#Юқори_Чирчиқ
Мактаб кутубхоналари ва тўгарак хоналари ўрганилмоқда.

Бугунги кунда мактабнинг кутубхонаси маданият ва таълимнинг асосий қисми сифатида янгича мазмун касб этмоқда. Мактаб кутубхоначилари болалар ва ўсмирларнинг китоб мутолаасига жалб этиш йўли билан уларнинг интеллектини камол топтиришда катта хисса қўшмоғи лозим.

📚Шундай экан, мактаб кутубхонаси ўзининг одатдаги қиёфасини ўзгартириши, энг замонавий талабларга жавоб берадиган асл ахборот-таълим, маданий марказга айланиши керак.

‼️Шу мақсадда, туман Халқ таълими бўлими раҳбари У.Урунбоева барча умумтаълим мактаблари ҳамда Баркамол авлод болалар ижодиёт марказининг Ахборот ресурс марказларини кўздан кечирмоқда.

❇️Ўрганиш жараёнида мавжуд камчиликлар айтиб ўтилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Таклифлар ўрганилмоқда.

2022 йил 4 февралъ куни Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

💯Йиғилиш танқидий ва таҳлилий тарзда ўтказилди.

‼️Ижроий қўмита аъзолари ва депутатлар томонидан таклифлар билдирилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти кўздан кечирилмоқда.

📍Бугунги кунда тарбиянинг негизи бўлган мактабгача таълим ташкилотларини замон талаблари даражасида юқори савияда ташкил этиш, зарур анжомлар, малакали кадрлар билан таъминлаш етук, баркамол келажак авлодни тарбиялашда муҳим омилдир.

📊Айнан шу мақсадда, ҳафта мобайнида Мактабгача таълим булими мудири Г.Баходирова ва булим мутахасислари томонидан тумандаги барча Оилавий нодавлат Макбагача таълим ташкилотларининг фаолияти тулик урганиб чикилди.

Жумладан, таълим ва тарбия сифатига, тарбиячи педагогларнинг меьёрий хужжатларига, озик-овкат махсулотларининг сифати, СанПиН меьёрлари асосида тайерланганлиги хамда болаларнинг давомати кўздан кечирилди.

☑️Ўрганиш жараёнида оилавий мактабгача таълим ташкилотининг ютуқ ва камчиликлари айтиб ўтилиб, керакли тавсиялар берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#хабарингиз_борми

📌Контракт тўловлари 1 мартга қадар узайтирилди

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.

Ушбу муддат қуйидагилар:

тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#спорт
Ғолиблар муносиб тақдирландилар

⚡️ Юқори Чирчиқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг «Workout» ҳамда мини футбол турлари бўйича 4-сектор «Раҳбар кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.

🏆 Натижалар бўйича:

🥇1-ўринни Жумабозор МФЙ жамоаси;

🥈2-ўринни Наврўз МФЙ жамоаси;

🥉3-ўринни эса Фаровон МФЙ жамоалари эгаллаб, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР БОШЛАНДИ

📌Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида жорий йилнинг 7 февралдан анъанавий шаклда дарс жараёнлари бошланди.

Бунда, барча умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда антисептик воситаларидан мунтазам фойдаланишлари тушунтириб ўтилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#имконият
#эътибор

⚡️Astrum IT академияси: замонавий билимларга эга, салоҳиятли ёшлар учун парвоз майдони

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok