Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim
"Она тилим"
Муҳаммад Юсуф шеъри
Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчиси Ифора Олимжонова ўқиди

ТИЛИМИЗ-МИЛЛИЙ ИФТИХОРИМИЗ
Гулистон шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги вилоят ихтисослашган санъат мактаб – интернатида 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами куни" катта тантана қилинди. Сана муносабати билан 2- Болалар мусиқа ва санъат мактаби фойесида истеъдодли ёшларининг ижодий ишларидан ташкил этилди. Айниқса, ёш мусаввир Гулсевар Сайдуллаеванинг маҳорат билан чизган Алишер Навоий портрети барчани ўзига жалб этди.
Тадбирда ўқитувчилар Дилноза Усмонова, Раъно Фармонова ўзбек тилининг бугунги мавқеи, жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори хусусида маъруза қилди. Ўқувчилар она тилимизда янгроқ шеърлар ўқиб, куй-қўшиқлар ижро этди.
Норинисо Қосимова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

АҚЛ ЧАРХЛАНДИ
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан ижодкорлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди.
Унда ўттизга яқин ижод аҳли иштирок этди. Мусобақага уюшманинг шахмат клуби раҳбари Абдураззоқ Обрўй ҳакамлик қилди.
– Ижодкорлар азалдан шахмат ўйнаб келишади, - дейди Хуршид Дўстмуҳаммад. - Мен Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовлар билан дона суришиш бахтига муяссар бўлганман. Шахмат ҳам ижод ҳам, ақлни чархлайди.
Ўйин жараёнлари жуда кескин курашлар остида ўтди. Ҳаммадан кўп очко тўплаган уюшма аъзоси Асрор Мўмин биринчи, “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Карим иккинчи, спорт шарҳловчиси Мурод Ризаев учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, ёзувчилар Хуршид Дўстмуҳаммад, Ҳабиб Темиров, Маъмура Зоҳидовага рағбатлантирувчи мукофотлар топиширилди.
– Кейинги пайтда ижодкорлар ўртасида тез-тез шахмат мусобақалари ўтказилаётганидан беҳад миннатдормиз, - дейди Ҳабиб Темиров. - Бунинг учун уюшма раҳбариятига катта раҳмат. Бу эса, бугунги авлод устозлар анъаналарини давом эттиришаётганидан далолатдир.
Ғолибларга қимматбаҳо совға ва китоблар жамланмасини уюшма раиси ўринбосари Ботир Эргашев топширди.
Зулайҳо Аҳмаджонова тайёрлади

Forwarded from “Yoshlik” jurnali
#ona_tilim_faxrim
ONA TILIM
Onam allasi-la chiqdi zabonim,
Otam o‘giti-la ulg‘aydi jonim.
O‘zbek nomi bilan tug‘ildim shukr
Millatimning tili – sha’nim, vijdonim.
Yassaviy hikmati turkona edi,
Xos Hojib aytarin shu tilda dedi.
Ming yillar avvalroq tug‘ilgan doston,
Alpomishning tili o‘zbekcha edi.
Titrab na’rasidan nazmiy qasrlar,
Tugamas xazina necha asrlar.
Navoiy turkiyda tengi yo‘q edi,
Unga tan berdilar xonlar, amirlar.
Qancha yil yog‘iyning zanjirlarida,
Misoli bandi qush bo‘ldi qafasda.
Erkinlik istasa o‘sha kunlarda,
Qanotlar qirqildi, bo‘ldilar hasta.
Orzular ushaldi, bitdi alamlar,
Oʻz tilida erkin so‘zlar odamlar.
Armonlar, zug‘umlar topdi nihoya,
O‘zbekcha yozmoqda rangin qalamlar.
Navoiyning tili – men so‘zlagan til,
Mirzo Bobur dili – men so‘zlagan til.
O‘zbek tili yashar, millat bardavom,
Turkiy tillar guli – men so‘zlagan til.
✍️Hayotjon Abdullayev
@yoshlikjurnali
ONA TILIM
Onam allasi-la chiqdi zabonim,
Otam o‘giti-la ulg‘aydi jonim.
O‘zbek nomi bilan tug‘ildim shukr
Millatimning tili – sha’nim, vijdonim.
Yassaviy hikmati turkona edi,
Xos Hojib aytarin shu tilda dedi.
Ming yillar avvalroq tug‘ilgan doston,
Alpomishning tili o‘zbekcha edi.
Titrab na’rasidan nazmiy qasrlar,
Tugamas xazina necha asrlar.
Navoiy turkiyda tengi yo‘q edi,
Unga tan berdilar xonlar, amirlar.
Qancha yil yog‘iyning zanjirlarida,
Misoli bandi qush bo‘ldi qafasda.
Erkinlik istasa o‘sha kunlarda,
Qanotlar qirqildi, bo‘ldilar hasta.
Orzular ushaldi, bitdi alamlar,
Oʻz tilida erkin so‘zlar odamlar.
Armonlar, zug‘umlar topdi nihoya,
O‘zbekcha yozmoqda rangin qalamlar.
Navoiyning tili – men so‘zlagan til,
Mirzo Bobur dili – men so‘zlagan til.
O‘zbek tili yashar, millat bardavom,
Turkiy tillar guli – men so‘zlagan til.
✍️Hayotjon Abdullayev
@yoshlikjurnali
#ona_tilim_faxrim
Тил – миллатнинг маънавий бойлиги
Куни кеча Жиззах вилоят ахборот кутубхона марказида "Тил - миллатнинг маънавий бойлиги" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими бош мутахассиси Нилуфар Алламуратова, вилоят ахборот кутубхона маркази вакили Бахтинисо Пўлатова, Мудофаа бўлими Жамоатчилик Кенгаши раиси Феруза Сафарова ўзбек тилининг қадр-қиммати, таровати, миллатнинг бойлиги экани ҳақида сўзлади.
Миллий гвардия курсантлари ва 16-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этган тадбирда мушоира ташкил қилинди ва Она тилимизни, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. Тадбир якунида меҳмонларга Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимидан китоблар совға қилинди. Ёшларнинг бадиий чиқишлари эса тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

ОНА ТИЛИМ СЎЗЛАГАЙ
Кимки менинг миллатимнинг
Илдизини излагай.
Кўҳна дунё гувоҳ бўлгай,
Она тилим сўзлагай.
Қара менинг яноғимга,
Бодом қовоқ кўзимга.
Қара менинг қароғимга,
Сўзимга боқ, сўзимга.
Оқ сут билан она тилим
Меҳр берган дилимга.
Ё қут билан она тилим
Сеҳр берган қўлимга.
Нишон олиб камон отсам,
Юлдузларга қадалгай.
Дунёдаги қанча номлар
Тилим билан аталгай.
Бола бўлиб Тешиктошда
Ўчоқ ўйиб ўт ёққан.
Ботир бўлиб Боботоғда
Қўриқ қўйиб от боққан.
Тангритоғда чўнг чўққини
“Жамолунгма?” деб айтган.
Тангрига: “Бу буюк тоғлар –
Камолингма?” – деб айтган.
Кунчиқишдан Кунботишга
Уюр-уюр от сурган.
Музденгизга елка тираб,
Кунга қараб уй қурган.
Сув ер кечиб Туман жойда
Ўнгирлари ҳўл бўлган.
Тошиб-тошиб Энасойда,
Бойкўл, Иссиқкўл бўлган.
Қўрғон қуриб, макон қилган
Қанча қиру қияни.
Устюрт узра ҳайдаб юрган
Гала-гала туяни.
Қор қамашиб кўз ўнгингда,
Мангу тоғ кўкдан боққан.
Қорасувга Безенгидан
Музлар эриб сув оққан.
Болтиқ асли балчиқ бўлур,
Балчиқ бўлган Балатон.
Чирчиқ асли сирчиқ эрур,
Сирдарёга болажон.
Берунийни ўғлоним деб,
Суйиб юрган эркалаб.
Улуғбекни султоним деб,
Билим берган эркалаб.
Амир Темур юрагига
Арслондек зўр дов берган.
Жалолиддин билагига
Қиличу бедов берган.
Элим ерга ҳаёт берган,
Тупроғим деб жон берган.
Она тилим ер юзининг
Томирига қон берган.
Ерга буюк шажарамнинг
Теран ботган илдизи.
Кенг осмонда мангу порлар
Она тилим юлдузи.
Рустам Мусурмон,
Қорақалпоғистон халқ шоири
ОНА ТИЛИМ СЎЗЛАГАЙ
Кимки менинг миллатимнинг
Илдизини излагай.
Кўҳна дунё гувоҳ бўлгай,
Она тилим сўзлагай.
Қара менинг яноғимга,
Бодом қовоқ кўзимга.
Қара менинг қароғимга,
Сўзимга боқ, сўзимга.
Оқ сут билан она тилим
Меҳр берган дилимга.
Ё қут билан она тилим
Сеҳр берган қўлимга.
Нишон олиб камон отсам,
Юлдузларга қадалгай.
Дунёдаги қанча номлар
Тилим билан аталгай.
Бола бўлиб Тешиктошда
Ўчоқ ўйиб ўт ёққан.
Ботир бўлиб Боботоғда
Қўриқ қўйиб от боққан.
Тангритоғда чўнг чўққини
“Жамолунгма?” деб айтган.
Тангрига: “Бу буюк тоғлар –
Камолингма?” – деб айтган.
Кунчиқишдан Кунботишга
Уюр-уюр от сурган.
Музденгизга елка тираб,
Кунга қараб уй қурган.
Сув ер кечиб Туман жойда
Ўнгирлари ҳўл бўлган.
Тошиб-тошиб Энасойда,
Бойкўл, Иссиқкўл бўлган.
Қўрғон қуриб, макон қилган
Қанча қиру қияни.
Устюрт узра ҳайдаб юрган
Гала-гала туяни.
Қор қамашиб кўз ўнгингда,
Мангу тоғ кўкдан боққан.
Қорасувга Безенгидан
Музлар эриб сув оққан.
Болтиқ асли балчиқ бўлур,
Балчиқ бўлган Балатон.
Чирчиқ асли сирчиқ эрур,
Сирдарёга болажон.
Берунийни ўғлоним деб,
Суйиб юрган эркалаб.
Улуғбекни султоним деб,
Билим берган эркалаб.
Амир Темур юрагига
Арслондек зўр дов берган.
Жалолиддин билагига
Қиличу бедов берган.
Элим ерга ҳаёт берган,
Тупроғим деб жон берган.
Она тилим ер юзининг
Томирига қон берган.
Ерга буюк шажарамнинг
Теран ботган илдизи.
Кенг осмонда мангу порлар
Она тилим юлдузи.
Рустам Мусурмон,
Қорақалпоғистон халқ шоири
#ona_tilim_faxrim
“Она тилим - фахрим!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят Ички ишлар ҳамда Қўриқлаш хизмати бошқармалари ҳамкорлигида “Она тилим - фахрим!” шиори остида учрашув ўтказилди. 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами куни" олдидан ташкилланган даврада таниқли ёзувчи ва шоирлар, ҳарбийлар, ёшлар, ҳаваскор ижодкорлар иштирок этди.
Тадбирда она тилимиз тарихи ва келажаги, бугунги муаммолари ҳақида фикр юритилди. Гўзал шеърлар бир-бирига уланиб, мушоирага боғланди.
Учрашув сўнггида вилоят уюшмаси томонидан мазкур санага бағишлаб эълон қилинган ижодий танлов ғолиблари - Шариф Қулмуҳаммад, Қудрат Эрматов, Мунира Қўқонова, Умидахон Абдуолимжон қизи, Дурдона Олимзода, Наргиза Ёқубжон қизи, Абдуҳаёт Абдуқодиров тақдирланди ва уларга махсус диплом, эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Жиззахда байрам шукуҳи
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан вилоятнинг Янгиобод туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида “Она тилим – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бекназар Тошбоев ўзбек тилининг нақадар бой тил экани, унинг тарихи ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди ва ўзининг Она тилимизга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб эшиттирди. Taдбир давомида ўқувчилар томонидан ўзбек тилини улуғловчи ҳикматли сўзлар, шеърлар, қўшиқлар тингланди.
Шунингдек, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, манавият маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида эсселар танлови ташкил этилди. Ўқувчилар, талабалар, ходимлар иштирокидаги танлов ғолибларига Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг китоблар жамланмаси топширилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim
"Айлагач"
Алишер Навоий ғазали
Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчиси Хулкарой Саидортиқова ўқиди

ТИЛ -- МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
Миллий Гвардия Қашқадарё вилояти бошқармасида "Ўзбек тили байрами куни" олдидан "Она тилим - жону дилим" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Даврон Султонов ўзбек тилининг давлат тили сифатида ҳаётимизда тутган ўрни, она тилимизга бўлган эътибор ва уни ривожлантириш масалалари хусусида тўхталиб ўтди ва ўз шеърларидан ўқиб берди.
Тадбирда ёшларнинг Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлари ва дилрабо рақслари йиғилганларга манзур бўлди.
Ушбу байрам кечаси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими

Ота ўгити
Ҳар битта сўз – сувдек азиз,
Ҳар битта сўз – нондек увол.
Тил бойлигин боғ деб билсак,
Ҳар битта сўз – битта ниҳол.
Бирон сўзни исроф қилмоқ
Бир кўчатни юлмоқдикдир.
Бора-бора ота мерос –
Боғни хароб қилмоқликдир.
Э болам, ёт юртга борсанг,
Не аталур элинг, дерлар.
Қай миллатнинг вакилисан,
Борми она тилинг дерлар.
Шунда менинг қутлуғ тилим –
Навоийнинг шеъри, дегил.
Юртим – Улуғбегу Бобур,
Амир Темур ери, дегил.
Айт, ғурур-ла Берунийлар,
Фарғонийлар аждодим, деб.
Кошғарийлар дарсин тинглаб,
Ўткирланган саводим деб.
Мақтанма ҳеч қиммат кийим,
Олтинлару қасринг билан.
Фахр эт доим қудратли юрт,
Бой тил, насаб-наслинг билан.
Обрўйингни баланд тутмоқ,
Э болам, ўз қўлингдадир.
Сенинг оламдаги нархинг
Ватан, миллат, тилингдадир.
Анвар Обиджон,
Ўзбекистон халқ шоири
Ота ўгити
Ҳар битта сўз – сувдек азиз,
Ҳар битта сўз – нондек увол.
Тил бойлигин боғ деб билсак,
Ҳар битта сўз – битта ниҳол.
Бирон сўзни исроф қилмоқ
Бир кўчатни юлмоқдикдир.
Бора-бора ота мерос –
Боғни хароб қилмоқликдир.
Э болам, ёт юртга борсанг,
Не аталур элинг, дерлар.
Қай миллатнинг вакилисан,
Борми она тилинг дерлар.
Шунда менинг қутлуғ тилим –
Навоийнинг шеъри, дегил.
Юртим – Улуғбегу Бобур,
Амир Темур ери, дегил.
Айт, ғурур-ла Берунийлар,
Фарғонийлар аждодим, деб.
Кошғарийлар дарсин тинглаб,
Ўткирланган саводим деб.
Мақтанма ҳеч қиммат кийим,
Олтинлару қасринг билан.
Фахр эт доим қудратли юрт,
Бой тил, насаб-наслинг билан.
Обрўйингни баланд тутмоқ,
Э болам, ўз қўлингдадир.
Сенинг оламдаги нархинг
Ватан, миллат, тилингдадир.
Анвар Обиджон,
Ўзбекистон халқ шоири
#ona_tilim_faxrim
Сенаторлар ва ёшлар давраси
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида “Она тилим – фахрим” номли байрам тадбири ўтказилди. Унда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби жамоаси ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова очиб берди.
Дастлаб сенаторлар ва ёшлар ўртасида самимий, очиқ мулоқот ўтказилди. Сўнгра ўқувчилар томонидан байрамона дастур намойиш этилди. Ижод мактаби директори Ҳилола Назирова ўзбек тилининг тарихий тараққиёти, таржимончилик масалалари ва тилимиз ривожига қаратилаётган эътибор хусусида сўзлади.
Тадбир сўнггида куйланган “Гўзал, Туркистон” қўшиғи барчанинг дилида ғурур, она тилига бўлган муҳаббатнинг рамзий кўриниши бўлди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами куни"га бағишланган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" мавзусида бадиий-адабий тадбир ўтказилди.
Уни университет директори, профессор Олимхон Муртазаев очиб берди ва барчани байрам билан табриклади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зуҳра Бегим, шоир Зубайдулла Ибрагимов ўзбек тилимиз бой маданий мерос эканлиги,бугунги кунда унинг мавқеи янада ошиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб, ўз шеърларидан намуналар айтди. Истеъдодли талабалар ҳам ёзган шеърларидан ўқишди, қўшиқлар ижро этишди. Тадбир сўнггида фаол талабаларга китоблар совға қилинди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими

"Ona tilim"
Xurshid Davron she'ri
Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Abduqodirov Ulug'bek o'qidi

Ижодкорлар ва ёшлар давраси
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида “Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тисомли” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова, уюшма аъзолари Абулқосим Мамарасулов, Абдухалил Сатторов, Махфират Тўҳташева, Зуҳра Мамадалиева, Нилуфар Алламуратова ва ижодкор Эргаш Бобоев ўқувчилар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Ижодкорлар ва ёшлар иштирокида Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. Қувноқ рақслар намойиш этилди.

БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова
БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова