#Юқори_Чирчиқ
Ҳоким ёрдамчилари учун махсус имкониятларга эга планшетлар ўз эгаларига топширилди

📌 Бугун, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими У.Атемов раҳбарлиги остида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тастанбеков, Республикадан Юқори Чирчиқ туманига бириктирилган вакил Б.Рўзиев ҳамда марказ раҳбари Ж.Эрматовлар иштирокида,туманнинг 50 та маҳаллаларида фаолият олиб бораётган 50 нафар ҳоким ёрдамчиларига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ажратилган, махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди.

⚡️ Тадбир аввалида, туман ҳокими сўз олиб, тизимда аниқланаётган коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
⚽️2022 yil 11-16 may kunlari Toshkent shahrida sportning ⚽️futbol turi bo'yicha 2006 yilda tugilgan o'smirlar o'rtasida BO'SM va IBO'SM shug'ullanuvchilar o'rtasida ''Sport maktablar futbol ligasi'' O'zbekiston chempionati bosiqichi bo'lib o'tdi.

🏆 Bu musobaqada Toshkent viloyati terma jamoasi a'zosi bo'lgan Yuqori Chirchiq tuman Bolalar-o'smirlar sport maktabi shug'ullanuvchilari faxirli🥉o'rinni egalladi:
Usmanaliev Bekzatbek 10 UO'TM
Toxtaxodjaev Saidxo‘ja 1 UO'TM
Uralbaev Samat 25 UO'TM
Raxmanaliev Atabek 10 UO'TM
Shokirov Ozod 3 UO'TM
#Юқори_Чирчиқ
Таълим сифатини ошириш йўлида.

📚Жорий йилнинг 17-май куни Юқори Чирчик тумани 6-умумтаълим мактабида касб танлаш остонасида бўлган 11-синф битирувчи ёшларига психологик тавсиялар бериш, уларнинг касбга булган қизиқиши, лаёқати ва қобилиятларини ривожлантириш хамда ўкувчилар ва уларнинг ота-оналарини касбга йуналтириш борасидаги фикрларини аниклаш мақсадида "Касблар оламида" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

📊Мулоқот давомида "Ўзбекистон" ва "Наврўз" МФЙ раислари А.Исаматов, Р.Эшматов, хоким ёрдамчилари З.Туйчиев, А.Абдураимов, ёшлар етакчилари Н.Маматов, С.Нуриддинов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

🎥Мактаб психологи С.Абдукодирова томонидан ўкувчиларга замонавий касблар ҳакида видеолавхалар намойиш этилди ва улардан суровномалар олинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
«Boʻzatov FEST» Ёшлар овози танловининг Республика босқичи ғолиби бўлган вилоятимизнинг истеъдодли ёшлари билан танишинг!

🎼Бахшичилик йўналишида: 23-30 ёш
Муроджон Алиев, Паркент тумани (1-ўрин)

🎼Опера йўналишида: 16-22 ёш
Зуҳра Турсунбоева, Бўстонлиқ тумани (1-ўрин)

🎼Анъанавий ижро йўналишида: 10-15 ёш,
Озодбек Абдумуталибов, Олмалиқ шаҳри (2-ўрин)

🎼Анъанавий ижро йўналишида: 23-30 ёш
Азаматжон Йўлдошев, Паркент тумани (3-ўрин)

🎼Эстрада йўналишида: 23-30 ёш
Мунисбек Реджепов, Чирчиқ шаҳри (3-ўрин)

💸Ғолибларга 1-ўрин учун 50 миллион сўм, 2-ўрин учун 30 миллион сўм, 3-ўрин учун 20 миллион сўм пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi