#тарих

Юқори Чирчиқ туманида бугунги кунда ижтимоий ва иқтисодий сохаларда кўпгина капитал таъмирлаш ва реканструксия ишлари амалга оширилмоқда.

⚡️Шу билан билгаликда ИЙК ота МФЙ худудида жойлашган маданий меросимиз бўлмиш ИЙК ота зиёратгохи ҳам, бугунги кундаги замон талабларига тўлақонли жавоб бера оладиган зиёратгохга айлантирилмоқда.

📌Бу зиёратгох бундан бир неча йиллар олдин қабристон эди. Туман ҳокимининг ташаббуси билан қабристон зиёратгохга айлантирилмоқда. Хозирда таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#тарих

‼️ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИДАГИ УРУҒЛАР

🔻Оҳангарон водийсида азалдан туркий қабилалардан "турк" уруғи яшаб келган. Буни биз XX асрнинг ярмигача ўз номини сақлаб қолган Туркқишлоқ(Оҳангарон сув омбори) яқинидаги, Турковул(Сегенексой қўшилишидаги) ва Увак қишлоғидан ғарбдаги Туркқишлоқ мисолида кўришимиз мумкин. Бу ерда туркларнинг "Жўнбош" тўпига мансуб аҳоли яшаган ва ҳозир ҳам уларнинг авлоди сақланган. Улардан ташқари водийнинг тоғли қисми тугаб, текислик бошланган жойларда Қанғ давлатдаги ҳозир ҳам яшаб келаётган ва ўзини қозоқ халқига мансуб деб билувчи Қанғ қабиласи ва унинг аймоқлари: Ойтамғали, Қўштамғали, Сартамғали аймоқлари, асосан Оққўрғон туманидаги, қисман Оҳангарон туманида яшамоқдалар.

🔹Қанғнинг Қоратухум, Қўрсой, Сангровут уруғларига мансуб аҳоли ҳозирги пайтда Паркент, Юқори Чирчиқ, қисман Оҳангарон туманида яшамоқдалар.

📌Қатағонлар – булар ҳам қадимги аҳоли бўлиб, уларнинг бобокалонлари икки минг аввалҳам Ўрта Осиёда яшаган, деган тахминлар бор. Тошкент шаҳрининг дарвозаларидан бири ҳам Қатағон деб номланган эди. Қатағон қабиласининг бобокалонлари қадимдан яшаб келган бўлиб, улар XI-XII асрлардан бошлаб мўғуллар таркибидан ажралиб чиққанлар. Аслида Қатағон деган ном Чингизхоннинг тўққиз авлод аввалги Аланқува исмли бувисидан пайдо бўлган. (Абулғозий Баҳодирхон "Шажараи Турк") ўша авлод Нируннинг бир тармоғи Қатағон деб номлаган эди. Оҳангарон водийсидаги Қатағон уруғининг вакиллари Ангрен шаҳри яқинидаги Қатағон қишлоғида, Қорақалпоқ қишлоғида учрайди.

📌Сўғдлар XX аср охиригача Ангрен шаҳри яқинидаги Боғисўғд қишлоғида бўлган. Қишлоқ аҳолисининг бу ерга қачон келганлиги ҳақида аниқ маьлумот йўқ. Лекин маҳаллий аҳоли эьтирофича, улар кам деганда беш аср аввал бу ерга келганлар. Лекин Боғисўғддаги Каловуртепада яшаб ўтган ва ундан аввалги тош асри, неолит даврига мансуб сак қабилалари билан ҳозирги сўғд авлодлари орасидаги алоқа аниқланмаган. Боғисўғдликлар икки тилда сўзлашувчи аҳоли бўлиб, улар ҳозирги замон тожик тили ва ўзбек тилида сўзлашадилар.

🔻Тома Баҳодир Розиқ ўғлининг фикрига кўра, форс ҳукмдорлари мил.ав. V асрда Амударёдан ўтиб, Самарқандни босиб олганларида сўғдларнинг бир қисми Шош-Илоққа қочиб, Паркент, Намданак, Заркент, Новгарзон, Сўқоқ деган ерларга келганлар. Улар Қурама тоғидаги Лояксойнинг "Бешиктош"ида яшаган. Маҳаллий аҳоли уларни "муғ" деб атаган.

🔹Қипчоқ қабиласи Оҳангарон водийсининг деярли барча жойларида учрайди. Улар асрлар давомида турли даврларда кўчиб келганлар. Қўқон хонлиги даврида қипчоқлар қирғин қилинган пайтда эса улар бу ерга келиб жон сақлашган. Кейинчалик шўролар даврида улар пахта етиштириш мақсадида Фарғона водийсидан мажбурий равишда турли ерларга кўчирилган. Қипчоқлар асосан деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Оҳангарон туманида улар асосан Оқтов қишлоқларидан: Эртош, Бешқўлда: Қорабоғ, Нишбош, Уйшун II ва бошқа ерларда яшашган. Қипчоқларнинг Қорамўйин уруғи Жиблонда, Чинорда, Ертош(Ғўдалтўп)да жойлашган.

📌Жалойир қабиласи Оҳангарон водийсидаги энг нуфузли, обрўли қабилалардан бири экани барчага маьлум. Абулғозийнинг "Шажараи Турк" асарида Жалойирларнинг Мўғулистонда яшагани ва улар Нукуз(Нукус) авлодидан келиб чиқиб, Дарлагин уруғидан эканлиги ёзилган.

🔻Таниқли тилшунос Х.Дониёров эса жалойирлар аслида туркий қабила бўлиб, кейинчалик мўғуллар таркибига кирган ва қирғинга учрагач, улар 983-1012-йиллар Или дарёси бўйига кўчишган. Бу улус найман, болғали, пўлатли, ачамайли, олмалиқ, унгут, қуюнли каби уруғлари билан бирга Оҳангарон водийсига кўчиб ўтишган.

🔹Мўғул ҳукмдорларидан бири Хара Хулагун ўғли Эргене мусулмончиликни қабул қилиб, Муборакшоҳ деган ном олиб, Сакокат- ҳозирги Оҳангарон шаҳри яқинидаги Убайд қишлоғида яшаган. Этнограф, тарихшунос олим Улаш Тўйчиевнинг фикрига кўра, Амир Темур даврида ҳам Жалойир қабиласи нуфузли қабилалардан бири бўлган.

🔺Амир Темурнинг лашкарбоши бекларидан бири ушбу қабилага мансуб эди. Қандайдир сабабга кўра у соҳибқиронга ёқмай қолган ва қувғин қилинган. Оқибатда Жалойирлар қабиласи ҳар тарафга тарқаб кетган. Уларнинг бир қисми Оҳангарон водийсига келиб паноҳ топган.

Telegram|facebook
#тарих

КАЙЛАКТЕПА” АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИГИ

🔘Кайлактепа” археологик ёдгорлиги Бўстонлиқ туманининг энг чекка ҳудудидаги Чакак қишлоғининг бошланишида жойлашган. Ушбу ёдгорлик VII-XII асрларга мансуб.

⚡️Ўша пайтда ерлик аҳоли чорвачилик, овчилик билан шуғулланган. Бошқа юртларга тижорат мақсадида йўл олган савдо карвонлари шу жойда тўхтаб, дам олган.

Илгари ушбу ерларга мўғул босқинчилари ҳужум қилиб туришган экан. Ушбу тепаликдан ҳамма жой кўринганлиги боис одамлар тепаликка чиқишиб, олов ёқиб душман келаётганлигидан аҳолини хабардор этишган.

🔺“Кайлак” сўзининг маъносини маҳаллий аҳоли аниқ билишмайди. Илгари бу ерларда қирғиз қабилалари яшаганлиги учун қирғизча, ёки муғуллар босқинлари сабабли бирор бир маънони англатган сўз бўлиши мумкин, деган тахминлар бор холос. Тепалик табиат ҳодисалари, сел келиши ва кўчкинлар натижасида пасайиб кетган.

@tarix_chorrahasida