#Ҳоким_фармойиши

Нурафшонда янги кутубхона очилади

📚Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг фармойишига кўра, маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими биноси реконструкция қилиш ва унга туташ ҳудудда замонавий кутубхона қуриш ишларини якунлаш учун 959 миллион сўм маблағ ажратилади.

* * * * *

Жиноят энг кўп содир этилган маҳаллаларга кузатув камералари ўрнатилади

🎥Маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида фош этиш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги энг кўп жиноят содир бўлган 100 та маҳаллага видеокузатув камералари ўрнатилади ва бунинг учун маҳаллий бюджетдан 5 млрд. сўм ажратилади

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi