Ангрен Ахборот хизмати фотоархив
16 subscribers
1.15K photos
72 videos
103 links
Ушбу канал Ахборот хизмати томонидан олинган фото ва видеолавҳалари учун
Download Telegram
#Паркент
#Аҳоли_бандлиги

Ярмаркада тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилди

🔹Ишсиз ва вақтинчалик банд бўлмаганлар учун Паркент тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

🔰Ярмаркада 15 та корхона ва ташкилот мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди. 150 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этган тадбирда 7 нафар кишига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 4 нафари касбга тайёрлаш ўқув қурсларига юборилди.

❇️Шунингдек, қатнашчиларнинг айримларига меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.

✳️Ярмарка туман ҳокимлиги, прокуратура, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube