Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.
Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.
Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:
- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;
- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ифтихор
ЕВРОПАНИ ЗАБТ ЭТГАН АЗИЗ ШОҲАКИМОВ
Париж марказида жойлашган Франция радиосининг Фестиваллар зали. У Француз тилида шундай аталади: “La Maison de la Radio”. Страсбург филармоник оркестри раҳбари Азиз Шоҳакимовнинг Франция Миллий оркестри иштирокидаги концерти намойиш этиляпти. Оркестр таркибида Франция миллий оркестри яккахони, скрипка созандаси, турли мукофотлар совриндори Сара Немцану ва таниқли француз пианиночиси Седрик Тибергиен ҳам бор. Улар Пётр Чайковскийнинг 4-симфонияси, Николай Римский-Корсаковнинг “Испанча каприччио”си ва француз композитори Морис Равелнинг фортепиано учун концертини ижро этяпти.
Концерт бир вақтнинг ўзида “France Musique” канали орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди, уни 1000 дан зиёд киши тинглади.
“Жаҳон” ахборот агентлиги томонидан тарқатилган бу хабар кўпчилик қатори мени ҳам хурсанд қилди. Хабарда ёзилишича, концертда ташкилотчилар Азиз Шоҳакимовни таништирар экан, истеъдодли ёш дирижёр Ўзбекистонда туғилгани ва ҳозир бутун Европа мусиқа оламида фавқулодда муваффақият қозонаётганини таъкидлайди. Ўзбекистонлик дирижёр ўз дебют чиқишларида Саксония давлат капелласи, Дюсселдорф симфоник оркестри, Бремен филармоник камер оркестри, Германия Жануби-ғарбий радиоси оркестри, Франкфурт радиоси симфоник оркестри, Болонье шаҳридаги Комунале театрлари филармоник оркестрлари ва Венециядаги “Ла Фениче” оркестри, Италия радиоси Миллий симфоник оркестри ва бошқа шу каби мусиқа жамоалари билан бирга саҳнага чиққанини ҳам қўшимча қилади.
– Биз Ўзбекистонлик ажойиб дирижёр иштирокидаги катта концертнинг гувоҳи бўлдик, – дейди ўша ерда бўлган Реми Шерберг исмли томошабин. – Ёш маэстро жуда ғайратли. Унинг саҳнадаги ҳаракатлари ва ички туғён билан ишлаши томошабинни ҳайратга солади. Бугун биз мусиқа оламидаги истеъдодли инсонни кашф қилдик. Шунингдек, Ўзбекистонда мумтоз мусиқа ривожига катта эътибор берилаётганига амин бўлдик. Ўзбек мусиқа мактаби дунёнинг етакчи оркестрларидан бирини бошқара оладиган салоҳиятли дирижёрни тарбиялабди.
Азиз Шоҳакимов 1989 йил Тошкент шаҳрида туғилди. Виктор Успенский номидаги мусиқа мактабини тамомлади. 13 ёшида биринчи марта Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри билан бирга саҳнага чиқиб, Бетховеннинг 5-симфонияси ва Франц Листнинг фортепиано учун 1-концертини ижро этган. 14 ёшида унинг бошчилигида Тошкентдаги Навоий номидаги давлат академик катта театрида “Кармен” операси ижро этилди. 2001 йилда у Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри дирижёрининг ёрдамчиси этиб тайинланди, 2006 йилдан эса жамоани бошқара бошлади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. У, шунингдек, Туркиядаги Текфен филармоник оркестрининг мусиқа раҳбари ва Жузеппе Верди номидаги Милан симфоник оркестрининг таклиф этилган бош дирижёри ҳисобланади. 2021 йилдан эса Страсбург филармоник оркестрининг мусиқа раҳбари бўлиб ишлаяпти.
Азизбек концерт берган Француз радио уйи эса “Радио-Франс”
давлат радиоэшиттириш корпорацияси бинолари мажмуаси саналади. У Франциядаги еттита энг йирик радиостанция, ўнлаб овоз ёзиш студиялари, офис хоналари, шунингдек, турли хил оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларни ўзида бирлаштиради.
Буларни ўқиб киши ҳайрон қолади: “33 яшар йигит шунча истеъдодни қандай қилиб ёш вужудига сиғдирди экан?” Чиндан ҳайратланарли. Ўйлайманки, Азиз Шоҳакимов ҳадемай бундан-да катта ютуқларга эришади ва тез орада дунёни, аниқроғи, мусиқа дунёсини забт этади.
Фозил Фарҳод, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Қутлов
ХОЛМУҲАММАД ТОҒАЙМУРОДОВ 50 ЁШДА
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Холмуҳаммад Тоғаймурод (Холмамат Тағаймуродов) туғилган кун.
Наср ва назмда тенг қалам тебратувчи Холмуҳаммад Тоғаймурод ижод намуналари билан жамиятда учрайдиган турли хил иллатларга қарши курашда фаол, ўз позициясига эга қаламкашлардан.
У 1995 йилдан шу кунга қадар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Сурхон тонги” газетасида фаолият юритиб келмоқда. Бу йиллар мобайнида у газета саҳифаларида “Бир хат изидан”, “Журналист суриштируви” каби рукнларда юзлаб мақолалар, фелъетонлар ёзиб, жамият ижтимоий ҳаётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш билан бирга, мавжуд иллатларга қарши курашди. Бу йўлда ўзини аямайди. Эълон қилган танқидий мақолалари жамоатчилик томонидан эътироф этилган.
“Ҳисобдан адашган ҳисобчи”, “Ўрмонда адашган ҳисоб-китоблар”, “Алдоқчи”, “Сохтакорликнинг ортида ким турибди?”, “Бир кишининг манфаати кўпникидан устунми?”, “Спорт зали нега ёпиқ?”, “Тадбиркорга тўсиқ бўлманг!”, “Ҳунармандлар қайдасиз?”, “Аҳоли нега МИБ дан норози?”, “Спортга ўгай қараш”, “Муаллимани нега калтаклашди?”, “Тиббиётда қачон ўзгариш бўлади?”, “Ёрдамга муҳтож тез ёрдам” каби танқидий-таҳлилий ҳамда “Тириклик – мағлубиятми?”, “Ҳасад ва интиҳо”, “Тусланаётган оломон”, “Адабиётга ошно кўнгиллар”, “Сўз қадри”, “Ўзингдан қолма, ўзбегим!”, “Ўзбекнинг ўткир сўзли адиби”, “Умрбоқий санъаткор” сингари адабий-бадиий мақола, эсселари вақтли матбуотда эълон қилинган.
“Шарқ юлдузи”, “Ёш куч” журналларида, “Моҳият”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Миллий тикланиш”, “Туркистон”, “Инсон ва қонун”, “Ишонч” газеталарида кўплаб мақолалари, ҳикоя ва шеърлари чоп қилинган.
2007 йилда “Уйғонаётган ишқнинг овози” номли шеърий тўплами чоп этилган. Турли йилларда “Сўз ташрифи”, “Ёшлар баёзи”, “Мен – “Сурхон тонги”данман” каби жамоавий тўпламларда шеър ва ҳикоялари берилган. “Руҳ қасри”, “Исён ранги” каби шеърий ҳамда “Ишқ жодуси” номли насрий асарлари нашрга тайёрланмоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси Холмуҳаммад Тоғаймуродни 50 ёши билан муборакбод этади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Audio
#bugunxotira
19-aprel 📌 O‘zbekiston xalq yozuvchisi Shuhrat (G’ulom Alimov) tavallud topgan kun. Respondent — O‘zbekistonda xizmat ko'rsatgan madaniyat xodimi To'lqin Hayit. Dasturda Shuhrat o‘zi o‘qigan she’rlardan tinglashingiz mumkin.
📻 "O'zbekiston 24" radiokanali Fm 87.9да soat 08:35, 20:35 da "Bugun" dasturi. 📆Muallif-Durdona Ma'diyeva.
@DurdonaDilshod

Бу китобни ўқинг!
ЙЎЛДАМАН, НУРЛИ ЙЎЛДА
Мазкур тўплам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Ғайрат Мажиднинг публицистика йўналишидаги иккинчи китобидир. Унинг “Бунда булбул китоб ўқийди...” номли дастлабки тўплами (2018) Республикамизда истеъдодли ёшлар мактаб-интернатлари – ижод мактаблари ташкил этилишига бағишланган эди.
“Йўлдаман, нурли йўлда” номли мазкур мажмуа эса ўз қамрови, мавзу ранг-баранглиги, ифода услуби билан аввалгисидан тубдан фарқ қилади. Бошқача айтганда, мазкур китоб шеъриятдаги изланишлари билан адабий жамоатчилик эътирофини қозониб келаётган ижодкорнинг яна бир қирраси – публицист сифатидаги иқтидорли, энг муҳими, ўз Ватани, халқи тақдирига бефарқ бўлмаган зиёли инсоннинг маънавий қиёфаси ҳақида тўла тасаввур бера олади, десак янглишмаймиз.
Рукн: “Шоир ва замон”
Лойиҳа раҳбари: Сирожиддин Саййид
Масъул муҳаррир: Орзиқул Эргаш
Нашриёт: “Саҳҳоф” нашриёти

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bu kitobni o’qing!
DIYORIM
She’r to‘qilmaydi, yozilmaydi, yaratiladi. Bulutlarning to‘qnashuvidan chaqmoq yaralgandek yaxshilik va yomonlik, ezgulik va yovuzlik, oq va qora to‘qnash kelgan joyda she’r yaratiladi. She’riyat – barcha ko‘radigan, ammo borish har kimga nasib etmaydigan ulkan qoyadir. Ajib baxt va dard erur aslida shoirlik.
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi Jo’rabek Jahonning she’riyati tengdoshlari orasida cho‘ng qoyaga o‘xshaydi. She’rlari xuddi chaqmoq singari miyangiz, qalbingizni yoritadi. Shoirning she’rlarini ovoza qilish fikridan yiroqmiz. Ularni shunchaki mutolaa qiling, deymiz. Shunda she’rlardagi chaqmoqni his qilasiz.
Rukn: “Nazm bo‘stoni”
Loyiha rahbari: Sirojiddin Sayyid
Мas’ul muharrir: Shodi Otamurod
Nashriyot: “Adabiyot”
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

#bugun 20-aprel 📌 Folklorshunos olima, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi Muzayyana Alaviya tavallud topgan kun.
🎤Respondent-filologiya fanlari doktori, professor Jabbor Eshonqulov
📻 "O'zbekiston-24" radiokanali Fm 87.9да soat 08:35, 20:35 da "Bugun" dasturi. 📆Muallif-Durdona Ma'diyeva.
@DurdonaDilshod
🎤Respondent-filologiya fanlari doktori, professor Jabbor Eshonqulov
📻 "O'zbekiston-24" radiokanali Fm 87.9да soat 08:35, 20:35 da "Bugun" dasturi. 📆Muallif-Durdona Ma'diyeva.
@DurdonaDilshod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«O‘ZBEKISTON ADABIYOTI VA SAN’ATI» газетасининг 2022 йил 22 апрель кунги 14-сонида ушбу мавзудаги материаллар эълон қилинган:
✅НАВҚИРОН ФАСЛ ИЛҲОМЛАРИ;
✅МУТОЛАА МЎЪЖИЗАСИ;
✅МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАБОНЛАРИ;
✅ЎЗБЕК ДИРИЖЁРЛИК МАКТАБИНИНГ ШУҲРАТИ;
✅ЎҚИТУВЧИНИНГ ҚАДРИ ОСМОН БЎЛАДИ;
✅МЕҲРИМ ТОЛАСИДАН ЭШИЛГАН БАЙТЛАР;
✅ОТА;
✅КЎНГИЛ НУРИ ТОМГАН САТРЛАР;
✅РАМАЗОН ШУКУҲИ;
✅ФАРЁДИ ТУРКИСТОН;
✅ҲАМ КУЛАСИЗ, ҲАМ КУЯСИЗ;
✅ЯШАЯПСАН, ЯХШИЛИК ҚИЛ...;
✅САДОҚАТДИР УМРНИНГ БАХТИ.
✅НАВҚИРОН ФАСЛ ИЛҲОМЛАРИ;
✅МУТОЛАА МЎЪЖИЗАСИ;
✅МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАБОНЛАРИ;
✅ЎЗБЕК ДИРИЖЁРЛИК МАКТАБИНИНГ ШУҲРАТИ;
✅ЎҚИТУВЧИНИНГ ҚАДРИ ОСМОН БЎЛАДИ;
✅МЕҲРИМ ТОЛАСИДАН ЭШИЛГАН БАЙТЛАР;
✅ОТА;
✅КЎНГИЛ НУРИ ТОМГАН САТРЛАР;
✅РАМАЗОН ШУКУҲИ;
✅ФАРЁДИ ТУРКИСТОН;
✅ҲАМ КУЛАСИЗ, ҲАМ КУЯСИЗ;
✅ЯШАЯПСАН, ЯХШИЛИК ҚИЛ...;
✅САДОҚАТДИР УМРНИНГ БАХТИ.
Қутлов
ОЙДИН ҲОЖИЕВА 80 ЁШДА
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева муборак 80 ёшни қаршилади.
Шоира билан дийдорлашиш ва устоз ижодкорни таваллуд куни билан қутлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси икки забардаст ижодкор – Иброҳим Ғафуров ва Ойдин Ҳожиева хонадонида бўлди. Шогирдлар қуршовида қолган шоира бениҳоя мамнун бўлди.
Хонадон соҳибларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган йирик ўлчамдаги китоблар туҳфа қилинди. Устозлар уларни йўқлаган ва умуман бутун ижод аҳлини дуо қилди.