O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.6K subscribers
26.1K photos
3.17K videos
360 files
7.45K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Якуб Колас уй-музейидан суратлар.
БАХТИЁР ДИЛ БИЛАН КЕЛДИ, НАВРЎЗИМ

Ҳут келди, ҳут келди, эриди музлар,
Суюнчи сўрайди майса, ялпизлар,
Шакарли сув ичиб яшнар илдизлар,
Баҳорнинг кўнглидан улгу, Наврўзим,
Боламга ҳам шодлик, кулгу, Наврўзим.

Булоқлар йўл очди сўқмоқ изларга,
Камалак нур сочди офтоб юзларга,
Қишдан омон чиққан қаро кўзларга,
Заррин нурдек ёғиб келгин, Наврўзим,
Отамга серташвиш бўлгин, Наврўзим.

Йил янги, кун янги, орзулар янги,
Толбаргак либосим, ёмғирлар янги,
Кўнглимда алёрлар, туйғулар янги,
Қалбларга саодат солгин, Наврўзим,
Онам дийдорида қолгин, Наврўзим.

Сумалак, кўк сомса – меҳрингдан эҳсон,
Қабул бўлсин, қабул, эй бободеҳқон,
Янги Ўзбекистон – мустаҳкам қўрғон,
Хуш келдинг, хуш келдинг, гўзал Наврўзим,
Тилимда янги шеър, ғазал Наврўзим.

Фароғат Худойқулова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Китоб акцияси ўтказилди

Пойтахтимиздаги Яшнобод туманидаги "Мумтоз" маҳалласида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган янги китоблар акцияси ўтказилди.
Тадбирда маҳалла хотин-қизлари, ёшлар, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, ижодкорлар, таниқли санъаткорлар қатнашди. Унда китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти ҳақида сўз борди. Шоира Фароғат Худойқулова Ватанни, аёлларни улуғловчи шеърларидан ўқиб берди.
– Уюшма томонидан тақдим этилган 100 дона китоб уй бекаларининг ҳақиқий дўстига айланади, – деди маҳалла раиси Дилфуза Турсиматова. – Улар фарзандларига янада чуқурроқ билим олишлари учун ушбу бадиий адабиётлардан кўпроқ ўқишларини тавсия қиладилар.
Бир олам китоблар жамланмасидан маҳалла аҳлининг қалби қувончга тўлди, ўз миннатдорлигини изҳор қилишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Bayram sovg’alari ulashildi

Navro‘z asrlar osha nishonlab kelinayotgan go‘zal qadriyatlar va urf-odatlar bayrami hisoblanadi. Unda xalqimizning o‘zaro mehmondo‘stlik, mehr-oqibat, saxovatpeshalik va bag‘rikenglik fazilatlari namoyon bo‘ladi.
Bayram munosabati bilan Oʼzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Fargʼona viloyati boʼlimi tomonidan hududlarda yashab, ijod qilayotgan 50 nafar uyushma aʼzosi hamda faol ijodkorlarga Navroʼz hamda Ramazon sovg’alari tarqatildi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
ТАЪЗИЯ

Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, филология фанлари доктори, профессор, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Кенгесбой Алламбергенов вафот этди.
Кенгесбой Алламбергенов 1954 йили Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тугатиб, "Жеткиншек" газетаси, "Амударё" журнали, Нукус педагогика институти, "Илм ва жамият" журналида бош муҳаррир, ўқитувчи, кафедра мудири, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлаган.
У бир қанча қисса ва романлар, бир нечта монография, дарслик, ўқув қўлланмалари ва 300 дан ортиқ илмий мақолалар ёзган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Минскда чоп этилувчи "Литература и мастацва" ("Адабиёт ва санъат") газетаси ёзувчи Рисолат Ҳайдарова билан интервью чоп этди. Интервью ўзбек ва белорус адабий алоқаларини ривожлантириш масалаларига бағишланади.

https://zviazda.by/be/news/20230317/1679046545-kozhny-uzbekski-chytach-pavinen-paznayomicca-z-sivoy-legenday-karatkevicha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Saida Mirziyoyeva suv masalalari bo‘yicha BMT anjumanida shoir Ibrohim Yusupovning elegiyasidan parchani qoraqalpoq tilida o‘qib berdi.

Tog‘lar cho‘kib, yerga kirmagan chiqar,
Yulduzlar ham birdan so‘nmagan chiqar.
Bu dunyo hechqachon ko‘rmagan chiqar
Bir maydonda dengiz qurib qolganin.

Ibrohim Yusupov, O‘zbekiston Qahramoni
Янги китоб

ТАШРИФ ҚОҒОЗИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Момохол Элмуродова номи шеърият ихлосмандларига яхши таниш. Дунё, ҳаёт, умр мазмунини ўзида акс эттирган чуқур фалсафий ўйларга, бадиий топилмаларга бой шеърларда ижодкор кечинмалари равон ифодаланган. Кўрган-кечирганларини, ҳис қилган туйғуларини борича қоғозга тўккан, содда, самимий ёзадиган шоиранинг мазкур шеърий тўплами азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилди.

Масъул муҳаррир: Шоди Отамурод
Муҳаррир: Дилрабо Мингбоева
Баддий муҳаррир: Беҳзод Зуфаров
Мусаҳҳиҳ: Султон Аллонов
Нашриёт: “Адабиёт”
Адади: 1000

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рауф Парфи хотирасига бағишланган кўрсатув.

Муаллиф: Юлдуз Файзий
Режиссёр: Йўлдош Ҳайдар
​​​​ҚУТЛУҒ САНАЛАР

   Адабиётни севган, ёзувчи-шоирларини қадрлаган эл тафаккурли, билимли, салоҳиятли саналади. Улар барпо этган мамлакат ҳам қудратли бўлишига шубҳа йўқ. Чунки адиблар яратган бадиий асарларда миллатнинг руҳи, борлиғи, ўтмиши, бугунги, келажаги, қувонч ва ташвишлари, орзу ва умидлари, фазилат ва ютуқлари, қайғу ва дардлари акс этади.
   Президентимизнинг 2020 йил 20 май куни Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида: “Адабиёт – халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз”, деб айтган фикри юқоридаги сўзимизни тасдиқлайди.
   Шу боис ҳам ўтган йиллар давомида юртимизда қатор ижодкорларнинг юбилей саналари кенг миқёсда ўтказиб келинмоқда. Бир қанча ижодкорларнинг таваллуд кунлари давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарори асосида тантанали нишонланди. Хусусан, узоққа бормай айтадиган бўлсак, 2021 йили Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллиги, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги, 2022 йили оташин шоир ва таржимон Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги юртимиз бўйлаб муносиб тарзда ўтказилди. Уларнинг бир қанча китоблари чоп этилди, ҳаёти ва ижоди тўғрисида адабий-бадиий кечалар ташкил этилди. Асқад Мухтор, Мирмухсин, Рамз Бобожон, Шукрулло, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Омон Мухтор, Ўткир Ҳошимов хонадонларига ёдгорлик лавҳалари ўрнатилди.
   2023 йил 25 январь куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мутафаккир шоир ижодини янада кенгроқ ўрганиш, бу йўналишдаги ишларни юқори босқичга кўтаришга йўл очди.
   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳар йили атоқли шахсларнинг таваллуд саналарини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Хусусан, бу йил ҳам қатор ижодкорларнинг қутлуғ саналарини нишонлашни режалаштирганмиз. Жумладан, Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сарвар Азимов таваллудининг 100 йиллиги, таниқли ижодкор ва олим Абдуманноп Эгамбердиев таваллудининг 95 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Ҳусниддин Шарипов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Фарҳод Мусажон таваллудларининг 90 йиллиги, машҳур ёзувчи Ўктам Усмонов таваллудининг 85 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матжон, Рауф Парфи таваллудларининг 80 йиллигини кенг нишонлаш кўзда тутилган.
   Йил давомида адабиётимиз тарихида ёрқин из қолдирган ижодкорларнинг “Сайланма” асарлари нашр этилади ва тақдимот маросимлари ўтказилади. Шунингдек, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллалар ҳамда Адиблар хиёбонида таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида устоз ижодкорлар ҳаёти ва ижодига бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари, китобхонлик ва шеърият кечалари ташкил этилади.
   Атоқли адиблар номидаги ижод мактабларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида таваллуд саналари нишонланаётган адиблар ижоди бўйича “Маҳорат дарслари” ўтказилади.
   Албатта, ҳар йили Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида таваллуд саналари нишонланаётган адиблар асарлари асосида яратилган телевизион ва бадиий фильмлар кенг намойиш этилади. Уларнинг ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда мақолалар, кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланади.
   Бу каби ишларнинг бажарилиши юртимизда инсон ва адабиётнинг қадри баланд эканини билдиради. Инсонлари ва адабиётини улуғлаган халқ эса ҳеч қачон кам бўлмайди.

Фозил Жабборов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати бўлими бошлиғи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукур Холмирзаев ҳақида ҳужжатли филм.

1-қисм.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукур Холмирзаев ҳақида ҳужжатли филм.

2-қисм.
Аdabiy doʼstlik – abadiy doʼstlik!

QАRDOShLАR MUShOIRАSIDА OʼZBEKISTON OVOZI

   Yaqinda mojor shoiri Shandor Petyofi tavalludining 200 yilligi munosabati bilan Xalqaro Turkiy madaniyat tashkiloti hamda Mojoriston davlati hamkorligida turkiy tilli davlatlar ijodkorlari oʼrtasida tashkil etilgan “Sheʼriy tarjima” xalqaro tanlovi gʼoliblariga mukofotlar topshirilganidan xabaringiz bor. Oʼzbekistonda xizmat koʼrsatgan madaniyat xodimi, Qoraqalpogʼiston xalq shoiri Rustam Musurmon ham tanlov gʼoliblari qatorida taqdirlangan edi.
   Yurtimizga gʼolib boʼlib qaytgan Rustam Musurmonni Oʼzbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi iliqlik bilan qarshi oldi va qoʼlga kiritgan yutugʼi bilan samimiy muborakbod etdi. Shu munosabat bilan tashkil etilgan tadbirda Oʼzbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi qatnashdi.
   – Bu hazilakam mukofot emas, xalqaro eʼtirof, – dedi Oʼzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi Sirojiddin Sayyid. – Rustam bu jarayongacha shoirning koʼp sheʼrlarini qidirdi, topdi, tarjima qildi va kitob holiga keltirdi. Natijada munosib tarzda gʼolib boʼldi. Uni ushbu yutuq bilan tabriklaymiz. Yoshlarimiz ham undan ulgu olib, kelajakda bu kabi mukofotlarni qoʼlga kiritishiga tilakdoshmiz.
   Tadbirda Rustam Musurmon Shandor Petyofining “Jangovar qoʼshiq” sheʼrini yigʼilganlarga xalqona ohangda oʼqib berdi:

Uvillar karnay,
Guvillar dovul!
Olgʼa bos askar,
Olgʼa yasavul!
Ur-hooo, mojor!
Ur-hooo!
Ur-hooo, navkar,
Ur-hooo!

Fozil Jabborov,
Oʼzbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Аxborot xizmati boʼlimi boshligʼi


​​​​Адабий дўстлик – абадий дўстлик!

ҚАРДОШЛАР МУШОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ОВОЗИ

   Яқинда можор шоири Шандор Петёфи таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан Халқаро Туркий маданият ташкилоти ҳамда Можористон давлати ҳамкорлигида туркий тилли давлатлар ижодкорлари ўртасида ташкил этилган “Шеърий таржима” халқаро танлови ғолибларига мукофотлар топширилганидан хабарингиз бор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон ҳам танлов ғолиблари қаторида тақдирланган эди.
   Юртимизга ғолиб бўлиб қайтган Рустам Мусурмонни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси илиқлик билан қарши олди ва қўлга киритган ютуғи билан самимий муборакбод этди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси қатнашди.
   – Бу ҳазилакам мукофот эмас, халқаро эътироф, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Рустам бу жараёнгача шоирнинг кўп шеърларини қидирди, топди, таржима қилди ва китоб ҳолига келтирди. Натижада муносиб тарзда ғолиб бўлди. Уни ушбу ютуқ билан табриклаймиз. Ёшларимиз ҳам ундан улгу олиб, келажакда бу каби мукофотларни қўлга киритишига тилакдошмиз.
   Тадбирда Рустам Мусурмон Шандор Петёфининг “Жанговар қўшиқ” шеърини йиғилганларга халқона оҳангда ўқиб берди:

Увиллар карнай,
Гувиллар довул!
Олға бос аскар,
Олға ясавул!
Ур-ҳооо, можор!
Ур-ҳооо!
Ур-ҳооо, навкар,
Ур-ҳооо!

Фозил Жабборов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати бўлими бошлиғи
Tabriklash marosimidan suratlar. Muallif — Ahmad To‘ra.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyuahmasi Axborot xizmati

Табриклаш маросимидан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати