Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
#ЭШИТМАДИМ_ДЕМАНГЛАР!!
ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!
Ҳабарингиз бор, мамлакатимизда жорий йил 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур муҳим сиёсий жараён олдидан Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан айни вақтда "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" ўтказилмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент вилоятига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси, Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси "Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!" шиори остида вилоят босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари, блогерлар, шунингдек, ҳудудий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар ахборот хизматлари ўртасида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танлов аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Танловда вилоятда фаолият юритаётган босма нашрлар журналистлари, ижтимоий тармоқ блогерлари, жойлардаги ахборот хизматлари сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши журналистик ва блогерлик ишлари билан иштирок этишлари мумкин.
Танлов ғолиблари сайлов қонунчилиги тарғиботига оид
- босма нашрлардаги энг яхши мақола;
- ижтимоий тармоқлардаги энг яхши пост;
- энг яхши видеоролик;
-энг фаол ахборот хизмати
йўналишлари бўйича биринчи ва иккинчи ўринлар кесимида аниқланадилар ва Янги йил байрами арафасида эълон қилинадилар.
Танловга материаллар шу йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар номи матбуотда эълон қилинади ва уларга танлов ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари топширилади.
Танловда фаол иштирок этинг!
Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими

Forwarded from Daryo — LIVE
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда кун очиқ бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglM

Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Маҳсулот етиштириш ва сотишда кооперация тизимини кенг жорий қилиш, янги боғ ва токзорлар ташкил этиш орқали қайта ишлаш ва экспортни ошириш чора-тадбирлари белгиланди.
2020 йилда 77 минг гектар майдонга озиқ-овқат экинлари, 200 минг гектарда тўқсонбости усулида сабзавотлар экиш бўйича топшириқлар берилди.
www.president.uz/uz/2992
Маҳсулот етиштириш ва сотишда кооперация тизимини кенг жорий қилиш, янги боғ ва токзорлар ташкил этиш орқали қайта ишлаш ва экспортни ошириш чора-тадбирлари белгиланди.
2020 йилда 77 минг гектар майдонга озиқ-овқат экинлари, 200 минг гектарда тўқсонбости усулида сабзавотлар экиш бўйича топшириқлар берилди.
www.president.uz/uz/2992
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!"
Тошкент вилоятида сайловга тайёргарлик ишлари муҳити

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ
2019 йил 5 ноябрь куни “Юқоричирчиқтумангаз” филиали бошлиғи Ш.Худойберганов, Бордонкўл маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Мамедов ҳамда Т.Рўзибоев ва А.Ғофуровлар каби маҳалла фаоллари иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалган "Тошкентга бир қадамда газ йўқ" сарлавҳали манбаа асосида хонадонлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида шулар маълум бўлдики, 11 та ўрта босимли ГТНларнинг чиқиш босими ГТНдаги истеъмолчилар сонига асосан 200-250 мл. сув устунига мослаштирилган. Ҳудуддаги барча хонадонлардаги газ таъминоти ва босими меъёрий холатга келтирилди.

ХОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2019 йил 7 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туманидаги Алишер Навоий номидаги майдонда навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида туман ҳокими Атемов Ускенбой Бўсинович туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида келажак авлоднинг замонавий билим олиши, спорт, санъат, бизнес ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида сўз юритилди.
Ёшларга ўзининг ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, уларни янада руҳлантира олди. Туман раҳбари 400 нафар туманимизнинг ёшлари билан самимий мулоқот қилди.
Учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоблар олишди.

ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ!
Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармон дўстлар!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пировардида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобига халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, шунингдек аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, муҳтарам юртбошимиз "Иккита иш жойи яратган одамни елкамда кўтараман! Агар тадбиркорга шароит яратмасак натижа бўлмайди" деган устувор ғояни илгари сурдилар.
Тадбиркорлик - бу энг аввало ҳудудни ҳар томонлама ривожланишининг асосий иқтисодий воситаси ва тараққиёт локомотиви ҳисобланади. Туманимизда бугунги кунда 2 минг 4 та тадбиркорлик субъекти, 852 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолият юритаяпти. Шундан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 94 тани ташкил этади. Мазкур мурожаатнома орқали, аввало, ана ўша меҳнаткаш, ишбилармон дўстларимизга чуқур миннатдорлик билдираман.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар, муҳтарам юртбошимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганликлари бежизга эмас. Сабаби мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, ривожланган давлатлар сафидан жой олишда кичик ва ўрта бизнеснинг ўрни ва роли ўта муҳимлигини барчамиз ҳис қилишимиз лозим.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши, кундалик фаолиятида учраётган муаммоларни Ҳукумат даражасида ҳал этилиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхоналари ташкил этилганлиги ҳам бунинг яққол исботидир.
Туманда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даврида жами 91 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 85 таси ижобий ҳал этиб берилди. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Оддий қилиб айтганда бугун ҳар бир тадбиркор давлат ҳимоясида эканлигини англаб етмоқда.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари якуни билан туман бўйича давлат бюджетига жами 149 млрд. 379 млн сўм тушум таъминланиб, ўтган йилга нисбатан 181,7 фоизга ёки қарийб 67 млрд. 316 млн. сўмга ортиши таъминланди.
Айнан янги солиқ концепциясининг амалда тўғри ишлаши натижасида айрим солиқлар бўйича жорий йилнинг 10 ойлигида тушумлар миқдори 2018 йилдаги йиллик тушумга нисбатан ўсиши таъминланди. Бюджет тушумининг асосий қисми айнан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Тадбиркорлар учун солиқ тизимида алоҳида имтиёз ва преференцияларнинг берилганлиги, жумладан, солиқ юки даражасини камайтириш мақсадида 2019 йилдан юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Солиқ турлари орасида энг юқори ставкали солиқ ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг амалдаги 20 фоиз ставкаси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, 15 фоизга пасайтирилди.
Бугунги кунда “Обод қишлоқ” ва “Обод марказ” дастурлари доирасида туман бўйича 3 та маҳалла ҳамда туман маркази Янгибозор қўрғонида жойлашган маҳаллаларда ижтимоий соҳа объектлари, ичимлик сув объектлари, ички йўллар, ободонлаштириш ва пиёдалар йўлакларини қуриш каби кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Албатта, бугунги кунда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларида Сиз азиз тадбиркорларимизнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар, тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури муҳим аҳамият касб этмоқда.
Унга кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги 374 нафар фуқарога 9,6 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Тикувчилик, чорвачилик, ҳунармандчилик каби соҳаларга ихтисослашган ўнлаб оилалар ҳалол меҳнатлари, фидойиликлари боис элга танилди. Улар раҳнамолигида “Устоз-шогирд” лойиҳаси доирасида юзлаб ёш йигит-қизлар ҳунар ўрганмоқда.
Алоҳида таъкидлашни истардимки, тадбиркорга етарли шарт-шароит яратиш мамлакат истиқболини шакллантириш, унга ҳисса қўшиш демакдир. Туманнинг барча даражадаги раҳбарлари муҳтарам Юртбошимизнинг: “Биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз”, деган фикрларини ўзимизга дастуриламал қилиб олганмиз.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, туманда қуйидаги устувор вазифаларни белгилаб олдик:
биринчидан, тадбиркорларнинг ҳар қандай муаммоли масалалари уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, мулк дахлсизлигини таъминлаш юзасидан барча раҳбарлар тадбиркорларга кўмакдош, елкадош ва мададкор бўлади.
Ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар тақдим этган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади. Ҳеч қандай таниш-билишчилик, инсон омили аралашмайди.
Кредит бериш тизими ҳам соддалаштирилиб, ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларсиз амалга оширилади
иккинчидан, туманда тўлиқ қувватда ишламаётган субъектлар, фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатларини шакллантириб, ҳар бирининг муаммоли масалалари ёки ишламаслик сабабларини аниқлаш ҳамда муаммоларини ечиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилади.
учинчидан, мева-сабзавот ҳамда гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги саноати йўналишида корхоналар, логистика марказлари ташкил этишга устуворлик берилади.
Шунингдек, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, паррандачилик, қуёнчилик ва бошқа йўналишлар бўйича тадбиркорлик йўлга қўйилади;
тўртинчидан, “Е-ижро аукцион” электрон савдо майдонига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тумандаги бўш турган ер участкаларини савдога чиқариш ва ушбу ер участкаларида ишлаб чиқариш корхоналари, савдо дўконлари, маиший хизмат шохобчаларини ташкил этиш;
бешинчидан, туманда бугунги кунда мавжуд 331 та бўш турган, ишламай турган объектларни ижарага бериш ёки сотиш орқали кичик бизнес субъектларини ташкил қилиш каби масалаларни биргаликда амалга оширамиз.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар, ўз фаолиятларингизни янада кенгайтириш, қўшимча имкониятларни ишга солиб, ҳар бирингиз қўшимча камида 1 ёки 2 тадан иш ўринлари ташкил этиб, банд бўлмаган аҳолини доимий иш билан таъминласангиз, қанчадан-қанча оилаларнинг фаровонлигига ва турмуш даражасининг ортишига ҳисса қўшган бўласиз.
Ушбу ишларни амалга оширишда мен туман ҳокими сифатида Сиз азизларнинг биринчи даражадаги кўмакчингиз бўламан.
Бу борада эркин фаолият юритишингиз учун қонун устуворлигини таъминланишига, тадбиркорликни йўлга қўйишингизда мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда ва ер майдони ажратилишида, Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизга ноқонуний текширишларга барҳам берилишига, солиқ шаффофлигини таъминланишига кафолат бераман.

Шу мақсадда тумандаги тўртта сектор раҳбарлари ҳар куни қуйига тушиб, халқимиз билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этишда бор куч ва ғайратимизни аямаймиз. Бу йўлда бизлар янада бирлашиб ҳаракат қилсак, нурли манзилларга ёруғ юз билан етиб борамиз.
Эндиликда Сиз телеграмм мессенжеридаги +99899 409-01-39 рақами орқали шахсан ўзимга мурожаат қилишингиз, шунингдек, туман прокурори Ғ.Абдусаламов (90) 338-78-07, туман ИИБ раҳбари И.Шоакбаров (98) 301-67-48, туман ДСИ раҳбари Д.Йўлдошев (90) 980-91-81 рақамлари орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳурмат билан,
Ускенбой Атемов,
Юқори Чирчиқ туман ҳоким

Юқори Чирчиқ туманида 18 ноябрь «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан “ДАВЛАТ БАЙРОҒИ- ФАХРИМ,ГУРУРИМ” шиори остида маънавий -маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ушбу санага бағишланган тадбир 34-сонли умутаълим мактабида бугун тантанали равишда нишонланди.
Тадбир ўқувчиларнинг сафланишда Республика мадхиясини жўр овозда жонли ижроси билан очилди, бундан ўқувчиларнинг Ватанга мухаббати, Давлат рамзларга бўлган хурмат туйиғусини нигохларидан кўришингиз мумкун.
Тадбирда Республика ҳамда вилоят туман босқичларида нуфузли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар иштирок этишди.
Ўқувчилар Давлат байроғи хақидаги шеърий чиқишлари ва сахнавий кўринишларини намоиш этиб тадбир кайфиятига кўтаринкилик бахш этди.
Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Махалла хайрия жамоат фонди туман Кенгаши ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Forwarded from 𝑹𝑨𝑯𝑰𝑴𝑩𝑬𝑹𝑫𝑰𝑬𝑽𝑵𝑨
Telegraph
"ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ" АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!
ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР! Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда. Шуни эсда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш…
Channel name was changed to «Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати»
Фейсбук ижтимоий тармоғида фуқаро Альбина Магдиева томонидан йўлланган мурожаатга жавобан Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади
Мурожаат мазмунига кўра, А.Магдиева туманимиздаги "Йик-ота" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик ўз жойидан йўқолиб қолгани ҳақида хабар беради.
Туман ҳокимлиги Альбина Магдиевага эътибор ва куюнчаклик учун миннатдорлик билдиради. Вазият аслида қуйидагича: ҳақиқатан ҳам ёдгорлик бугун ўша дастлабки ўрнатилган жойида эмас. Бунга бир неча сабаблар бор.
"Йик-ота" маҳалласи ҳудудидаги мазкур ёдгорлик ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган. Туман жамоатчилиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг таклиф-мулоҳазалари асосида, Юқори Чирчиқ тумани аҳолисининг ноёб маданий меросига айланиб улгурган мазкур обидани туман марказига – Янгибозор қўрғонига кўчириш ишлари бошланган.
Бу ёдгорликлар Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган Хотира хиёбонига жойлаштирилади.
Маълумот учун, мазкур хиёбонда тарих музейияқинда қуриб битказилган бўлиб, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган юртдошларимиз ҳаётига доир архив материаллари ва бошқа муҳим материаллар айни пайтда жамғарилмоқда. "Уч аскар" ҳайкали бу мажмуага янада зеб беради ва хотира хиёбонига ташриф буюрувчиларни ўша даврлар кайфиятини тўлароқ ҳис этишга чорлайди, деб умид қиламиз.
Таъкидлаймизки, Юқори Чирчиқ туманида маданий мерос объектлари мутасадди ташкилотларнинг доимий диққат-марказида бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати