#Юқори_Чирчиқ
Ногиронлиги бўлган фуқароларга электрон ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Ногиронлиги бўлган фуқароларга электрон ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5217- сон қарорига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий электр юритмали ногиронлар аравачаси билан босқичма-босқич таъминлаш вазифалари белгиланган.

💯Юқори Чирчиқ туманидаги 10 нафар жисмоний имконияти чекланган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлиги томонидан электр юритмали ногиронлар аравачалари ажратилди.

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов ва сектор рахбарлари, Ҳалқ қабулхонаси, махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими масъул ходимлари томонидан мазкур аравачалар ўз эгаларига етказилди.

Раҳбарлар туманнинг "Навоий", "Гулистон", "Қорасув" маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи 1- гурух ногиронлиги бўлган Саприддинова Зулфия, Азнабекова Дамира, Батиров Нурғалиларнинг хонаданларида бўлиб, кўнгил сураш билан бирга электр юритмали ногиронлар аравачаларини топширишди.

📊Бу каби Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибордандан бехад хурсанд эканликлари уларнинг кўзларида ўз аксини топди. Имконияти чекланган ушбу фуқароларимиз учун замонавий электр юритмали ногиронлар аравачалари ҳаёт фаолиятларида бир мунча қулайликлар яратиши шубхасиздир.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️7 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани. “
Ҳар бир нуроний — ўн нафар ёшга мураббий”

*Чиноз тумани.
Хотин-қизлар ҳунарли бўлишмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ғолиблар муносиб тақдирланди

*Бекобод тумани.
Миллий армиямиз бизнинг фахримиздир

*Оҳангарон тумани.
Нурободда маданият саройи қурилади

*Бўстонлиқ тумани.
Илк битирувчилар янги туризм объектида иш бошлайди...

*Пискент тумани.
Маҳалла аҳли ташаббус кўрсатди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

*Бекобод шаҳри.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжида

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳар деҳқон бозоридаги муаммолар атрофлича ўрганилди

*Тошкент тумани.
Қирариқда оммавий қабул

*Оққўрғон тумани.
Тарихсиз келажак йўқ!

*Олмалиқ шаҳри.
Олмалиқликлар Мўйноққа мадад бўлмоқда

*Янгийўл тумани.
Ноодатий йўналишларда ёшлар ўз билим ва кучларини намоён этишмоқда

*Паркент тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

*Янгийўл шаҳри.
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари масъуллар назоратида

*Чирчиқ шаҳри.
Таълимга эътибор – келажакка эътибор

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Сўраган_эдингиз

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ МАКТАБДАГИ ҚАЙСИ ХОДИМЛАРГА ЮКЛАТИЛДИ?

Хабарингиз бор Президентнинг тегишли фармони билан билан умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчиси лавозими тугатилди. Аммо бу Ёшлар иттифоқи ҳам тугатилди дегани эмас. Шу сабабли мактабдаги “Ёшлар иттифоқи” ва “Камалак”сардорлари ўз фаолиятини давом эттирадилар.

Ёшлар етакчиси лавозими тугатилганлиги сабабли унинг лавозим мажбуриятлари таълим муассасаларидаги Психолог, Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари, Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига юклатилди.

Бунда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ўқувчи-ёшлар билан ишлашга умумий раҳбарлик қилади.

Яъни директор ўринбосарлари Ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти сафига ўқувчиларни жалб этиш мақсад-вазифаларини тушунтириш ва тарғиб қилишга қаратилган ташвиқот ишларини олиб боради, умумий ўрта таълим муассасасида Сардорлар Кенгаши фаолиятини тизимли йўлга қўяди ва сардорларга ташкилий-услубий кўмак бериб, уларнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 20 январ 17- сонли буйруғи.

Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Тошкент-Чорвоқ йўл бўйида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, бу ерда экилган манзарали дарахтлар ҳолатини кўздан кечирмоқда.

Хусусан, мазкур йўлнинг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган қисмида "Яшил макон" дастури доирасида амалга оширилган ва оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида туман масъуллари ва мутасаддилари билан қисқа мулоқот ўтказилиб, мутасаддиларга зарур тавсия ва топшириқлар берилди.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги масъулларнинг мазкур маршрут бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#жараён

Бугун эрта тонгдан Тошкент-Чорвоқ йўл бўйларидаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирдик.

👉
Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram