Адабиёт ўчоғига саёҳат
Бугун Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи-педагоглари, ўқувчилари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тарихи музейи, уюшма биноси ва Адиблар хиёбонига саёҳат қилишди.
Унда ёшлар Ўзбекистон халқ шоирлари Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбериева каби қатор ёзувчилар, шоирларнинг ижодлари ҳақида маълумот олди. Миллий адабиётга хизмат қилган ижодкорларнинг фотосуратлари, китоблари, ўқув-қуроллари, қўлёзмалари ва буюмлари сақланаётганига гувоҳ бўлишди.
Хиёбонда шоирларнинг ҳайкаллари пойида шеърлар ўқилди. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Алиқул Хонимқулов Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган адибларнинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида сўзлаб берди. Сирдаёрликлар эса адабиёт ўчоғидан бир олам маънавий завқ билан қайтишди.
Мунира Рамазонова