Кузатув маросими
НОДИР ЖОНУЗОҚ ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, уюшма аъзоси, шоир Нодир Жонузоқ – Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бугун шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмасида Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари ҳамда уюшма жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни уюшма раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид олиб борди. Қатнашчилар Нодир Жонузоққа ушбу масъулиятли вазифани виждонан ва ҳалол бажаришда муваффақиятлар тилади.
Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. У 2015-2018 йиллар “Ёшлик” журналида бош муҳаррир, 2018-2019 йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари, 2019-2022 йиллар уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати