчиқ
#34_мактаб
#Ўзбекистон_тарихи_канали
#очиқ_дарс

🎬 📺
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси қошидаги "Ўзбекистон тарихи" каналининг «Очиқ дарс» кўрсатувида Юқори Чирчиқ тумани 34-мактаб Тарих фани ўқитувчиси Маҳмудов Завқибек «Ўзбекистон - Хитой дипломатияси тарихи» мавзусида очиқ дарс ўтди.

🎤 📹 Мазкур
тарихий-сиёсий очиқ дарсда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги қадимги даврдан ҳозирги кунга қадар дипломатик муносабатлар аниқ ва равшан ёритилди.

📽🎙 Шунингдек қадимги «Буюк ипак йўли»нинг ҳозирги даврда қайта тикланган Хитойнинг «Бир макон-бир йўл» сиёсати ва ундаги Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва ёрқин келажаги хусусида ҳам батафсил тўхталди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#34_мактаб
#Ўзбекистон_тарихи_канали
#Қисмат_кўрсатуви

🎬 📺
Ўзбекистон тарихи канали "Қисмат" кўрсатувида Юқори Чирчиқ тумани 34-мактаб Тарих фани ўқитувчиси Маҳмудов Завқибек "Қўқон хони Норбўтабий " ҳақида маълумот берди.

🎤 📹 Мазкур кўрсатувда 1763-1798-йилларда Қўқон хонлигини бошқарган Норбўтабий ҳақида
тарихий маълумотлар берилди.

📽🎙Айнан Норбўтабий даврида мўл-кўлчилик, бозорлардаги нарх-наволарда арзончилик бўлди. Шу сабабли ҳам Қўқон хонлиги
тарихида айнан Норбўтабий даврида илк бор пул ислоҳоти амалга оширилди. Давлат сарҳадлари кенгайтирилиб, сиёсий бошқарувда хонлик ҳокимияти мустаҳкамланди. Ижтимоий ҳаёт ва бунёдкорлик ишлари ривожланди. Ҳаттоки қўшни давлатлардан ҳам аҳолининг Қўқон хонлигига кўчиб келиши жадаллашди. Буларнинг барчасига Норбўтабийнинг адолатли ва оқилона сиёсати асосида эришилди!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#34_мактаб
#Ўзбекистон_тарихи_канали
#Қисмат_кўрсатуви

🎬 📺 Ўзбекистон тарихи канали "Қисмат" кўрсатувида Юқори Чирчиқ тумани 34-мактаб тарих фани ўқитувчиси Маҳмудов Завқибек "Қўқон хони Олимхон " ҳақида маълумот берди.

🎤 📹 Олимхон даврида Россия билан 1-марта савдо алоқалари ўрнатилган. Олимхон диний соҳада ҳам ўзгаришлар қилишга интилган, хусусан, диний унвон ҳисобланган “эшон”ни бекор қилади, камбағал, бечораларга ва қаландарларга ер майдонлари ва чорва беради, шу билан уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб қилади.

📽🎙Олимхон ҳарбий ислоҳот ўтказиб, Хўжандни, Оҳангарон воҳасини, Тошкент,Чимкент ва Туркистонни ўзига бўйсунтирди. Натижада, Россия билан савдо йўли очилади. У ўз давлатини 1805-йили расман Қўқон хонлиги деб элон қилди, ўзига эса “хон” рутбасини олди ва уни расман Олимхон деб атай бошлашди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat