May 30, 2022
May 30, 2022
YouTubeda tomosha qiling: Назм ва наво кечаси
https://youtu.be/_NlXu1aWM0s
https://youtu.be/_NlXu1aWM0s
YouTube
Назм ва наво кечаси
May 30, 2022
May 30, 2022
May 31, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоракўллик шоир Тилак Жўра таваллудининг 75 йиллиги тантанали нишонланди!
QORAKO'L.UZ расмий саҳифаларига аъзо бўлинг Telegram | Facebook | Youtube | Sayt
QORAKO'L.UZ расмий саҳифаларига аъзо бўлинг Telegram | Facebook | Youtube | Sayt
May 31, 2022
Forwarded from Мирзо Кенжабек ижодхонаси
ХАЛҚНИНГ ҒАМГИН БАЛЛАДАСИ
2022 йил 28 май, шанба...
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси (аввало, уюшма ҳузуридаги Фахрийлар кенгаши фаоли, довюрак муҳаррир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Жаббор Раззоқов саъй-ҳаракати билан) ҳамда "Ёшлар овози"(собиқ "Ёш ленинчи", кейин мустақиллик арафасида жиддий баҳс-мунозаралардан сўнг "Туркистон" бўлган) газетаси (бош муҳаррир, иқтидорли ижодкор Ҳамза Абдуллаев) ташаббуси билан Тошкентда "Уч авлод учрашуви" деб номланган гўзал ва маҳзун хотираларга бой тарзда ўтган ажойиб анжуманда қатнашган шоир, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мирзо Кенжабек ўша 1980 йиллар охири ва 1990 йиллар руҳида битилган, таъкидлаш керакки, ШОИРнинг эмас, аксинча, бутун бир халқнинг, миллатнинг армону андуҳлари акс этган "ШОИРНИНГ ОНАСИ" деб номланган ғамгин шеърини ўқиганида муҳташам залда йиғилган инсонлар юраги яна бир қалқиб кетди...
Норқобил Жалилов
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Мустамлака даври нидолари
Мирзо КЕНЖАБЕК
ШОИРНИНГ ОНАСИ
Тушида шоир оқ кема кўради,
Уйғониб, ўз бағрин қийма кўради.
Шоир кун кўрмаган қитмир замонда
Шоирнинг онаси нима кўради?
Маддоҳнинг онаси тўйиб пул кўрар,
Актёрнинг онаси гоҳи гул кўрар.
Шоир то халқини эрксиз қул кўрар,
Шоирнинг онаси нима кўради?
Ҳар кун оёғида ғовлардан из бор,
Ҳар куни бошида юз қилич, юз дор,
Шоир «онасини кўради» юз бор,
Шоирнинг онаси нима кўради?
Шоирнинг айбими ҳақни уққани?
Онанинг айбими шоир туққани,
Ҳақ қани? Ҳақиқат тиккан туғ қани? –
Шоирнинг онаси нима кўради?
Ўзбекнинг зўрлари юртга сиғмайди,
Ўзбекнинг онаси раҳбар туғмайди –
Четдан чақиради!.. Шоир йиғлайди,
Шоирнинг онаси нима кўради?
Турмуш – бир хил қўшиқ, бир хил нақорат,
Кам туғ, деб онангни айлар ҳақорат,
Шоир фарёд қилар: бу қандай ғорат?!
Шоирнинг онаси нима кўрар?
Эй ўтмиш замонлар, шоҳид хазонлар,
Ҳусайн Жовидлар, Чўлпон, Усмонлар,
Кесилган забонлар!.. Сирдон осмонлар,
Шоирнинг онаси нима кўради?
Тирикман, то туркий тилим бор экан,
То ўлим аталган йўлим бор экан!
Қатағон деган шум илм бор экан,
Шоирнинг онаси нима кўради?
«Сен ҳақсан, болажон, нур менга ато!»
Мен – халқман, онажон, ғанимлик хато!
Мени газет урар, уларни Худо!..
Шоирнинг онаси нима кўради?
Онажон, ҳолимга йиғлама сим-сим,
Халқни она дерлар – бу гўзал тилсим!
Онасин сотганлар қаердан билсин,
Шоирнинг онаси нима кўради?!
1989
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek

Audio
30-MAY📌 O‘zbekiston xalq shoiri Mirtemir tavallud topgan kun.
Respondent-O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron
📍Dasturda shoir o'zi o'qigan she'rni tinglashingiz mumkin. 📻 "O'zbekiston-24" radiokanali Fm 87.9да soat 08-35, 20:35 da "Bugun" dasturi. 📆Muallif-Durdona Ma'diyeva.
@DurdonaDilshod'