#Юқори_Чирчиқ
#Жараён
Маҳаллаларнинг ёшлар етакчиларига қандай вазифалар юкланмоқда?

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Жараён
Маҳаллаларнинг ёшлар етакчиларига қандай вазифалар юкланмоқда?

📌Бугун Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов раҳбарлигида туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Ҳожиев, Ёшлар иттфоқи раиси Ж. Сайдалиев ҳамда маҳаллаларда янги иш фаолиятини бошлаган Ёшлар етакчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган мақсад, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада оширишдир.

Самимий тарзда бўлиб ўтган учрашувда туман раҳбари бирма-бир маҳалланинг ёшлар етакчилари билан суҳбатлашиб, ҳудудларда олиб борилиши лозим бўлган ишлар борасида таъкидлади.

📣Уларнинг асосий вазифалари:
- “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
- маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш;
- ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, айниқса, “Беш муҳим ташаббус” ижросини ташкил этиш;
- ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;
- ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касб кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашдан иборат бўлади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, пойтахт ҳокимлигидаги вазиятларни бошқариш маркази имкониятлари билан танишади ҳамда маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллабай ишлашнинг янги тизимига бағишланган учрашув ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с проводимой в городе Ташкенте созидательной работой, возможностями ситуационного центра в столичном хокимияте, а также проведет встречу с активистами махалли и помощниками хокимов, в ходе которой будут обсуждены вопросы новой системы работы "махаллабай".
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2023 йилга кўчирилди

📌 Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2022 йилга кўчирилди.

⚡️ Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.

🔖 Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Муаммолар мавжуд, ечим ва натижа муқаррар.

Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абусаломов, Халқ қабулхонаси раҳбари И. Акромов ҳамда туманнинг барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔰Бугунги қабулда 12 нафар фуқаролар ўзларининг мавжуд муаммолари билан фикрлашиб, баратарф этиш чора-тадбирларини кўришди.

📍Муаммолар ечимини топиш мақсадида, туман ҳокими томонидан ташкилот раҳбарларининг жойларга чиқиб ўрганиш вазифаси юклатилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#диққат_эълон❗️❗️❗️

📣📣📣📣

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 2021-2022-ўқув йили 2-давра 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш учун танлов эълон қилади

🔰 Танловда олий маълумотли, 30 ёшдан ошмаган, олий таълимни тугатгандан сўнг камида 2 йил иш стажига эга бўлган, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ёки ходимлари иштирок этишлари мумкин.

📩 Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси ва туман(шаҳар) бўлимлари томонидан 2022 йилнинг 1 февралига қадар қабул қилинади.

🔸 Батафсил маълумотни www.yomi.uz сайти, ёки (71)-232-61-31 рақами орқали билиб олишингиз мумкин!

Қолаверса, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси масъул ходими (91)-779-47-90 телефонига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi