Forwarded from MA'NAVIYAT DURDONASI
#Маърифатпарвар
#Ватанпарвар
#539_йиллиги

Бобур ўзбек адабиётида ўзининг нозик лирик асарлари билан ҳам машҳурдир.

Унинг ҳаёти ва адабий фаолияти Мовароуннаҳрда сиёсий ҳаёт ниҳоят мураккаблашган феодал гуруҳларнинг бошбошдоқлик ҳаракатлари авжига чиққан ва Темурийлар давлатининг инқирози давом этаётган бир даврга тўғри келган эди.
Бундай мураккабликлар инъикосини «Бобурнома»да кўрган бўлсак, шоир руҳиятида қандай акс этгани эса, унинг шеърларида намоён бўлади.
Мовароуннаҳрни бирлаштиришга уринишлари натижа бермагач, Бобур руҳан қийиналган, амалдорларнинг хиёнатлари таъсирида умидсизликка тушган кезлардаги кайфияти шеърларида акс этган. Кейинчалик ўз юртини тарк этиб, Афғонистон ва Ҳиндистонга юз тутганда Бобур шеъриятида Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, унга қайтиш умиди мавж ура бошлади.

Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди,
Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ёраб, нетайин, не юз қоролиғ бўлди.