Ҳудудлардан
Андижон шаҳрида жойлашган Навоий номидаги боғда Ўзбек тили байрами кенг нишонланди.
Тадбирда дастлаб Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўзбек адабий тилининг жозибаси, имкониятлари ҳақида сўзлади. Унда тилшунос олим Абдулҳай Собиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шаҳло Ҳамидова сўзга чиқди. Санъаткорлар томонидан она тилимизни улуғловчи қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Самарқанддаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида сана муносабати билан адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, олий ўқув юртлари, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Унда тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар тилимизнинг қадр-қиммати ҳақида сўзлаб, барчани байрам билан табриклади.
Тадбирда ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини оширишдаги фаоллиги учун бир гуруҳ зиёлилар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Дастур давомида ёшлар томонидан шеърлар ўқилди, санъаткорларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Ўзбекистон халқига байрам табриги
Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни жонажон юртимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/88915

#ona_tilim_faxrim
БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова
БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова
Ҳудудлардан
Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, республика Маънавият ва маърифат маркази, олий таълим муассасалари, тилшунос олимлар, жамоатчилик вакиллари Бухоро давлат университетида бўлиб ўтган тантанали тадбирда буюк аллома, ўзбек адабий тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган ҳиссаси, машҳур “Хамса” асаридаги беш достон қаҳрамонлари ёдга олиниб, шоирнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқилди.
Тадбир иштирокчилари ўзбек тилининг узоқ тарихга эга эканлиги, ҳазрат Навоий “Тилга эътибор – элга эътибор” ибораси ила ўзбек тилидан фахрланишга ундаши, ана шу тилда “Хамса”ни битиб, ўзбек тилига асос солганини фахр ва эҳтиром ила тилга олдилар.
Шундан сўнг, университет фаоллар залида маданий тадбир ташкил этилди. Талабалар томонидан тайёрланган театрлаштирилган бадиий-композицион дастур намойиш этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM