Channel name was changed to «Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати»
Юқори Чирчиқ туманида кўтаринки кайфият!
2019 йил пахта йиғим терим мавсуми бир оз кеч бошланган бўлсада, тумандошларимизнинг ахил бўлиб харакат қилганлиги ва мутассаддиларнинг саъйҳаракатлари билан 4000 гектарга қадалган чигит бугун 11 326 тонналик оқ олтин бўлиб хирмонларимизни тўлдирди .
Хирмонингизга барака азиз тумандошлар!
Мадҳия куйлаш бурчми ёки мажбурият? Вазир ўринбосари муносабат билдирди

👉 https://xs.uz/uzkr/21064

🕸 Халқ сўзи газетаcининг расмий саҳифалари 👇

Instagram| Facebook| Twitter |Telegram
Иқрор

О, ота маконим.
Онажон ўлкам,
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам.
Римни алишмасман бедапоянгта.

Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар, 
Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар. 
Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб, 
Тоғларинг ортимдан эргашиб юрар.

Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин. 
Ё худбинман мен ё бир содда касман мен –
Парижнинг энг гўзал ресторанларин, 
Битта тандирингга алишмасман мен.

На гапга кўнайин,
На тил билайин,
Кўздан уйқу қочди, дилдан ҳаловат —
Уч кунда соғинсам нима қилайин,
Чала қолар бўлди ҳамма саёҳат.

Билдимки, баридан улуғим ўзинг, 
Билдимки, яқини шу тупроқ менга. 
Баҳорда Бахмалда туғилган қўзинг, 
Араб оҳусидан азизроқ менга.

Сен билан ўтган ҳар кун байрам — базм, 
Сенсиз бир он қолсам ваҳмим келади. 
Сени билганларга қиламан таъзим, 
Сени билмасларга раҳмим келади.

Мухаммад Юсуф
Давлат дастури ижроси амалда.

"Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Гулистон мфй худудида Қозоқ ва Ўзбек маданият маркази қурилаётган йўл томон тушган кўча кундан кун ободлашмоқда.
Туманимизда ўзгаришлар кўп бунда туман мутасаддилари ва фаолларнинг хизмати катта.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

МУДДАТ ОЗ ҚОЛДИ!!!!

Тошкент тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими.

@toshkenttumanihokimligi
Олтин куз неъматлари!
Юқори Чирчиқ туманидаги барча умумтаълим мактабларида хосил байрами ўтказилмоқда.
Ўқувчиларнинг қўл мехнати билан мева ва сабзавотлардан яратган ишларининг кўргазмалари ва театрлаштирилган томошалар намойиш этилмоқда.
2019 йилнинг 22 декабр санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!” умумшиори остидаги муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик жараёнлари қай холатда.
Юқори Чирчиқ туманида “Давлат хокимлик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, халқаро кузатувчилар ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари билан ишлашда махаллий давлат бошқарув органларига амалий кўмак кўрсатиш “ мавзусида туман ҳокимлиги, сайлов комиссия аъзолари, сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари раислари, туман газетаси мухбирлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Тошкент давлат юридик университети профессори Хайдарали Муҳаммадиев Сайлов кодекси мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди, комиссия аъзоларининг сайловга тайёргарлиги юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек партияларнинг халқ хабардорлигини оширишда кўпкина тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан таклифлар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбияси ва келажагида онанинг донолигида ахамият катта.
Либос маънавият кўзгуси!

Юқори Чирчиқ туманидаги умум таълим мактабларида “Бувижоним кийган либослар” шиори остида маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирларда ўқувчи қизлар нафақат либослар тақдимоти ўтказмоқда либослар тарихига хам тўхталиб ўтимоқдалар.
Тадбирда қатнашаётган иштирокчилар хамда томошабинлар учун ҳам қизиқарли маълумот бўлмоқда.
Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад “Оммавий маданият” кушандасига айланмаслик, тарихимиз, маънавиятимиз ва қадриятимизни сақлаб қолишимиз зарарулигини келажак авлодга сингдирмоқлик эканлигини тадбирга ташриф буюрган фаоллар, Нуроний жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Сиёсий партиялар ўз маърузаларида қайд этиб ўтмоқда.
Юқори Чирчиқ туманида сайлов олди тарғибот тадбирлари.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари, вилоят туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисида Низоми”га асосан шу кунларда кенг кўламли тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ва ЎзЛиДеп туман кенгашлари навбатдаги сайлов олди тарғибот тадбирларини ўтказди.
Фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ҳохиш-иродасини эркин ифодолашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий жараён хақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтилди.