#Сайлов
#Жараён

📸3-сектор ҳудудидаги "Баҳор" маҳалласида ўтказилган маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови жараёндан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️16 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Тошкент тумани.
Фуқаролар йиғинларига муносиб етакчилар сараланмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари лавозимига сайловлар бошланди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туманда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) номзодлари ўртасида сайлов жараёнлари бўлиб ўтмоқда

*Зангиота тумани.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди

*Оққўрғон тумани.
Маҳалла аҳли ўзи муносиб деб билган номзодга овоз беряпти

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтмоқда

*Янгийўл тумани.
Фаровон оила сари

*Чирчиқ шаҳри.
Чирчиқ давлат педагогика институтида "Шодлик" маҳалласидаги кўпқаватли уйларда истиқомат қилувчи ижарадаги талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди

*Бўстонлиқ тумани.
Кўнгиллари кўз нуридан мунавварлар

*Юқори Чирчиқ тумани.
Табрик! "Халқ ҳаваскорлик жамоаси" унвони муборак!

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Туманда ғалла ўрими бўйича семинар

*Бекобод тумани.
Мурожаат ва ижро интизом

*Паркент тумани.
Паркент туманида «Обод маҳалла» дастури ижроси

*Пискент тумани.
Маҳалла аҳли энг муносиб номзодни сараламоқда

*Оҳангарон шаҳри.
Ҳоким ва битирувчилар учрашуви бўлиб ўтди

*Чиноз тумани.
Заковат ўйинларида тарғиботчилар беллашуви

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Сайлов
#Билдириш

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида бугун - 17 май куни Юқори Чирчиқ туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

1-сектор. Қизилсой МФЙ, 17 май, соат 10:00да
Манзил: Қизилсой МФЙ, 30- мактаб биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони 2017: , сайловда қатнашадиган вакиллар сони:242 ;

2-сектор. "Янгиобод" МФЙ, 17 май, соат 12:00да
Манзил: Кавардон МФЙ, 3-мактаб биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2406, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 288 нафар;

3-сектор. Истиқбол МФЙ, 17 май, соат 14:00да
Манзил: Истиқбол МФЙ, 9-мактаб биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2120, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 254 нафар;

4-сектор. Ийк ота МФЙ, 17 май, соат 16:00да
Манзил: Ийк ота МФЙ, 23-мактаб биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1122, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 135 нафар;

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Юқори Чирчиқ тумани комиссияси

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Мустаҳкам оила- келажак пойдевори

📍15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан оилалар мустахкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги маънавиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустахкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрнини тарғиб этиш мақсадида, "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи " кўрик-танлови вилоят босқичи ўтказилди.

📊Ушбу танловнинг вилоят босқичида "Мустахкам оила" номинациясида Юқори Чирчиқ туманининг Бекбоевлар оиласи ғолибликни қўлга киритиб, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари З. Миргазиева томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам совершенствования деятельности Республиканской товарно-сырьевой биржи.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”, деди давлат раҳбари.

Ислоҳотлар натижасида:

- сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);

- хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;

- ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда биржа савдолари анча фаоллашган. Лекин Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлигича қолмоқда.

Шу билан бирга, Зангиота 37 турдаги, Кармана 24 турдаги, Данғара ва Жомбой 17 турдаги маҳсулотларни биржага чиқарган бўлса, Андижон, Нурота, Қизириқ, Боёвут туманларида атиги 1 турдаги маҳсулот биржага қўйилмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга маҳаллий маҳсулотларни биржага олиб чиқишни туман даражасига тушириш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

“Мисол учун, 1 июлдан фермер ва кластерлар 500 минг тонна ғаллани биржа орқали сотиши йўлга қўйилмоқда. Бу фермерлар учун 2 триллион сўм қўшимча даромад дегани.

Лекин, туман ҳокимларида фермер маҳсулотини биржага қандай олиб чиқиши, бу борада кимга мурожаат қилиши, яъни ишни қандай ташкил этиши бўйича аниқ режалар борми? Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.

Маҳаллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим Ўртачирчиқ тумани мисолида тушунтирилди.
#Юқори_Чирчиқ
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Бугун Юқори Чирчиқ тумани Касб-хунар мактабида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Г.Айтекова ташаббуси билан "Ишга жойлаштириш куни" шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

📍Меҳнат ярмаркасида корхона-ташкилотлар ўзларининг 1558 та бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 524 нафар фуқаролар жалб этилди.

🔰Жараёнда 109 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди.

⚡️"Аёллар дафтари"га киритилган, бандлиги таъминланмаган 78 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 25 нафари қайта касбга ўқитиш курсларига юборилди, 59 нафари мавсумий жамоат ишларига жалб этилиб, 352 нафарига касбга йўналтириш учун маслаҳатлар берилди.

❇️Шунингдек, туман аҳолисидан чет давлатларга чиқиб кетиб, яшаш манзилига қайтган 23 нафар фуқаролар ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни қўлга қиритди.

📣Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, маркази раҳбарияти ташаббуси билан ҳар ойда аҳолини доимий ойлик иш хақи, даромадига эга бўлиши ва туманда ишсизлар қисмини камайтириш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси анъанавий тарзда ташкил этилиши йўлга қўйилиши режалаштирилди.

⚡️Ҳамда марказ раҳбарияти томонидан ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида, улар билан доимий тарзда мулоқот қилишга, ишга жойлаштиришда яқиндан амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тезкор

⚡️Тошкент вилоятининг 10 га яқин ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 18–23 май кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум бўлишича, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/сониягача кучаяди. Айрим жойларга вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ва дўл ёғиши мумкин.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида ҳам кузатилиши қайт этилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok