#Юқори_Чирчиқ
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз
#мустақиллик_тайёргарлик_жараёнлари_кўздан_кечирилди

🔰Куни кеча туман ҳокими томонидан берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокими ўринбосарлари раҳбарлигида 5 та ишчи гурух шакллантирилди.

💯Жумладан, бугун туман ҳоким ўринбосарлари Д.Асқаров, А.Сайфуддинов, Ш.Ҳудойберганов, О.Холтоев, Г.Баҳодирова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вакиллари томонидан эрта тонгдан ҳудудлар ўрганилди.

📷Туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш жараёнидан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз
#маънавий_маърифий_тадбир

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Қорасув" маҳалласида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси иш режаси асосида, тарғибот тадбири ташкил этилди.

💯Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова, Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдукаримова, "Қорасув" мфй раиси Б. Мирзамамбетов, Маданият бўлими ходими А. Исмоилов ҳамда кайвоний онахонлар иштирок этиб, бугунги кун шукуронаси ва ислохотлар билан ўртоқлашишди.

🎼Дастур давомида иштирокчиларга "Маърифат " улашиш мақсадида китоблар хадя этилди, Маданият бўлими ходими А. Исмоилов томонидан жонли ижрода "Ватанни" мадх этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Шундай тадбирлар туман бўйлаб давом эттирилиши режалаштирилган.



Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сонли қарори, Юқори Чирчиқ туман кенгашининг 25 ноябр 2021 йил 6/36/13-сонли қарорига ижросини таъминлаш мақсадида туманда қатор салмоқли ишлар амал оширилмоқда.

Жумладан, айни кунларда Юқори Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тизимида 1 та Пискент касб-ҳунарга ўқитиш маркази тасарруфидаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини 1-сектор биносида маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканида тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик курсларила 7 нафар хотин-қизлар “Ошпаз - кандолатчилик” йўналиши бўйича ўқиб, билим-кўникламаларини оширишди.

🔰Бугун Юқори Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Г.Айтекова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман раҳбари Д.Назирова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Л.Мансуров, туман “Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази” раҳбари Ж.Эрматовлар ҳамкорликда “Бандлик ижтимоий химоянинг мухим кафолати мавзусида” бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар билан суҳбатлашишди.

📊Суҳбат жараёнида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олди "
Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз" шиори бугунги кун ислохотлари, аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар хусусида бир қатор мисоллар билан келтириб ўтилди.

💯Шунингдек, дастур якунида ўқув курсини якунлаган аёлларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирлиги Касб ҳунарга ўқитиш марказининг Сертификатлари топширилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз!
#Шукроналик!

🤲Нуронийлар дуога қўл очганда даставвал «тинчлик, омонлик бўлсин» дейишлари бежиз эмас. Дарҳақиқат, дориломон замон, фаровон турмуш, давру-давроннинг пойдевори тинчлик, омонликдалиги, осойишта турмуш нечоғлик буюк қадрият эканлиги бугунги кунда айниқса рўй-рост кўринмоқда.

❇️Дунёнинг турли томонларида юз бераётган ола-тасир тўполонлар, жангу муҳорабалардан юртимизнинг фориғлиги аввало, тангри-таолодан бўлса, иккинчидан донишманд юртбошимизнинг
эл-юрт ташвишида ҳормай-толмай тинимсиз қилаётган саъй-ҳаракатларидандир.

📈Бундан барчамиз шукронада бўлишимиз, розиликда ҳар куни дуо қилишимиз лозим.

📣Жаннатмакон юртимизда тинчлик, тотувлик, аҳил-иноқлик ,тилимиз ва дилимизда шукроналик бор экан, бу улуғ неъмат йиллар ўтгани сари янада навқиронликка, етук ва баркамолликка юз тутиши шубҳасиздир.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 3 августдаги Ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз! " шиори остида "Ватанпарварлик ойлиги"ни ўтказиш тўғрисидаги 174-сонли Фармоишини ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор маданий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

📌Шундай тадбирлардан бири"
Янги Ўзбекистонда инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт" шиори остида Юқори Чирчиқ туман ИИБ ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан хамкорликда Султонравот МФЙ худуддида жойлашган "Маънавият маскани" да бўлиб ўтди.

🔰Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д. Назирова, Туман ИИБ рахбар ўринбосари Ф.Махмудов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Латиф Мансуров, Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдукаримовалар иштирок этди.

🪕Шунингдек Маданият бўлими ходими А. Исмоилов томонидан жонли ижрода ватанни мадх этивчи куйи қўшиқлар янгради.

🖼📚Тадбир якунида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан туман ИИБ масъулларига ташаккурнома ва китоблар совға қилинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юкори_Чирчиқ
#маънавий_маърифий_тадбир
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-340-сонли Қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг 15 августдаги 48-Ф сонли Буйруғида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида қарор ижроси амалда бажарилмоқда.

📖Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлимаси ҳамда Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда “Мустақиллик энг улуғ ва энг
азиз неъмат” шиори остида маънавий- маърифий дастур тайёрлади.

📌Бугун туманда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан корхоналарда мустақиллик шукуронаси юзасидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз!
Байрам муносабати билан хотин-қизларга реабилитация мосламалари топширилди!

Куни кеча туманимиздаги 27 нафар ногиронлиги мавжуд, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги шодиёнаси арафасида туман хокимлиги томонидан ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, хасса ва қўлтик тайёқлар ўз эгаларига топширилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat