YourChance | Yoshlar hamjamiyati
2.4K subscribers
1.53K photos
97 videos
89 files
2.37K links
Download Telegram
​​Erasmus+ миллий офиси олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳига (HEREs) янги аъзоларни қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди

Erasmus+ миллий офиси
олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳига аъзо бўлиш учун мутахассисларни қидирмоқда, уларнинг олий таълим тизимига ҳисса қўшиш ва давлат ташкилотлари томонидан белгиланган стратегик мақсадларда ёрдам бериши кўзда тутилган.

Экспертлар фаолияти учун ҳақ тўланмайди, лекин Миллий гуруҳга аъзо бўлган экспертлар Европа ва ҳамкор давлатларда ташкил этиладиган тренингларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Mиллий гуруҳ томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг умумий тавсифи қуйидагилардан иборат:

- Олий таълим тизимдаги модернизация, ислоҳот жараёнлари ва стратегияларини қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатни ишлаб чиқиш бўйича тадбирлар, тегишли давлат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

- Маҳаллий манфаатдор томонларга, хусусан олий таълим муассасалари ва ходимларига тегишли маслаҳатлар тақдим этиш;

- Темпус ва Эразмус+ лойиҳаларининг натижалари ва эришилган ютуқлари, илғор тажриба ва олий таълимни модернизация қилиш билан боғлиқ инновацион ташаббусларни кенг тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш.

Иштирок этмоқчи бўлган мутахассислар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

👉 олий таълимда фаолият юритаётган ходим/вакил;
👉 миллий таълим тизими ва Болония жараёнини яхши билиши;
👉 Чет тилини билиш: инглиз тилини юқори даражада билиш;
👉 Ёзиш ва тақдимот қўникмалари юқори даражада бўлиши.

Миллий гуруҳ хақида батафсил маълумотлар:

Бугунги кунда фаолият юритаётган экспертлар хақида маълумот: https://www.erasmusplus.uz/heres/Team/index.htm
HEREs 2017 йил ҳисоботи: https://eacea.ec.europa.eu/sites/eacea-site/files/here_report_2017.pdf

Танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодлар 2019 йил 7 сентябрга қадар [email protected] электрон почта манзилига резюме (CV) юбориши сўралади.

#eduuz
#erasmus
👉🏻 @yourchance_uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE95nP8wQHlpzWEL4g
#янгилик

2019/2020 ўқув йили учун давлат стипендиялари ғолиблари маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2019/2020 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон Республикаси давлат стипендиялари тайинланди.

Юртимиздаги ОТМларнинг 205 нафар иқтидорли талабаси номдор давлат стипендияларига сазовор бўлишди:

👉 Навоий давлат стипендияси – 66 нафар;
👉 Беруний давлат стипендияси – 61 нафар;
👉 Улуғбек давлат стипендияси – 9 нафар;
👉 Ибн Сино давлат стипендияси – 10 нафар;
👉 Имом ал-Бухорий давлат стипендияси – 3 нафар;
👉 Ислом Каримов давлат стипендияси – 56 нафар.

Совриндор талабаларга 2019 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида давлат стипендияси тайинланади.

#eduuz
👉🏻 @yourchance_uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE95nP8wQHlpzWEL4g
#tanlov

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиз ишбилармонлари ва тадбиркорларини тизимда ўтказилаётган қуйидаги танловларда қатнашишга таклиф қилади:

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги “Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 518-сонли қарори 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида энг мақбул таклифлар танлови орқали Бош пудратчи ташкилотни танлаб олиш бўйича танлов;

Республика олий таълим муассасалари учун баҳолаш дафтарчалари ва талабалик гувоҳномаларини чоп этиш бўйича танлов;

Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейлар учун ўқув машғулотлари журналини чоп этиш бўйича танлов;

Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейлар учун рейтинг дафтарчаларини чоп этиш бўйича танлов;

Батафсил маълумот учун: https://www.edu.uz/uz/news/category/4

#eduuz
👉🏻 @yourchance_uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE95nP8wQHlpzWEL4g
Талабалар учун ижодий танлов!

Ижодий ишингиз билан 1000 АҚШ доллари ёки Ўмон султонлигига 5 кунлик саёҳатни ютишингиз мумкин

Жорий йилнинг 21-25 октябрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан “Диний бағрикенглик — ўзаро тушуниш, тинч-тотув яшаш!” мавзусида кўргазма ташкил этилмоқда.

Кўргазма доирасида турли тадбирлар режалаштирилган:

- Ўмон Султонлиги ҳақидаги расмлар кўргазмаси;
- Соя санъати намойиши;
- Араб хаттотлик санъати кўргазмаси;
- Ўмон Султонлиги маданияти китоблар кўргазмаси;
- Амалий санъат намойиши;
- “Бағрикенглик учун мен нима қилдим?” мавзусида талабалар викторинаси;
- Диний қўшиқлар оҳанги;
- Қум билан расм чизиш санъати намойиши;
- Ўмон Султонлиги маданияти фотолар кўргазмаси.

Кўргазмада талабалар ўртасида ижодий ишлар танлови ўтказилади. Унда талабалар “Биз сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб яратдик”, “Ота-онангга мулойим ва дўстона муносабатда бўл!”, “Инсонларга одоб билан муносабатда бўлинг!”, “Ўзингизга раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўр!”, “Сенга ишонганларнинг ишончига муносиб бўл!” каби эзгу ғояларни акс эттирган муаллифлик сурат, бир дақиқалик видеоролик ёки ҳар қандай замонавий санъат асари билан иштирок этишлари мумкин.

Ғолиб 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлади. Шунингдек, кўргазманинг энг фаол 4 нафар иштирокчиси 16 ноябрь — “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритади.

Танловда юртимиздаги исталган ОТМ талабаси ўзининг ижодий ишлари билан иштирок этиши мумкин.

Батафсил: www.iiau.uz

#eduuz
👉🏻 @yourchance_uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE95nP8wQHlpzWEL4g
#танлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда танлов эълон қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган “Higher Education for employability” (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) дастури доирасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган танлов эълон қилади.

Танлов дастурнинг қуйидаги асосий йўналишлари доирасида амалга оширилади:

👉 олий таълим сифатини таъминлаш;
👉 битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мослигини таъминлаш;
👉 ўқув дастур ва фанларни инглиз тилида ўқитиш.

Лойиҳанинг 2019/2020 ўқув йили учун бюджети – 200 000 фунт стерлинг.

Дастурда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим муассасалари ўз лойиҳалари билан қатнашишлари мумкин.

Аризалар шу йилнинг 16 ноябрь кунигача қабул қилинади.

Ариза шаклини юклаб олиш.

#eduuz
👉🏻 @yourchance_uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE95nP8wQHlpzWEL4g
#tadbir #milliy

TALABALAR TADBIRLARI

🗓 16-18 – dekabr
📍 Toshkent, O'zbekiston

#eduuz
🍀 @yourchanceuz
Telegram | Instagram | Facebook