Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#seminar_2020
Davyergeodezkadastr qo’mitasining hududiy boshqarma, korxona va tashkilotlari matbuot kotiblari uchun “Samarali PR-xizmat: zamonaviy tendensiyalar va zaruriy ko’nikmalar” mavzusidagi 3 kunlik seminar-trening o'z nixoyasiga yetdi.
#seminar

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар)ларда фаолият кўрсатаётган инспекторларни ҳуқуқий маданиятини ошириш, иш жараёнида қабул қилинаётган қарорларни тўғри қўллаш ҳамда маъмурий амалиёт соҳасида ҳужжатларни ноқонуний қўлланилишини олдини олиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #matbuot #seminar_trening

Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини ошириш мақсадида “Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар” мавзусидаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #seminar #trening #matbuot_kotiblar

Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинг биринчи иш кунини якунлади.

14 та ҳудуддан келган матбуот котибларга Медиа тренерлар Беруний Алимов, Гулнора Нишонова ва Гулмира Шукуровалар томонидан:

🔹 Матбуот котиби, ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари.

🔹 Шахсий имижни яратиш.

🔹 Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари.

🔹 Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш.

🔹 Замонавий антикризис технологиялар. Спиндокторинг – янгиликлар менежменти
мавзулари бўйича тушунчалар берилди.

Семинар-тренинг 16 июнга қадар давом этиши режалаштирилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #seminar_trening #matbuot_kotiblar #AOKA

Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини оширишга қаратилган “Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар” мавзусидаги семинар-тренинг якунланди.

Семинарда малакали Медиа тренерлар Беруний Алимов, Гулнора Нишонова ва Гулмира Шукуровалар томонидан матбуот котиблар фаолиятини тўғри йўлга қўйишга хизмат қилувчи кўникмалар шакллантирилди.

Шунингдек, матбуот котиблар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этишди ҳамда АОКА фаолияти билан таништирилди.

Семинар-тренинг якунида матбуот котиблар махсус сертификатлар билан тақдирландилар.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #seminar_trening #matbuot_kotiblar #AOKA

Янгиликлар 24 | Кадастр агентлиги Ахборот хизмати ходимлари учун тренинг ўтказилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #seminar #murojaatlar

🌐 Айни дамда Кадастр агентлиги томонидан “Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги фаолият сифатини оширишга қаратилган чора тадбирлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилмоқда.

🔹Семинарда ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси вакиллари, девонхона масъул ходимлари, шунингдек туман филиали раҳбарлари қатнашишмоқда.

‼️Семинардан кўзланган мақсад мурожаатлар ижросини сифатли ва қисқа муддатларда амалга оширишни таъминлаш тартибини йўлга қўйишдан иборат.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#seminar #davlat_tili

📚2021-yil 9-10-sentabr kunlari Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining Davlat tili to‘g‘risidagi qonunlarga rioya qilish masalalari bo‘yicha biriktirilgan xodimlari ishtirokida ZOOM orqali o‘quv-seminar bo’lib o’tdi.

📖 Unda “Yangi O‘zbekiston” gazetasining 2021-yil 17-avgustdagi 165-sonida chop etilgan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning “Yangi O‘zbekiston demokratik o‘zgarishlar, keng imkoniyatlar va amaliy ishlar mamlakatiga aylanmoqda” maqolasi hamda Davlat tili to‘g‘risidagi qonunchilik talablariga muvofiq ish yuritish mavzulari bo‘yicha taqdimot materiallar bilan chiqishlar qilindi.

📌Keyingi bosqichda hududiy boshqarmalarning joylarda Davlat tili to‘g‘risidagi qonunlarga rioya qilish masalalari bo‘yicha biriktirilgan mutaxassislar tomonidan barcha xodimlar uchun o‘quv-seminarlar tashkil etiladi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#matbuot_xizmatlari #trening #seminar ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

⚜️Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ДХА ва Кадастр агентлиги, Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ҳамда Мактабгача таълим вазирликларининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислари учун тренинглар ташкил этилди.

⚜️Уч кун давом этувчи мазкур тренингларда:
▪️«Public Service Hall (Адлия уйлари)» тақдимоти, мақсад/қадрият/брендлаш, коммуникация ва маркетинг, хизмат сифати менежменти масаласида;

▫️"Story telling" форматида маълумот тайёрлаш;

▪️Жамоатчилик билан алоқалар(PR)даги янги инструментлар (усуллар)га оид;

▫️Ҳалқаро платформалар учун матнлар тайёрлаш юзасидан тушунчалар берилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_hamkorlik #LX #seminar_trening

Joriy yilning 22-24 noyabr kunlari Koreya Respublikasining Yer, infrastruktura va transport vazirligi tomonidan moliyalashtirilayotgan “O‘zbekistonda milliy geografik axborot tizimi uchun fazoviy maʼlumotlarni standartlashtirish va ulardan foydalanish” grant loyihasi doirasida Yer va fazoviy maʼlumotlarni axborotlashtirish korporatsiyasi tomonidan “O‘zbekistonda geoaxborot tizimlari maʼlumotlarini standartlashtirish” bo‘yicha Kadastr agentligi hamda davlat kadastrlarini yurituvchi vazirlik-idoralar mutaxassislari uchun seminar trening tashkillashtirildi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt