133.pdf
3.2 MB
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2021 йил 1 июль кунги 133-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
Газетанинг интернетдаги www.yuz.uz веб-сайти орқали ҳам янгиликлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.
Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Сайт I Телеграм I Фейсбук

ЗОМИН ҲАЙРАТЛАРИ
Бугунги кунда юртимиз ёшларига берилаётган эътибор ва эъзозга ҳавасим келади. Айниқса, ёш ижодкорларга берилаётган чексиз имкониятларни айтмайсизми?! Бунга биргина ҳар йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ижод майдонига эндигина кириб келаётган истеъдодли шоир ва адибларнинг биринчи китоблари катта ададда чоп этилиши мисол бўла олади.
Бундан ташқари ёш ижодкорларнинг ҳар йили Зоминда ўтказиб келинаётган анъанавий семинари улар учун катта имкониятлар эшигини очмоқда. Ёшлар пирвиқор тоғлар бағридаги соя-салқин оромгоҳларда дам олиш билан бирга, бугунги ўзбек адабиётининг дарғалари билан учрашиб, ўзларининг ижод намуналарини уларнинг назаридан ўтказиб, йўл-йўриқлар олиш асносида ижод сирларидан баҳраманд бўлиш имкониятларига эга бўлишмоқда.
Зомин тоғларининг ажиб таровати ёш ижодкорларга туганмас илҳом манбаи бўлиши табиий ҳодисадир.
Мен ҳам бундан 26 йил аввал бу гўзал ва ҳайратли масканда бўлганман. Ўшанда Халқ таълими вазирлиги ва Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ҳар йили ижодкор ўқитувчиларнинг республика семинари ўтказиларди. Баҳор бошланиши билан мактабларда таълим бераётган ижодга иштиёқи баланд ўқитувчилар аввал туманда, сўнгра вилоят танловида қатнашиб, ғолиб бўлган уч нафари республика танловига йўл оларди.
1995 йилда камина ҳам вилоят танловида ғолиб бўлгач, Зоминидаги Ўриклисойда ташкил этилган анжуманда қатнашган ва гарчи асарларини ўқиган бўлсамда, ўзларини кўрмаган тирик адиблар билан суҳбатлашиш имконига эга бўлгандим. Тоғ бағрида атоқли адиблар Нурали Қобил, Саъдулла Ҳаким, Маъруф Жалил, Икром Отамурод, Мурод Абдулла, Собир Ўнарлар билан адабиёт ҳақида суҳбат ва мунозаралар қурганимиз ҳамон ёдимда. Айниқса, ўшанда ажойиб шоир Икром Искандар билан танишиб, мириқиб суҳбат қурганман. Ўша йилларда укамиз “Маърифат” газетасида ишларди.
Гарчи бугун нафақада бўлсам ҳам ҳамон ижод завқи, Зомин ҳайрати мени тарк этгани йўқ. Бунинг натижалари ўлароқ адабий газета ва журналларда кўп бора ижод намунларим чоп этилиб, бир нечта китобларим нашр этилди.
Мен эрта-индин иш бошлайдиган ёш ижодкорларнинг анъанавий Зомин анжумани иштирокчиларига туганмас илҳом ва омад ёр бўлишини тилайман.
Ўролбой Қобил, меҳнат фахрийси

Telegram
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.
Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ота-оналар, қадрли дўстлар! Фарзандингиз "Ёш китобхон" танловига қатнашмоқчими? Унда "Ёшлик"ни ўқисин...
Янги китоб
ЭЛДОШЛАРИМ, ДИЛДОШЛАРИМ
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида Янги Ўзбекистонимизнинг тараққиёти ҳақида гапириб: “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Реннесанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак” – деган сўзларни алоҳида таъкидлаган эди.
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг янги китобида мана шундай муҳим ва долзарб адабий-ижтимоий масалаларга эътибор қаратилган. Ўқувчиларга “Шоир ва замон” туркумида тақдим этилаётган мазкур китоб икки бўлимдан иборат. “Огоҳлик талқини” сарлавҳаси остида янги шеърлар, “Ватанни севиш керак” деб номлаган бўлимда эса мақолалар, суҳбат ва муносабатлар жамланган.
Китоб мутолааси давомида ўқувчилар замонамиз қаҳрамонларининг ибратли фаолияти, ички кечинмалари, орзу ниятлари билан танишади. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли туб ислоҳотлар бадиий талқин этилгани, воқеалар, ҳолатлар жонли ва ҳаётий мисоллар, ҳароратли сўзлар воситасида тасвирлангани туфайли асарлар китобхонлар юрагида халққа ва Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотади. Китобнинг бутун мазмун-мундарижаси ичра бўй кўрсатиб турган бош қаҳрамоннинг бедор ва беҳаловат юрагининг “йўл харитаси” эса ўқувчини сеҳрли ҳайрату ҳаяжонларга ошно этади. Замон руҳи ижодкор юрагида жўш урса ва унинг асарларида акс этса, нур устига нур бўлади. “Аё шоир, элинг айтар: балони сўз билан қайтар”, дейди шоир ва сиз бу сўзларнинг чин юракдан айтилганига имон келтирасиз.
“Адабиёт – ҳалқнинг юраги” деган ҳикматли сўзда ана шундай юксак ғоя ва эзгу ният мужассам, деб биламиз.
Азиз ўқувчи, сизнинг ҳам юрагингиз бугунги замонамиз руҳига ҳамнафас, адабиётга ҳамоҳанг уриб турганига сидқидилдан ишонамиз.
Муаллиф: Сирожиддин Саййид
Рукн: “Шоир ва замон”
Лойиҳа муаллифи: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Муҳаррир: Дилрабо Мингбоева
Дизайнер: Фаррух Эрматов
Саҳифаловчи: Ғиёсиддин Ўнаров
Мусаҳҳиҳ: Гулноза Абдурасулова
Нашриёт: “Адабиёт”
Адади: 3000 нусхада
Фото муаллифи: Аҳмад Тўра

Овозга айланган шеър
ЎЗБЕКИСТОН ГЕРБИ
Муаллиф: Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон
Ўқиган: Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчиси Иброҳимжон Толипов
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Каналларимизда қолинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw

Бугун – 2021 йил 2 июль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжуманимиз бўлиб ўтди. Мавзу: “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ёшларга берилаётган эътибор масалалари”. Унда ОАВ журналистлари, мустақил журналист ва блогерлар қатнашди. Матбуот анжумани UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали жонли тарзда эфирга узатилди. Қуйидаги ҳавола орқали ушбу тадбирни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
👇
https://www.youtube.com/watch?v=XlFsKOQmBQA

YouTube
“O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi tomonidan yoshlarga berilayotgan e'tibor masalalari”
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.iss.one/UzReport

Диққат танлов!!!
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Бадиий академия мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» республика танловини эълон қилди.
Танловга «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.
«Энг улуғ, энг азиз» танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
- босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
- телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
- интернет-журналистика;
- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
- кино санъати асарлари.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот (объективка);
- муаллифнинг паспорт нусхаси;
- иш жойидан тавсиянома;
- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2020 йилнинг 1 августидан 2021 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 1 августигача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ижодий ишлар «Энг улуғ, энг азиз» танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел.: 71- 244-64-61.
Ўзбекистон «Тасвирий оина» уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел.: 71- 244-11-64.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони.тел. 71--231-83-49
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, 100115, Тошкент шаҳри,Чилонзор кўчаси 1 «А» уй. Тел. 71-277-81-49.

Диққат, танлов!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси турли миллат вакиллари бўлмиш ёш шоирлар ўртасида “Дўстлик шеърияти” танловини эълон қилади.
Мазкур танловга асарлар 2021 йилнинг 20 июлига қадар қабул қилинади. Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:
1. Унда 18-30 ёшли ижодкорлар иштирок эта олади.
2. Танловга ватанни мадҳ этувчи шеърлар қабул қилинади.
3. Ҳар бир муаллиф биттадан учтагача шеър юбориши мумкин.
4. Танловга қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, қорақалпоқ, рус миллатига мансуб ёш ижодкорларнинг шеърлари уларнинг она тилларида қабул қилинади.
5. Шеърларнинг ўзбек тилидаги таржимаси илова қилиниши керак.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 27 июль санасида бўлиб ўтади.

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабига иқтидорли ёшларни саралаб олиш учун ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 19:00да "Маданият ва маърифат" телеканалидаги "Ёдимизда" кўрсатувининг навбатдаги сони шоир Чори Аваз ҳаёти ва ижодига бағишланади.
Муаллиф: Юлдуз Файзий
Режиссёр: Йўлдош Ҳайдар
Монтаж устаси: Миразиз Сагатов
Муаллиф: Юлдуз Файзий
Режиссёр: Йўлдош Ҳайдар
Монтаж устаси: Миразиз Сагатов
ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг хўжалик ишлари ва бинолардан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари Саидғани Насриддиновга отаси Саиднаби Насриддиновнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг хўжалик ишлари ва бинолардан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари Саидғани Насриддиновга отаси Саиднаби Насриддиновнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Туғилган кун
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ, ТАНИҚЛИ АДИБ НУСРАТ РАҲМАТ 80 ЁШДА
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист, ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат табаррук 80 ёшни қарши олди.
Нусрат Раҳмат 1941 йилнинг 3 июль куни Самарқанд туманидаги Қўшмачит қишлоғида туғилган. У “Зарафшон”, “Қишлоқ ҳақиқати”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталари, “Меҳнат” нашриёти, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида хизмат қилган.
“Агар табиатни севсангиз” номли илк китобчаси 1975 йили нашр этилган. Кейин унинг “Чанқовуз”, “Олис-олис сўқмоқлар”, “Дашт”, “Замондош ўйлари”, “Селекция муъжизаси”, “Сўқмоқлар ва сабоқлар”, “Фарзандга ўгитлар” сингари ҳикоя ва очерклардан иборат китоблари босилган. “Тақдимот” номли шеърлар, “Фожиа” деб номланган ҳикоялар тўплами, шунингдек, “Мен мухбирман”, “Мен редакцияданман”, “Энг ашаддий каллакесар“, “Асқад Мухтор дедилар”, “Жадид”
сингари китоблари алоҳида мақтовга лойиқ. Унинг "Шу тийран кўзлар" деб номланган шеъри ўз даврида халқ орасида ниҳоятда оммалашиб кетган. Шунингдек, Нусрат Раҳматнинг газета, журнал ва интернет сайтларида юздан ортиқ мақолалари чоп этилган.
Унинг бугун ҳам ижодий фаол эканини, замон талабларини ўзлаштирган ҳолда турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда янги асарлари билан қатнашиб келаётгани кўриб, кўпчиликнинг ҳаваси келади.
Нусрат Раҳмат 2004 йилда давлатимиз томонидан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига муносиб кўрилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси ва кўп сонли аъзолари Нусрат Раҳматни қутлуғ 80 ёши билан табриклайди. Устозга мустаҳкам соғлиқ, ижодий ютуқлар, оилавий тинчлик ва хотиржамлик тилайди.

Зомин семинарига жўнаш олдидан ОАВ ходимлари билан гурунг. "Маданият ва маърифат" телеканали муҳаррири Зебо Мирзо, "Ўзбекистон 24" телеканали мухбири Азима Қиёсова, "Ўзбекистон 24" телеканали тасвирчиси Собир Холиқулов ва мен. Анжуманни қандай ёритишни келишиб олдик.
Фозил Фарҳод
@fozilfarhod
Фозил Фарҳод
@fozilfarhod
"Маданият ва маърифат" телеканали журналисти Юлдуз Файзий устоз ижодкор Мунаввара Усмоновадан интервью олмоқда.
Фозил Фарҳод
@fozilfarhod
Фозил Фарҳод
@fozilfarhod
#Zomin_seminari_2021
Зомин семинари иштирокчилари автобусдаёқ мушоирани бошлаб юборди.