O‘zbekiston "Yoshlik" JTSJ MK
1.1K subscribers
5.23K photos
191 videos
7 files
957 links
Markaziy Kengashning rasmiy kanali

Taklif va Murojaatlar uchun: @Azizbek_Akramovich_21
Download Telegram
ANDIJONDA SHAXMAT BO‘YICHA O’ZBEKISTON CHEMPIONATIGA START BERILDI

Xabaringiz bor, yosh avlodni sportga jalb etish hamda ularda mantiqiy fikrlash qobiliyatlarini yanada rivojlantirish maqsadida maktab o‘quvchilari o‘rtasida an’anaviy tarzda sportning shaxmat turi bo‘yicha “O‘zbekiston chempionati” o’tkazilib kelinmoqda.

Mazkur chempionatning bu yilgi bahslari Andijon viloyati mezbonligida tashkil etilib, joriy yilning 14-yanvar kuni muhtasham “Universal” sport majmuasida tantanali ochilish marosimi tashkil etildi.

Unda so’z olgan viloyat hokimi Sh.Abdurahmonov hamda O‘zbekiston Shaxmat Federatsiyasi raisi o‘rinbosari K.Sindorovlar tomonidan ishtirokchilarga omad tilanib, kelajakda vatanimiz bayrog’ini yuksak cho’qqilarga ko’taradigan iqtidorlar bo’lib yetishishlariga umid bildirildi.

Ushbu musobaqa 20-yanvargacha davom etib, unda jami 850 nafar o'quvchi-yoshlar o’zaro bellashishlari rejalashtirilgan.

Andijon viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi Axborot xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақамлаштиришни кенг жорий қилиш орқали иқтидорли спортчиларни топиш, саралаш ва уларни тайёрлаш бўйича ҳам янги тизим жорий қилинади.

Бунинг учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг у ёки бу спортга қобилияти аниқланиб, электрон платформага киритилади. Спорт мактаблари бу мезонлар асосида ўзига ёшларни танлаб, жисмоний ва психологик тайёрлаб боради. Спортчиларнинг кундалик натижалари, эришаётган ютуқлари ҳам ягона электрон тизимга жойлаштирилади.

Спорт федерациялари ҳам энг яхши натижа кўрсатган ёшларни терма жамоа йиғинларига чақириб, уларни селекция қилиб боради. Терма жамоага жалб қилинган ёшлар учун жисмоний кўрсаткичларни мониторинг қиладиган рақамлашган тизим яратилади.

Натижада спортчиларнинг кўрсаткичлари хорижий ёки тор соҳа мутахассисларига онлайн юборилиб, тавсиялар олиш имкони яратилади.

Шунингдек, спортчилар касал бўлганида, улар қандай дори воситаларини истеъмол қилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги бўйича платформада онлайн консультациялар бериб борилади. Буни ҳисобига допинг билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олди олинади.

Энг муҳими, бу тизим нафақат спортчилар, балки уларнинг мураббийлари фаолиятини ҳам баҳолаб боришга хизмат қилади.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган йили оммавий спорт мусобақаларида ёшлар қамрови 10 миллионга етди. Лекин ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилишга барча туманларда бирдек эътибор қаратилмаяпти.

Мисол учун, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ўтган йилги мавсумида туман босқичида ғолиб бўлган 150 минг ёшларнинг атиги 15 фоизи спорт мактабларига танлаб олинган.

Эндиликда ҳар ҳафтада маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказиб борилади. Уларга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб этилади.

Маҳаллалар кесимида “Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги” юритилади.

Йил якуни билан энг фаол оилаларга тренажерлар берилади, энг яхши маҳаллаларда спорт майдончалари қурилиб, жиҳозланади.

Facebook|Instagram|X
Мактаб ўқувчиларини спортга жалб этишнинг бугунги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Энди ҳар бир мактабда яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан тўгарак бўлиши шартлиги белгиланди.

Бунинг учун Спорт вазирлиги ўз тизимидаги барча спорт мактаблари тренерларини умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиларига бириктиради.

Федерациялар ҳар бир туманда биттадан умумтаълим мактабини танлаб, ўз йўналишидаги спорт турига мослаштиради. Уларни малакали мураббий ва спорт инвентарлари билан таъминлайди.

Мактаблар ўртасида олимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинади.

Энг яхши натижа кўрсатган ўқувчилар селекция қилиб борилади, мактаблар эса керакли спорт инвентари билан таъминланади.

Натижа кўрсатган жисмоний тарбия ўқитувчилари алоҳида рағбатлантирилади.

Facebook|Instagram|X
Бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди, уларда кундузги таълимда ўқиётган талабалар 700 мингдан ошди.

Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий давлатларда талабалар спорти катта спорт учун захира бўлиб хизмат қилади. Шу боис мутасаддиларга ҳар бир олийгоҳда камида 3 та олимпия спорт тури бўйича спорт клубини ташкил қилиш топширилди.

Спорт вазирлиги бундай спорт клублари фаолиятига илмий-методик кўмаклашади, Чирчиқдаги Жисмоний тарбия университети базасидан фойдаланишга шароит яратиб беради.

Умуман, аҳолининг оммавий спорт билан қамровини камида 15 миллионга етказиш фавқулодда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бунга фақат Спорт вазирлиги эмас, ҳар бир раҳбар, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари масъул бўлади.

Ногиронлиги бор шахсларнинг спорт билан қамровини 2 баробарга кўпайтириш мақсад қилиб олинди.

Facebook|Instagram|X
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.

Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради. Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.

Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.

Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди.

Умуман, бу масалаларни қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш зарурлиги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунни қисқа муддатда тубдан қайта кўриб чиқиб, бугунги замон талабларига мослаштириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, спорт соҳаси вакилларининг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X