#Юқори_Чирчиқ
#Ҳамкорлик_натижалари

Жорий йилнинг иккинчи апрель санасида туман Ички ишлар бўлимида, ички ишлар вазирининг ўринбосари-Маънавий ва маърифий ишлар ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи раҳбарлигида видеоселектр бўлиб ўтди.

❇️"Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясининг ютуқлари ва истиқболлари " юзасидан илмий-амалий анжуман ҳамда 2022 йилда соҳани жадал ривожлантиришга оид вазифалар белгиланди.

💯Ички ишлар тизимида фаолият олиб борувчи ходимларнинг маънавий салохиятини оширишда китобхонлик маданиятига алохида урғу берилди.

🔰Дастур доирасида Маънавият бўлими, Маданият бўлими, Ёшлар ишлари Агентлиги, Халқ таълим бўлими, Спорт бўлими, Махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ички ишлар сохасидаги барча муаммо ва ютуқларни бирга бартараф этиш чора тадбирлари белгиланиб олинди.

📍Шунингдек, Ички ишлар тизимида апрел ойидан май ойига қадар "Маънавият" ойлиги деб эълон қилинди.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat