#Саховат_ва_кўмак
#байрам_арафисида_ёлғиз_яшовчи_фуқаролар_ҳолидан_ҳабар_олинмоқда

📍Юқори Чирчиқ тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари Г.Каримбоева, ходимлари Д.Бердиева, Г.Атемқулова, Д.Пернекулова, М.Рустамова, Г.Батирова, У.Боялиева, Н.Сманалиева ҳамда С.Турғуновалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан туманда истиқомат қилувчи 16 нафар якка
ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кекса пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларига бориб, холидан хабар олинди.

💐Уларнинг хар бирига хомий ташкилотлар томонидан ажратилган озиқ-овқат махсулотлари, саноат моллари
байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

✔️Бу каби эътибордан барча
ёлғиз кексалар жумладан, Бородина Анна, Ишпулатова Райхон, Кабалёнова Арина, Ким Алла, Кулинтаева Гулбаралар миннатдор эканликларини билдириб, кўнгиллари кўтарилди.

🔴Юқори Чирчиқ тумани бўйича жами 15 миндан зиёд пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб, тегишли имтиёзлардан фойдаланишлари ташкил этилган.

📊Жумладан, 2021 йилнинг 8 ойи давомида жами 58 нафар ногиронлиги бўлган мухтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари, 26 та ногиронлик аравачаси , 7 та эшитиш мосламаси, 31 та хасса, 11 та қўлтиқ-таёқ, 2 та тирсакли қўлтиқ-таёқ хамда 2 та кўзи ожизлар хассаси ва 3 та юриш мосламалари бепул етказилди.

🔰Бундан ташқари 69 нафар кекса пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар Республика Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги сихатгохларда бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat