#Юқори_Чирчиқ
Эл фаровонлиги йўлида.

Туманимизнинг барча гўшаларида-чекка маҳаллаларда ҳам бугун ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, бу каби ишларнинг амалга оширилиши халқимизнинг яшаш шароитларини янада яхшилашни кўзда тутади.

📍Айни кунларда Юқори Чирчиқ туманининг оғир ҳамда чекка ҳудудларидан бўлган "Нурли йўл" маҳалла фуқаролари йиғини Ғолиблар кўчасида лойли, шағал жойлари шебен, клинец қўриши махсулотлари билан текисланмоқда.

📣Ободонлаштириш ишларини қай тартибда амалга оширилаётгани ўрганиш мақсадида, туман ҳокими У.Атемов бугун маҳалла кўчаларини айланиб, бирма-бир хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

⚡️Бу сингари ободчилик ишларидан маҳалла аҳоли жуда мамнун. Ҳурсандчилигининг исботи сифатида бир қисми хашарга ҳам чиққан аҳолининг хашарига гувоҳ бўлдик.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Сайёр қабуллар самараси: Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Сайёр қабуллар самараси: Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

‼️Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

📣Жорий йилнинг 20 январ куни туманнинг "Нурли йўл" маҳалла фуқаролари йиғинида туман ҳокими раҳбарлигида Сайёр қабул ўтказилди.

📊Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг мурожаати бирма-бир муҳокама қилинди.

❇️Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, эътирозли ҳолатлар бўйича ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

⚡️Жумладан, Ғолиблар кўчаси фуқароларидан ички хўжалик автомобил йўлларини шағаллаштиришни сўраб мурожаат қилган эди. Бу эса муаммонинг жойида ҳал этилишига замин яратди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Туман ҳокими аҳоли билан бирга.

📌Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов "Нурли йўл" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида хонадонбай аҳоли билан суҳбатлашиш, ўрганиш ишларини олиб борди.

📊Ўрганиш давомида маҳалла аёлларининг ҳаётдан розилиги, миннатдорлиги бизни мамнун этди. Жамиятнинг кичик бўлаги бўлган оилалар тинч, фаровон бўлса, жиноятчиликлар, барча ёмон иллатлар бархам топади.

💯Туман раҳбари маҳаллани аёв кезар экан, турли-туман оила вакиллари билан суҳбатлашди. Кимдир қора мол боқиш, паррандачилик билан шуғулланиш, кимдир эса ёз бўйи деҳқончилик билан шуғулланиб, махсулотини бозорга тайёрлаётган, айримлар эса иссиқхонада кўкатлар экиб фойда олишининг гувоҳи бўлдик.

☑️Хуллас, 15 дан ортиқ хонадонларни ўрганиш жараёнида бекор ўтирган фуқароларни тополмадик.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat