#тезкор_штаб
⚡️⚡️⚡️
Вилоят аҳолиси диққатига!

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ҳамкорликдаги
тезкор штаби ташкил этилди.

Штаб аъзолари томонидан юзага келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Вазият тўлиқ назоратда.

Ҳурматли фуқаролар!

Эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар:

+99870 71 763-10-01

+99870 71 763-10-05

+99870 71 763-10-29

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️"Тошкент ҳудудий электр тармоқлари": айрим ҳудудларда электр таъминотида нобарқарорлик кузатилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

⚡️Бугундан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди

Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, уларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️Айни вақтда Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида табиий газ босими қайта тикланмоқда

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали газ босимини тиклаш ва истеъмолчиларга бир маром ва меъёрда табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Кун давомида аксар ҳудудларда табиий газ меъёрий босимга қайтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли истеъмолчилари табиий газга уланган барча жиҳозларни ўчириб қўйишлари ва биноларда газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигидан огоҳ бўлишлари сўралмоқда.

Зарурат туғилганда, 11 04 колл-марказига ёки 104 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали вақтинчалик ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор
#шошилинч

⚡️Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво оқими кириб келгани ҳамда ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши ҳисобига Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 М/с гача кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Шу боис Тошкент вилоятида кучли шамол эсиши оқибатида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин.

Юртдошларимиздан ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Тезкор
⚡️Узгидромет шошилинч ахборот билан чиқди

Гидрометеорология хизмати маркази 4-7 феврал кунлари юртимизда кучли шамол ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#диққат
#муҳим
#тезкор_штаб


⚡️Ҳурматли экспортёр тадбиркорлар!

Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида фаолият юритувчи "Экспортёрларни қўллаб-қувватлаш" штаби ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

Эндиликда фаолиятингизда юзага келаётган муаммолар ҳамда таклифлар юзасидан ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилган ШТАБнинг "Ишонч телефонлари"га боғланиш имкониятига эгасиз.

☎️Ангрен шаҳар - 99870 201 02 68
☎️Бекобод тумани - 99870 201 02 71
☎️Бекобод шаҳар - 99870 214 73 01
☎️Бўка тумани - 99870 201 02 52
☎️Бўстонлиқ тумани - 99870 742 72 30
☎️Зангиота тумани - 99897 771 19 87
☎️Тошкент тумани - 99870 201 02 65
☎️Оҳангарон тумани - 99870 201 02 63
☎️Оҳангарон шаҳар - 99870 201 02 64
☎️Олмалиқ шаҳар - 99870 201 02 61
☎️Оққўрғон тумани - 99870 201 0260
☎️Паркент тумани - 99870 201 02 62
☎️Пискент тумани - 99870 201 02 67
☎️Юқори чирчиқ тумани - 99870 201 02 74
☎️Чиноз тумани - 99870 201 02 72
☎️Чирчиқ шаҳар - 99870 201 02 54
☎️Ўрта Чирчиқ тумани - 99870 201 02 66
☎️Нурафшон шаҳар - 99870 201 02 57
☎️Қуйи Чирчиқ тумани - 99870 201 02 59
☎️Қибрай тумани - 99870 201 02 58
☎️Янгийўл тумани - 99870 201 02 55
☎️Янгийўл шаҳар - 99870 201 02 73

Тошкент вилояти Савдо саноат палатаси

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

Тошкент вилоятининг айрим туманларига кучли сел келиши мумкин

🗓 Жорий йилнинг 16-19 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ туманларида кучли сел келиш хавфи эълон қилинди.

❗️Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чоралари кўриш сўралади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

⚡️Иккита агентлик қўшиб юборилди


Бугун бу ҳақида Президент Фармони имзоланди.

Фармонга кўра: Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига қўшиб юборилди.

🔺Энди улар вазирлик таркибида департаментлар сифатида фаолияти юритади. Қўшилиш натижасида Адлияда республика даражасидаги раҳбарлар сони 2 баробарга қисқарди, бошқарув ходимлари сони 110 тага камайди, вазирлик тизимидаги бошқарув тузилмалари 666 тадан 222 тага, бир-бирини такрорловчи вазифалар 34 фоизга, функциялар 46 фоизга қисқармоқда. Натижада 84,5 млрд сўм иқтисод қилинмоқда.

🔺Туман даражасида алоҳида фаолият юритадиган 4 та тузилма бирлаштирилмоқда. Адлия бўлимлари, ДХМ, ФҲДЁ, юридик хизмат марказлари туман-шаҳар адлия бўлимлари таркибига киритилмоқда.

🔺 Вазирлик марказий аппаратидаги бошқармалар сони ҳам 24 тадан 20 тага қисқартирилди.

🔺 “Рақамли адлия” тизими бунёд этилади. (Яъни айрим кадрлар қиладиган ишларни энди автоматлашган тизимлар
бажаради).

⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#диққат
#тезкор

⚡️Нурафшон шаҳрига транспортларнинг кириб-чиқиши вақтинча чекланади

Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19 март куни, яъни эртадан соат 05:00 дан 21 март куни соат 24:00 га қадар «Тошкент-Пискент» 4P2 автомобиль йўлининг 29-35 километрларида (Нурафшон шаҳрига кириш ЙПХ постидан Нурафшон шаҳри Давлат хизматлари марказигача) вақтинча автомобиль ҳаракати чекланади.

❗️Бунда ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли транспортлари билан маҳаллага кириб чиқишлари учун шароит яратилади.

Хавфсизликни таъминлаш ва умумхалқ байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун йўл ҳаракати қатнашчиларидан чекловларни тўғри қабул қилган ҳолда, ЙПХ ходимларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from KUN-XABARI
#Тезкор
❗️Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 75 нафар шахс афв этилди.

👉
@Kunxabariofficial
#тезкор
#огоҳбўлинг

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИГА СЕЛ КЕЛИШИ МУМКИН!

🌨Ўзгидромет хабарига кўра, 9-13 май кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва кучли ёғингарчилик сабабли Республикамизнинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел хавфи кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

⚡️Тошкент вилоятининг 10 га яқин ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 18–23 май кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум бўлишича, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/сониягача кучаяди. Айрим жойларга вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ва дўл ёғиши мумкин.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида ҳам кузатилиши қайт этилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#тезкор

❗️Ўзгидрометеорология Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудини кучли шамол бўлиш хавфидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади, дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

@haqiqatonline
#Диққат #Тезкор
⚡️Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18–21 июнь кунлари чанг-тўзон кўтарилиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз
#тезкор

⚡️Юртимиздаги жоме масжидларда 2022 йил 9 июль, шанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизматининг хабар қилишича, пойтахт масжидларида шанба куни эрталаб соат 05:20 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса, намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.

@haqiqatonline
#тезкор

❗️Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келмоқда

Жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади.

Хусусан, 11 сентябрь куни Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, 11-12 сентябрь кунлари ҳаво ҳароати кундузи 25-28 даражагача, кечаси 10-13 даражагача пасаяди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тезкор
Қарор ижроси мухокама қилинди.

Бугун Юқори Чирчиқ тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори моҳияти ва унинг ижроси юзасидан жойларда йиғилишлари бўлиб ўтди.

🔰Тадбирда Юқори Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ф. Махмудов туман ИИБ ходимлари ҳамда профилактика инспекторларига қарор моҳиятини тушунтирдилар.

❇️Шунингдек, шахсий таркибга ички ишлар органларининг аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, маънавий-маърифий ишлар кўламини кенгайтириш, жамоатчилик назорати кенгашини тузишга оид маълумотлар берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тезкор!
#Билдириш!

🔹Жорий йилнинг январь ойида кузатилган аномал совуқдан сўнг ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, февраль ойининг биринчи декадасида ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда.

🔹Хусусан, жала қуйиши, тоғ қорларининг эриши натижасида катта миқдорда тоғ тошлари, қум ва тупроқ жинслари сув оқими билан сел келиши мумкин.

🔹Ушбу ноқулай об-ҳаво шароитида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда беталофат ўтказиш мақсадида фуқароларимиздан, барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналар раҳбарларидан ариқ-зовурларни, сел келиш йўлларини шох-шаббалардан, бегона ўтлардан ҳамда ҳар-хил чиқиндилардан тозалаш сўралади.

🔹Шунингдек, бино ва иншоот деворлари, устунларининг ҳолатини, электр ва газ қурилмаларини носозлигини олдини олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
5_млн_сўмлик_устама_олувчилар_рўйхати.pdf
2.6 MB
езкор

⚡️5 млн. сўмлик вазир устамасини олиши мумкин бўлган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Айни дамда вазир жамғармаси 2-босқичидан муваффақиятли ўтган педагоглар сони 1697 нафарни ташкил этган. Энди, ана шу рўйхатдаги педагог ходимлар 9 ой мобайнида 5 млн. сўмдан ортиқ бўлган қўшимча маблағни ҳар ой оладилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram